Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Насронийлик » Муқаддас китоблари » Инжил далолати
Якшанба, 20 Mай 2012

Инжил далолати

Муқаддас китоблари 18.12.2010 18:49
Инжил далолати hilol.com
Ҳазрат Исо алайҳиссалом ўлимидан сўнг бир неча "Инжил" ёзила бошланди. Муқаддас китоб шахcий фикрлар билан тўлғизилди, исталган жойидан олиб ташланди. Ҳа, илоҳий китобга бўлган муносабат ачинарли аҳволда эди. Пировардида, Изникда тўпланган бир ҳайъат узоқ давом зтган тадқиқот натижасида ўша пайтгача ёзилган Инжиллардан .496 тасининг ўқилишини тақиқлаб қўйди.
Ажабланарли томони шундаки, бу Инжиллардан биттаси ҳақида алоҳида тўхтанилди ва бу китобни ўқиганлар ғоят қаттиқ жазо олиши эълон қилинди...
Мелоддан кейинги 492 йилда Папа бўлган Жаласюс-1 томонидан ҳам ўқилиши тақйқланган бу Инжил ҳаворийларнинг энг эски талабаларидан бйри бўлмиш Барнабага оиддир ва у бошқа Инжилларда топилмайдиган бир хусусиятга эга бўлгани учун ҳам "Тақиқланган китоблар рўйхати"нинг энг бошларидан ўрин олган эди.
Шундай қилиб, тақиқланган Инжиллар тезлик билан тўпланади. Бир қисмини эса, оғир жазолардан қўрққан халқнинг ўзи йўқ қилади.
Фақатгина диндор бир папа Барнаба Инжилларидан биттасини олиб қочишга муваффақ бўлади. Анча вақт ўтгач бу Инжил Виянадаги Императорлик кутубхонасига етказилиб, инглиз тилига таржима қилинади.
Лекин черков Барнаба Инжилининг изини яна топиб олган эди. Бир ҳафта давомида бу Инжилнинг бутун нусхалари топилиб, йўқ қилишга қаттиқ киришилади. Бироқ черковнинг бутун бу хатти-ҳаракати самарасиз эди. Чунки бу орада иккита Барнаба Инжили олиб қочилган, буларнинг бири Британия музейига, иккинчиси эса Амриқо Конгресси Кутубхонасига юборилган эди.
Инжиллар у жойларда ҳам нимагадир ҳарбий сир каби қаттиқ қўриқланди ва халқдан яширилди. Бу сирнинг очилишига эса бир мусулмон генерали сабабчи бўлди.
Амриқо Қўшма Штатларида ҳарбий комиссар вазифасида ишлаган покистонлик генерал Абдураҳим бу Инжилнинг микрофилмларини яширинча суратга олиб, Покистонга олиб келишга эришди. Анча вақтдан кейин микрофилмлар Покистондаги "Бегим Ойша Бавани Вақфи" томонидан китоб ҳолига келтирилди ва бу воқеа Ислом дунёсида қувончли бир ҳодиса сифатида қабул қилинди.
Микрофилм ленталари ювилиб, тасвирлар пайдо бўлгач, Барнаба Инжили бошдан кечирган можароларнинг қисмати ҳам ойдинлашди. Чунки бу Инжил ҳазрати Пайғамоаримиз Муҳаммад Муетафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ер юзига келишларини жуда узоқ йиллар олдидан хабар берган эди.
Ғарб дунёсининг Саодат асри мунофиқларига хос бир зўрма-зўракилик ва катта ғайрат билан-бу Инжилни йўқотишга уриниши ҳақиқатдан ҳам ибратлидир.
Ҳа, Барнаба Инжили анчагина ўзгаришларга учраганига қарамай, бир қанча ҳақиқатларни ҳам сақлаб қолган. Энди китобнинг тақиқланиш сири ойдинлашаётган бўлса керак...
Қуйида Барнаба Инжилидан бир неча парча келтирамиз.
