Исо алайҳиссаломнинг мўъжиза кўрсатган шериклари
Библия тадқиқотчиларининг айтишича, Исо алайҳиссалом кўрсатган мўъжизаларни ундан олдин ўтган бошқа пайғамбарлар ҳам кўрсатган экан, шундай бўлсада насронийлар уларни Худо қилиб олишмаган эди. Бу мўъжизалар фақат пайғамбарликдан дарак бериши мумкин, акс ҳолда барча пайғамбарларни ҳам илоҳ қилиб олишга тўғри келар эди.
Исо унга жавоб бериб деди:
– Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир. Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин”. Мана бу энг муҳим амр.[1]
Библияда Исо тарафидан содир этилган жуда кўп мўъжизалар баён қилинган. Насронийларнинг айтишига кўра, бу Исонинг илоҳ эканлигига кучли далил экан. Бу мўъжизаларга унинг отасиз дунёга келиши, ўликларни тирилтириши, касалларга шифо бериши, ғайбни билиши ва ҳоказолар киради. Ушбу мақоламизда уларнинг бу тушунчалари қанчалик нотўғри эканлигини ўзларининг муқаддас китоблари ила исботлаб беришга ҳаракат қиламиз.
Балки кимдир Исонинг илоҳ эканлиги ҳақидаги баҳсларни кераксиз, деб ҳисоблайди, чунки уни шахсий халоскор сифатида қабул қилинишининг ўзи муҳим-ку, дейди. Аслида эса, Библиянинг муаллифларига кўра, нажот топмоқ учун Парвардигоринг кимлигини аниқ билмоқ керак. Билмаслик эса Библиянинг энг муҳим амрини бузиш бўлади. Исо бир уламонинг саволига жавоб бериб энг муҳим амр ҳақида бирдирди:
Ўтган мавзуларимизда Павелнинг христианликдаги мавқеи, ўзига яраша шахсий ислоҳотга оид фикрларга эга эканлиги ва ҳозирдаги дин асосларининг тўғридан тўғри унга нисбат берилишини айтиб ўтдик. Хўш, аслида Павел томонидан динга суқилган, бошқа динлардан иқтисоб олинган ва янги кириб келган асослар ҳамда эътиқодлар нималардан иборат эди? Христианлик дин асослари ва эътиқодлари мажмуига диққат билан қараганимизда унда мавжуд бўлган илоҳий динга мувофиқ келмайдиган бир қанча ўзгача фикрлар ва ақидаларни кўришимиз мумкин бўлади. Шулардан хулоса қилган ҳолда Павелнинг маълум қилганлари ва худди диндагидек қилиб инсонларга билдирганлари ушбулар эканлиги маълум бўлади:
Хозир 21 меҳмонлар онлайн