1. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Эй аҳли Китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча, ҳеч қандай нарса (дин)да эмассизлар (яъни, ҳеч нарсага арзимассизлар). (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса улардан кўпларига туғён ва куфрни зиёда қилиши шубҳасиздир. Бас, Сиз бу кофир қавм (қилмиши)дан маҳзун бўлманг-ачинманг!». (Моида сураси, 68-оят)
Миссионерлар бу оятни соддадил мусулмонларга ҳужжат қилиб келтиришдан ҳеч чарчамайдилар. Уларнинг даъвосига кўра ҳамма инсонлар Таврот ва Инжилга амал қилишлари керак. Ҳатто миссионерларни етиштириб чиқарадиган махсус курсларда ушбу оят ҳар бир бўлажак миссионерга ёздириш йўли билан ўргатилади. Улар суҳбат асносида: «Қуръондаги 5:68 да нима дейилган, биласизми?» дейишади («5» – бешинчи сура Моида сураси, «68» эса 68-оятдир. Дарвоқеъ, улар Қуръон сураларининг номларини айтмасдан рақамларини айтишликни ғарблик-ариенталистлардан ўрганишган!)
2. «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Аллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: «Эй Исо, албатта Мен сени вафот қилдирувчи (яъни, ердан бус-бутун, ҳеч қандай зарар етказмасдан олувчи) ва Ўз ҳузуримга кўтаргувчиман. Ва сени кофирлардан халос қилгувчиман ҳамда сенга эргашган зотларни то Қиёмат Кунигача кофирлардан юқори қўйгувчиман. Сўнгра Менга қайтажаксиз. Бас, Ўзим сизлар талашиб-тортишган нарсалар ҳақида ораларингизда ҳакамлик қилурман». (Оли Имрон сураси, 55-оят)
Миссионерлар бу оятдан учта масалада фойдаланишади.
1) Оятнинг «Ё Исо, албатта Мен сени вафот қилдирувчиман» деган қисмини олиб: «Мана, бу оят Исо Масиҳнинг ўлганига далолат қилади» дейишади.
2) «ва Ўз ҳузуримга кўтаргувчиман».
Миссионерлар «Ана, бу оят ҳам Исо Масиҳ Худонинг ўнг тарафига чиқиб ўтирганига далолат қилади» дейишади ва Марк инжилининг охиридаги: «Исо шогирдларига ушбуларни тайинлаб бўлгач, осмонга кўтарилди ва Худонинг ўнг томонига ўтирди» жумласини ҳужжат қилишади.
3) «ҳамда (эй Исо) сенга эргашган зотларни то Қиёмат Кунигача кофирлардан юқори қўйгувчиман».
Миссионерлар «Биз Исо Масиҳга эргашамиз демак, биз устунмиз» деб даъво қилишади.
3. Миссионерлар: «Муҳаммад (алайҳиссалом) бизга Пайғамбар бўлиб келмаган, чунки у араб бўлган. Шунинг учун унга эргашмаймиз. Қуръон ҳам бизга илоҳий дастур эмас, чунки у ҳам араб тилида» дейишади ва Қуръондан мана бу оят: «Биз ҳар бир Пайғамбарни (Бизнинг ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз». (Иброҳим сураси, 4-оят)ни келтиришиб: «Демак, биз ўзимизнинг тилимизда гапирган Пайғамбарга эргашишлигимиз керак. Таврот билан Инжил бизнинг тилимизда келган» дейишади.
4. «У (яҳудий)ларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлган Исо ибн Марямни эргаштирдик ва унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик». Ҳамда (буюрдик) Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар! Кимда-ким Аллоҳ нозил этган Дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқ – итоатсиз кимсалардир.» (Моида сураси, 46 – 47-оятлар)
5. Миссионерлар «Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақиқий пайғамбар эмас» дейишади.
6. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг насаблари аниқ ва пок бўлганига қарамасдан, миссионерлар: «Абдулмутталиб Муҳаммаднинг бобоси бўлган. «Абдулмутталиб»нинг маъноси «мутталибнинг қули» деганидир. Демак, Муҳаммаднинг бобоси қул бўлган, ҳур-озод бўлмаган», деган даъвони қилишади.
