Балки кимдир Исонинг илоҳ эканлиги ҳақидаги баҳсларни кераксиз, деб ҳисоблайди, чунки уни шахсий халоскор сифатида қабул қилинишининг ўзи муҳим-ку, дейди. Аслида эса, Библиянинг муаллифларига кўра, нажот топмоқ учун Парвардигоринг кимлигини аниқ билмоқ керак. Билмаслик эса Библиянинг энг муҳим амрини бузиш бўлади. Исо бир уламонинг саволига жавоб бериб энг муҳим амр ҳақида бирдирди:
Христиан муқаддас диний манбаларида “христиан” ва “христианлик” каби сўзлар учрамайди. Бу сўзлар илк маротаба Ҳаз. Исо (а.с) нинг вафотларидан 20-30 йил кейин Антакияда қўлланилган.[1] Инжиллар Ҳаз. Исо (а.с) га кўпроқ эътибор қаратиб, гўё унинг бир ҳаёт ҳикояси ҳолига келиб қолган.