Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерлар » "Хушхабарчилар"
Якшанба, 20 Mай 2012

"Хушхабарчилар" Танланган

Миссионерлар 27.07.2010 18:42
"Хушхабарчилар" hilol.com
"Кечқурун сайр қилиб юрсам, маҳалламиздаги кўпқаватли уйлардан бирида яшайдиган хотин, тарихга қизиқишимдан хабар топган шекилли, бу борада қандай китоб керак бўлса, бажонидил ёрдам беришини айтиб, манзили ёзилган қоғозини берди. Эртасига ишдан кейин ўша манзилни қидириб топдим. Уч хонали уйнинг кенг залида ўн чоғли одам ўтирар, аксарияти аёллар эди. Мени таклиф қилган аёл сўзамолгина экан, гоҳ ҳазил қилиб, гоҳ маслаҳат бериб, мени "ўргана" бошлади. Кейин "Айтинг-чи, дунёни ким бошқаради?" деб сўради. "Албатта Аллоҳ", дедим. "Шундай-ку", — дея у жавобимдан қониқмаганини усталик билан яширди ва "аслида дунёни иблис ва ёвуз рухлар, яъни жинлар бошқаряпти", деган фикрини исботлашга тушди.
Сўзларига ишонмаётганимни билса-да, гапини тўхтатмас эди: "Мана, сиз мусулмонлар нариги дунёдаги жаннатга ишонасизлар. Лекин биз айтамизки, Иеҳованинг ўғли Исо Масиҳга имон келтирсангиз, у сизни иблис сиртмоғидан қутқариб, гунохларингизни зиммасига олади ва сизларни шу заминдаги жаннатга олиб киради...". "Сизлар кимсизлар?" деб сўрадим. "Биз нажотга эришувчилармиз", деди. Кетар чоғим у қўлимга бир неча китоб, "Сторожевая башня" журналининг янги сонини тутқазди. Ушандан бери улар кимлар? Мақсадлари нима экан?" деган саволлар мени ўйлантиради".

