Балки кимдир Исонинг илоҳ эканлиги ҳақидаги баҳсларни кераксиз, деб ҳисоблайди, чунки уни шахсий халоскор сифатида қабул қилинишининг ўзи муҳим-ку, дейди. Аслида эса, Библиянинг муаллифларига кўра, нажот топмоқ учун Парвардигоринг кимлигини аниқ билмоқ керак. Билмаслик эса Библиянинг энг муҳим амрини бузиш бўлади. Исо бир уламонинг саволига жавоб бериб энг муҳим амр ҳақида бирдирди:
Исо (а.с) туғилган йилларда Фаластин Рим империяси таъсири остида эди. Яҳудийлар турли мазҳабларга бўлиниб кетишган, диний масалалар даромад воситасига айланиб улгурган эди. Қуддусдаги муқаддас ибодатхона эса тижорат масканига айлантирилган, диндаги шаклчилик самимиятни тамоман бўғиб қўйган эди. Яккахудо эътиқодига эга яҳудийлар, бутпараст римликларнинг қўлидан қутилиш йўлларини излашар эдилар. Бунинг учун бир қутқарувчи, Масиҳни интизорлик билан кутиб турган эдилар. Исо (а.с) ана шундай бир вазиятда ўртага чиқди.