7. Миссионерлар суҳбат асносида: «Нима учун Муҳаммад (алайҳиссалом) кўп оила қурган?» деб, савол беришади.
8. Миссионерлар «Муҳаммад (алайҳиссалом) ўзидан катта ёшдаги Хадичага уйланган» дея маломат қилишади.
9. Миссионерлар «Муҳаммад (алайҳиссалом) ўзидан анча кичик ёшдаги Оишага уйланиб олган» деб ҳам маломат қилишади.
10. Миссионерлар «Муҳаммад (алайҳиссалом) тутинган фарзандининг хотинига уйланиб олган», деб маломат қиладилар.
11. Миссионерлар «Иброҳим Пайғамбарнинг ўғли Исҳоқ алайҳиссаломдан то Исо алайҳиссаломгача ўтган барча Пайғамбарлар Иброҳим алайҳиссаломнинг никоҳли хотини Сорадан тарқалгандирлар. Иброҳим Пайғамбарнинг ўғли Исмоил алайҳиссалом, араблар ва Муҳаммад алайҳиссалом эса, Иброҳим Пайғамбарнинг чўриси Ҳожардан тарқалишган» деб, Пайғамбаримизни ва мусулмонларни камситмоқчи, пастга урмоқчи бўладилар.
12. Миссионерлар «Мусулмонлар ўз динларига кўр-кўрона тақлид қиладилар, ақлларини ишлатмайдилар» дейишади.
13. Миссионерлар «Нега мусулмонлар биттадан кўп хотин олишади?», деб масхараомуз тарзда савол ташлайдилар.
14. Миссионерлар «Исломда инсон ҳуқуқлари поймол этилган» дейишади.
15. Миссионерлар: «Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ» деб туҳмат қилишади.
16. Миссионерлар: «Нега мусулмонлар аёлларини ишлатишмайди?» деб, савол беришади.
17. Миссионерлар: «Исломда мурувват йўқ. Нима учун мусулмонлар бошқа дин вакилларига хусусан, насронийларга нисбатан бағрикенг эмаслар?» дейишади.
18. Миссионерлар туну кун «Ислом дини бу – қилич, бузғунчилик ва террорчилик дини, террорни фақат мусулмонлар қилишяпти» деб қоралашдан тиллари чарчамайди ва шу билан ўзларини оппоқ қилиб кўрсатмоқчи бўладилар.
19. Миссионерлар «Қуръонни Муҳаммад (алайҳиссалом) ўзи ёзган ёки Библиядан кўчириб олган» дейишади.
20. Миссионерлар «Қуръон Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг ҳаётлик даврида ёзилмаган» дейишади.
21. Миссионерлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг Меърожга – Аллоҳнинг ҳузурига уйғоқ ҳолларида, руҳ ва жасадлари билан кўтарилганликларини инкор этадилар ва «У туш кўрган» дейдилар.
22. Миссионерлар «Ислом дини қилич билан ёйилган» деб, туҳмат қилишади.
23. Миссионерлар «Исломда маданият йўқ», деб бўҳтон қилишади!
24. Миссионерлар «Ислом моддапараст дин, унда руҳий низом етишмайди» ёки «Ислом қонун-қоидалардангина иборат, унда ахлоқий, руҳий таълимотлар жуда кам», деган сўзларни айтиб, динимизни айбламоқчи бўладилар.
25. Миссионерлар «Ислом дини фикрий ҳаракатларнинг душмани бўлган, барча илмий ва фалсафий ҳаракатларга қарши кураш очган» деган фикрни тарқатишади.
26. Миссионерлар «Ислом мусулмонларга ғайридинларни ўлдиришни фарз қилган, жиҳод фарз, мусулмон одам қаерда ғайридинни кўрса, ўлдириши керак, ҳозирги тинч-тотув яшаш ҳақидаги гаплар замоннинг зайли билан айтилаётган гаплар, холос» дейишади.
27. Миссионерлар «Эй мусулмонлар, сизлар биз билан нега бирлашмайсизлар? Бирлашсак, орамиздаги низолар йўқолармиди?» дейдилар.