Тарихий манбаларга кўра май Эрон ҳукмдори Жамшид томонидан ўйлаб топилган ва дунёга ёйилган. Жамшиднинг яна бир исми Жам бўлиб, зардуштийлар жам деб аталадиган маросимларида май ичишни одат қилишган. Давримизгача бўлган шоирлар ҳам "соқиё, сун жоми жам" тарзида ўз шеърларида фойдаланганлар. Эронда Наврўз кунини йил-боши деб эълон қилган ҳам Жамшид бўлади.