Лука баён этган муқаддас хушхабар, 3-боб, 23-38.
(23) Исо Ўз xизматини бошлаган вақтда ўттиз ёшлар чамасида эди. У Юсуфнинг ўғли ҳисобланар эди. Юсуф эса – Эли ўғли, (24) Маттот ўғли, Лeвий ўғли, Малкий ўғли, Янай ўғли, Юсуф ўғли, (25)Маттатиё ўғли, Омўс ўғли, Наҳум ўғли, Ҳeсли ўғли, Нагай ўғли, (26)Маҳат ўғли, Маттатиё ўғли, Шимъий ўғли, Йўсeҳ ўғли, Йўдо ўғли, (27)Юҳанно ўғли, Рeзо ўғли, Зарубобил ўғли, Шаълтиэл ўғли, Нeрий ўғли, (28)Малкий ўғли, Аддий ўғли, Қосам ўғли, Элмодам ўғли, Ғeр ўғли, (29)Йўшуа ўғли, Илъазар ўғли, Ёрим ўғли, Маттот ўғли, Лeвий ўғли, (30)Шимъўн ўғли, Яҳудо ўғли, Юсуф ўғли, Юнус ўғли, Элёқим ўғли, (31)Малиё ўғли, Манно ўғли, Маттато ўғли, Натан ўғли, Довуд ўғли, (32)Ишай ўғли, Обид ўғли, Бўаз ўғли, Салмўн ўғли, Наҳшўн ўғли, (33)Амминадоб ўғли, Ром ўғли, Ҳасрўн ўғли, Парас ўғли, Яҳудо ўғли, (34)Ёқуб ўғли, Исҳоқ ўғли, Иброғим ўғли, Тeраҳ ўғли, Наҳўр ўғли, (35)Саруғ ўғли, Рағу ўғли, Фалаж ўғли, Ҳавeр ўғли, Шалаҳ ўғли, (36)Қeнан ўғли, Арпаxшод ўғли, Сом ўғли, Нуҳ ўғли, Ламак ўғли, (37)Матушалоҳ ўғли, Ҳанўҳ ўғли, Ёрeд ўғли, Маҳолалил ўғли, Қeнан ўғли, (38)Eнўш ўғли, Шит ўғли, Одам ўғли, Xудо ўғли эди.
Бизнинг шарҳлар
Тўртта инжилнинг иккитасида Исо а.с нинг шажараси келтирилган. Лука ўзининг шажара рўйхатини тескари изчиликда баён қилган. Аммо, истаган одам унинг рўйхати Матто келтирган рўйхатдан исмлар сони бўйича ҳам, ҳамда ўқилишида ҳам бир мунча фарқ борлигини сезади. Бу ҳолатга миссионерларнинг одатда айтадиган гапи шуки, бу фарқлиликда ҳеч қандай зиддиятлар йўқ. Инжилчилар турли-хил одамлар бўлишган ва баъзи нарсаларда зиддиятлар кўзга ташланса-да улар асосий нарсаларда якдил бўлишган.
Аммо, насронийлар худо деб биладиган ва уларнинг билиб билмай қилган гуноҳларини кечирадиган “халоскор” ҳақидаги аниқ маълумотлар кўпчилик учун муҳим бўлса керак?
Генеалогия - шажара, туғишган оталарнинг исмлари ёзиладиган рўйхат. Матто тўғридан-тўғри, ҳеч қандай изоҳсиз: “Исонинг шажараси” – деб ёзади.
Қуръони карим ва инжилга кўра биз биламизки, Исо алайҳиссалом отасиз дунёга келган бўлиб, Аллоҳнинг: “Бўл!” деган сўзи билан бўлган.
Энди, Исо алайҳиссаломнинг ота аждодлари йўқлигини ҳисобга олиб, унинг аждодларини она шажарасидан аниқлаб олишимиз мумкин бўлади. Аммо, Матто шажарасини қандай тугатяпти?
Матто баён этган хушхабарнинг 1: 16 қисмида: “Ёқубдан Мариямнинг эри Юсуф туғилди. Мариямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди”. Шажарадаги рўйхатга кўра – Исо алайҳиссаломнинг Юсуф исмлик отаси бўлган экан-да.
Лука эса аниқ қилиб, Исони “Юсуфнинг ўғли” деб атаган.
Бу эса матнлардаги оддий ноаниқликлар бўлмай, балки ўта жиддий хатодир.
Яна диққатга эътиборлиси шуки, Матто Мариям эри Юсуфнинг отасини Яқуб дейди, Луқа эса Илий, деб атаган. Бундан хулоса шуки, на Матто на Лука бир-бирларининг инжилларини ўқишган. Акс ҳолда улар бир-бирларига бунчалик зид боришмас эди.
Аҳмад Дийдот протестант миссионер билан бўлган мунозарасида: “Лука сўзидаги: “Исо ўз хизматини бошлаган вақтда ўттиз ёшлар чамасида эди. У Юсуфнинг ўғли ҳисобланар эди.” деган сўзидаги “ҳисобланар эди” сўзини қўштирноққа олган... Мен айтмоқчиманки, Британия, Синай, Ватикан ва Искандария музейларидаги сақланаётган инжилнинг энг қадимий нусхаларида “ҳисобланар эди” деган сўз йўқ. Кейинги нашрларга шу сўзни қўшиб қўйишган бўлса-да, эҳтимол уялганликларидан бу сўзни қўштирноқ ичига олиб қўйишган эди. Буни ўқувчиларга ёрдам бериш мақсадида изоҳ қилишган деб тушинтиришади, яъни Исо Юсуфнинг ўғли бўлмаган, фақат шундай ҳисобланар эди деган маънода.
Энди эса икки мингга яқин халқларнинг тилларидаги инжил таржималарида “ҳисобланар эди” сўзи қўштирноқсиз турибди.
Кўряпсизми, Аллоҳнинг сўзини тайёрлаш шунчалик “осон”. Аввалига “Аллоҳнинг каломига” инсонларнинг сўзлари қўштирноққа олиниб ёзилади. Кейин эса Библиянинг бошқа тилларга нашр қилинган нусхаларида инсон сўзлари қолади, қўштирноқлар ҳам олиб ташланади.
Яна сизга айтишадики, бу сўзлар гўёки Луканинг сўзлари, Лука эса ваҳий орқали бу сўзларни Аллоҳдан қабул қилган, демак бу сўзлар Аллоҳнинг каломидир дейдилар. Аммо улар на Аллоҳнинг на Луканинг сўзларидир”.
Хулоса
Матто ва Лука инжилларидаги “Шажара” бир—бирига мувофиқ эмас. Исо алайҳиссаломнинг отаси Юсуф деб унинг устига унга ҳам турли бошқа-бошқа оталарнинг исмларини ёзиб қўйиб, тўртта Инжилдаги асосий нарсага қарши чиқдилар, яъни Аллоҳ таоло Исони отасиз дунёга келтирганлигига...
Матнларда кузатилган бундай очиқча зиддиятларга сабаб, инжилчиларнинг бир-бирига мувофиқ бўлмаган ва турли хил манбалардан фойдаланганлиги бўлса керак.
Биз айтамизки, инжилдаги шажара Қуръони каримга ҳам мувофиқ эмас.
"Евангелие глазами мусульманина". Али Вячеслав Полосин
Абу Муслим таржимаси
Абу Муслим таржимаси