Асарнинг 44-саҳифасида Ҳазрат Исо алайҳиссалом ўзларидан кейин келадиган пайғамбар ҳақида ҳаворийларга шундай деганлар:
"Сизга айтяпман, Аллоҳнинг Расули бутун махлуқотга раҳматдир. У фаросатли, зукко ва тасалли берувчи, ҳикматли ва қудратли; қалби Аллоҳга бўлган ишқ ва қўрқув билан тўла, дақиқ ва юмшоқ руҳлидир. У раҳмат ва ёрдамсеварлик руҳи, адолат ва ачиниш ҳисси билан, назокат ва сабр руҳи билан ҳаракат қилади. Жаноби Ҳақ бутун махлуқотига берганининг уч баробарини унга берган. У бу дунёга келган давр Саодат давридир. Бунга ишонинг. Мен уни Аллоҳнинг пайғабарларига берган нубувват кўзи билан кўрдим. Ва уни кўришим билан руҳим таскин топди. "Эй (Аллоҳнинг Расули) Муҳаммад, Аллоҳ сен билан бирга бўлсин ва мени сенинг оёқ кийимингнинг боғи бўлиш шарафига муяссар қилсин. Агар мен бу муродимга эришсам, Аллоҳнинг энг муборак бир қули ва буюк бир пайғамбари бўламан". Ва Ҳазрат Исо алайҳиссалом шу сўзларни айтиб бўлиб, Аллоҳга шукр этди"!.
Худди шу китобда Ҳазрат Исо алайҳиссалом бир аёлнинг "Кутилган масиҳ сен эмасмисан?" деган саволига шундай жавоб берганлар: "Мен фақатгина Исроил ўғилларига юборилган қутқарувчи бир пайғамбарман. Лекин мендан кейин Аллоҳ томонидан бутун оламга Муҳаммад исмли расул юборилади".
Эътибор берадиган жойи шундаки, Барнаба Инжилида Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг на илоҳлиги, на унинг чормихга тикилганлиги ҳақида гапирилмоқда!
Барнаба Инжилида Ҳазрат Исо алайҳиссалом яна шундай марҳамат қиладилар: "Бутун ер юзидагилар кутган қутқарувчи мен эмасман" .
163 фасл, 7-жумлада Ҳазрат Исо Сарвари олам Пайғамбаримизнинг муборак исмларини тилга келтириб: "Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) Араб даштида зуҳур этади. Бутларни ва бутпарастларнинг таъзирини беради", дейдилар.
"Эй муаллим, дунёга келишидан баҳс этганинг у одам ким?" деб сўраганларида, Ҳазрат Исо алайҳиссалом бундай жавоб берган эдилар: "У Муҳаммад Расулуллоҳдир" .
"Шу билан бирга мен Сизга яна бир ҳақиқатни айтаман: менинг кетишим Сизлар учун хайрлидир. Чунки мен кетма-сам, сизга тасалли берувчи Расул келмайди."
Бузилган, яъни, қасддан ўзгартирилган Инжиллардан олинган юқоридаги ифодалар бу муқаддас китобнинг бузилмасдан олдин севимли Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломга оид далилларга тўла эканлигини исботламоқда. Ҳа, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига баъзан ой, баъзида қуёш гувоҳлик берган, гоҳида эса, тошлар ва дарахтлар далил бўлган. Ва, албатта, Қуръондан бошқа "муқаддас китоблар" ҳам у муборак зотдан сўз юритади.
Сўзимиз охирида шуни таъкидлаймизки, ҳақиқатнинг юзага чиқишини истамайдиган мунофиқлар қанчалик уринишмасин, бу каби муҳташам ҳақиқатларни батамом яшира олмайди.
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Забур, Таврот ва Инжил? Эски аҳд »

1 Фикрлар

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Сўровнома

Миссионер талабалар