Бу одат (Duo testis bene bondeta) қаердан ва нима учун пайдо бўлган? дейсизми. Келинг сизларга Ватикан тарихидан бир воқеани сўзлаб берайлик!
Тўққизинчи асрда Олмонияда Жилбетта (Gilbetta) исмли бир қиз яшаган. Уни баъзан Жутта (Jutta) деб ҳам аташарди. Жилбетта ёшлигиданноқ болаларга тақлид қилар, қизлар билан ўйнамас, ўғилболача кийинар, сочларини ҳам калта қилиб олиб юрарди. Жилбетта ёши ўнбешдан ошгандан сўнг, фалсафа ва лоҳут илмини ўрганиш учун Афинага боради ва бир муддат у ерда таҳсил олади. Кейин Римга боришга қарор қилади. У ерда ҳам таҳсил олади ва Ватикан хизматида бўлади. У эркак кишидек кийингани ва гапиргани учун ҳеч ким уни аёл эканини билмасди. Жилбетта оддий ёрдамчидан то Епископ даражасигача кўтарилиб борди. Ўша замон папаси Лую тўртинчи вафотидан сўнг, Жилбетта папалик мансабида ютиб чиқади ва ўзига Жон саккизинчи номини танлайди. Бутун католик оламига икки йилу беш ой ва тўрт кун, то сири очилиб қолгунича папалик қилади.
Сири қандай қилиб фош бўлиб қолди? дейсизми.
Бир ҳодиса бўлмаганида сири ўлганидан кейин очилармиди?! Папа Жон саккизинчи аёл зотидан эмасми? Аёлларга хос ҳис-туйғулари ғолиб келди чоғи, тан соқчиларининг бири билан жинсий алоқада бўла бошлайди. Бу ҳам майли ҳомиладор бўлиб қолганига нима дейсиз?! Папа Жон саккизинчи кенг кийимларни кийиб ҳомиласини яшириб юради. Вақти соати етиб, Папа Жон саккизинчи туғадиган бўлади. Бундан кейинги ҳодисалар драматик тарзда давом этади. Католик байрамларидан бирида Папа Жон саккизинчи кўчада оламонни ўз аравасида муборакбод этиб бораркан, бирдан тўлғоқ тутиб, кузи ёрий бошлайди. Папа Жон саккизинчи ўғил фарзанд туғади. Яқинида бўлган кардинал ва епископлар ҳайратдан донг қотиб қолишади. Ўзларига келишганидан сўнг папа ва унинг янги туғилган чақалоғига ташланишади ва уларни ўлдиришади.
Шундан кейин папа курсисига ўтирганни тўла текширувдан ўтказиш одати жорий этилади.

Ҳайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади
Қўшимча
Ҳозирги кунда баъзи тарихчи ва черков вакиллари черков обрўсини сақлаш мақсадида бу воқеаларни рад қилмоқчи бўлишади. Аммо, XIV—XV асрларда аёл папа тарихий шахс ҳисобланиб, унинг мавжуд бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳалар бўлмаган. Унинг ҳайкали бир вақтлар Сиенадаги кафедрал соборида жой олган эди. Унинг ҳайкали 1634 йилгача бошқа папалар ҳайкаллари билан бирга турган. Аммо папа Климента VIII талаби билан мазкур ҳайкал папа Захария ҳайкали қилиб қайта ишланган. Рим черковининг обрўсини сақлаш учун ва черковни насроний диндорларига исмат ҳолатида деб кўрсатиш учун аёл папа воқеаларини ёлғон, афсона дейилишига уринишлар бор халос. Ҳайкал ва шу воқеа билан боғлиқ бошқа нарсаларни йўқ қилишда папанинг ости тешик курсисини йўқ қилишни унутган кўринишади. Курси ва папаларнинг жинсини текшириш одат қаердан келиб қолди?Констанс собори олдида ўз эътиқодларини ҳимоя қилган машҳур диний ислоҳатчи Ян Гус аёл папа ҳақида гапирганида ҳам ҳеч ким унинг гапларига эътироз қилмаган эди. "Икки йил ва беш ой аёл киши папа бўлган даврида, деди Гус, - черков раҳбар ва пешвосиз бўлди...", яна деди "черков исмат ҳолатида эканлиги айтилади, аммо халойиқ олдида бола туғиб қўйган папанинг аёл бўлиб чиққани черковда исмат йўқлигининг далил эмасми?" Констанс соборида иштирок этаётган йигирма икки кардинал, қирқ тўққиз епископ ва икки юз етмиш икки руҳоний бу гапларга қарши бирон нарса дея олмадилар, улар ўз сукутлари билан аёл папанинг мавжуд бўлганлигини тасдиқлаб бердилар.
Абу Муслим