Абдулла НОДИРОВ,
Тошкент

Ҳозирги кунда турли миссионерлик ташкилотлари бутун дунё бўйлаб кенг фаолият юритишяпти. Хат муаллифи ҳам миссионерлардан бирининг уйига бориб қолгани шубҳасиз. Улар айтишича,Тангрининг "Муқаддас китоб"да келтирилган номи "Иеҳова" эмиш. Бу ном гўё Ҳазрати Мусога "Оловли бутазор" да ошкор этилган экан. Дастлаб "Яҳу" тарзида талаффуз қилинган бу сўз "Удир" деган маънони англатади.
Миссионерларнинг бу оқимига XIX асрнинг иккинчи ярмида Чарлз Тейз Рассел (АҚШ, 1852—1916) асос олган. Рассел етти жилдлик "Муқаддас ёзувларни ўрганиш" китобини ёзган.
Унинг издошлари кўпинча келажак ҳақидаги асоссиз хабарларни тарқатиш билан шуғулланишади. "Таврот"нинг Иеҳова юборган китоб экани, Ҳобилдан Исо Масиҳга қадар бўлган узоқ даврда Инжил тадқиқотчиларининг сўнгги вакиллари ўзлари эканини айтиш асосий даъволаридир.
Улар оммавий ахборот воситаларидан тарғибот мақсадида кенг фойдаланишади. Ташкилот аъзолари асосий фаолиятларини сайёр воизлар (уйма-уй юрувчи "хушхабарчилар") ёрдамида амалга оширишади. Миссионерликнинг бу оқими маъмурий маркази — Бошқарув корпорацияси ҳисобланади. Бошқарув корпорацияси 15 кишидан иборат бўлиб, Бруклинда (АҚШ, Нию Йорк) иш олиб боради. Оқимнинг асосий жамғармаси Швейцариянинг Цюрих шаҳрида сақланади. Оқимнинг ҳар бир аъзоси унга ҳисса қўшиши шарт, чунки ана шу маблағ миссионерликнинг бу оқими ғояларини кенгроқ тарқатиш учун ишлатилади.
Бу оқим вакиллари коинотнинг ягона ҳукмдори Иеҳова, самовий адолатни ўрнатувчи ҳукумат эса унинг асари (иши) бўлади, деб ишонишади. Шу боисдан уларнинг бетиним ваъз, тарғибот йўли билан асосий мақсадлари — "Муқаддас китоб"га асосланган салтанат қуриш ҳаракатида эканини билиш қийин эмас.
Оқим вакиллари одамларни ёлғон ваъдаларига ишонтириш учун хаёлий "армагеддон" (гўёки охирзамонда "хушхабарчилар" ва шайтон бошчилигидаги жинлар қўшини ўртасида бўлиб ўтадиган жанг) ҳақида гапиришади.
Миссионерликнинг бу оқими вакиллари мажбурий ҳарбий хизматни тан олишмайди. Ҳарбий хизматга боришни истамайдиганларни ёқлаб, улар ваъз фаолиятлари сабабли гўё қуролли кучлар сафига кирмаслик ҳуқуқига эга эканликларини даъво қилишади. Ўзлари қурмоқчи бўлган салтанатга қарши чиқувчиларни шафқатсиз жазолашларини эълон қилишдан тап тортишмайди.
Бу оқим ҳақида 1985 йилда Москвадаги "Политиздат нашриёти" чоп этган "Энциклопедический словарь"да ҳам маълумот берилган: "Протестант йўналишидаги бу ташкилот асосчилари ўзларини "Инжил тадқиқотчилари" деб аташган. 1931 йилдан бошлаб унинг расмий номи ўзгарди. Ташкилотга Бруклин маркази раҳбарлик қилади, унинг турли минтақаларда 95 та филиали бор. Оқим ўзининг "Посбон минора"си, "Посбонликда", "Уйғон!" каби бир неча матбуот нашрларига эга. Ташкилот нашрлари 163 тилда чоп этилади. Улар фаол миссионерлик фаолияти олиб боришади. Улар Исо ва Муқаддас Руҳни "Иеҳова"дан тарқалган, деб эълон қилишган... Бруклин назариётчилари фикрича жамият тарихи илоҳий кучлар билан шайтонлар ўртасидаги курашдан иборат. Улар қиёмат, охират дунёси, жаннат ва дўзах ҳақидаги хабарларни инкор қилишади. Уларнинг фикрича, ер юзида шундай илоҳий салтанат ўрнатиладики, унда фақат "хушхабарчилар" ва уларнинг тарафдорлари яшашади. Қолган барча инсоният эса гўё "армагеддон"да (Фаластин шимолида, Меггидо шаҳри ёнидаги тоғда) ҳалок бўлади, дея "башорат" қилишади. Бу гапларини улар табиатдаги мутаносиблик бузилаётгани, янги жаҳон уруши хавфи билан ҳам боғлашади".
Ўзгартирилди 18.12.2010 19:03
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.
Бўлимдаги бошқа мақолалар: Черков пулни қаердан олади? »

3 фикрлар

  • Фикрга линк feruza Сайтга киритган: feruza 23.12.2010 03:08

    manda ham huddi shunday bulgan,yani qushnim dunyoni shayton boshqaryapti,isoga kiring,deb er hotin uzicha aqllilik qilishdi,hozir uzimni kechirolmayman,nimaga ushalarni betiga tupurolmaganim uchun,unaqa missionerlarni yana uchratsam tygulganiga pushaymon qilaman,rost,islom uchun molim ham jonim ham fido bulsin,

  • Фикрга линк Дмитрий Сайтга киритган: Дмитрий 09.03.2011 18:50

    Мақолада келтирилган маълумот фойдали туюлади. Аммо баъзи сузларда ва ибораларда билимдон одам хатоларни топа олади хеч гап эмас. Биринчидан бу христиан оқимининг номи Иеҳованинг Шоҳидлари эмас. Бу ташкилотнинг номи ўзбек тилига Яҳованинг Шоҳидлари таржима қилинади.( Буни уларнинг расмий сайтида уқиш мумкин).Иккинчида Яҳова деган сўзининг таржимаси Удир эмас. Бу сўз " ким бўлишни истасам уша буламан" деган маънони билдиради. Учинчидан, Яҳованинг Шоҳидлари узларидан сурасангиз улар хеч кайси салтанатни қурмокчи эмас. Одамлар эмас факат Худо Шу салтанатни урнатилишга қодир. Тўртинчидан Яҳованинг Шохидлари жанг килишни хохламаётган сабабли уз кулларига куролни кутармаяпти.
    Бу маколада келтирилган энг асосий хатолари. Яна майдача хам бор. Умид боғлайманки шу мақоланинг муаллифи шарҳимни туғри тушунади.

  • Фикрга линк rustam@80 Сайтга киритган: rustam@80 23.03.2011 04:40

    allohim o'zi barchamizni iymonda mustahkam qilsin.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар