Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерлар » Миссионерлик фаолиятига белгиланган жазо ва чоралар
Якшанба, 20 Mай 2012

Миссионерлик фаолиятига белгиланган жазо ва чоралар

Миссионерлар 12.09.2011 12:43
Миссионерлик фаолиятига белгиланган жазо ва чоралар hilol.com
Ҳозирги вақтда халқимизнинг сўнгги 70 йил давомида диндан мажбурий тарзда йироқлаштирилганидан фойдаланиб, республика адлия идораларида рўйхатдан ўтиб олган миссионер диний ташкилотларнинг фаолияти кучайиб бормоқда.
XIX асрда Рус мустамлакачилари бу диёрга кириб келган вақтда ўзлари билан бирга динлари – насронийликни ҳам олиб келишди. Ўзбеклар яқин минг йил давомида бу дин аҳли билан мулоқотда бўлмаган, у ҳақида мукаммал тасаввурга эга эмас эди. Ўрта Осиёга ўрнашиб олган насронийлар баъзи жойларда ўз ибодатхоналарини қуришди. Аммо мусулмонлар улар билан кўп ҳам аралашмай, уларга қаршилик ҳам қилмай, исломий бағрикенгликни ўзларида намоён этган ҳолда алоҳида-алоҳида яшайверишди.
Орадан бир асрдан кўпроқ муддат ўтиб, Ўзбекистон халқи мустақилликка эришгандан сўнг чет эллардан турли экстремистик оқимлар кириб кела бошлади. Уларнинг бир қисми Ислом номидан гапириб, мусулмонлар онгида бошқа дин вакилларига қарши кайфият уйғотишга уринса, бошқалари миссионерлик фаолиятини амалга ошириб, турли ўзга эътиқодлар, хусусан насронийликни тарғиб қилувчи китоблар, рисолалар ва бошқа нашрларни ёшлар орасида тарқатиб, уларнинг фикрини чалғитишга урина бошлашди. Бу мафкуравий гуруҳлар ўз бузғунчилик тарғиботи таъсирига тушган кишиларга моддий маблағ, чет элларга саёҳат йўлланмаси ҳадя қилиб, алдов йўллар билан халқимиз орасида ўзаро зиддиятлар чиқариш, унинг осоишталигини, маънавиятини бузишга ҳаракат қила бошлашди. Собиқ марксчилар ҳукмронлиги даврида зўрлик билан амалга оширилган даҳрийлик тарғиботи туфайли авлодлар руҳиятида юз берган Исломдан узоқлашиш натижасида ўзбек, қирғиз, тожик ва қозоқ фарзандларининг баъзиларида бошқа эътиқодлар таъсирига берилиш ҳолатлари ҳам учраб қолди.
Тўғри, ҳар бир киши қандай эътиқодни танлаши ва қабул қилиши ўзининг виждонига ҳавола. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, дейилган.
Аммо, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” ҳақидаги қонуннинг 5-моддасида бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар (яъни, прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади.
Бу иш қонун томонидан жазоланиши керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 216?, 216? - моддаларида шулар назарда тутилган.
Ўзбекистонда миссионерлик ҳаракати қонун томонидан тақиқланганига қарамай, асли мусулмон бўлган туб аҳоли орасида ўзга динларга, хусусан христиан динига (уларнинг ҳам баъзи оқимларига) тарғиб-ташвиқ этиш тобора кучаяётгани афсусланарли ишдир. Бу ҳол Ислом дини ривожи йўлида улкан хизматлар қилиб кетган Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк зотларнинг бугунги авлодларига номуносибдир. Бундай нохуш ишлар мусулмон дунёси олдида ўзбек халқининг обрўсизланишига олиб келади.
Ўзгартирилди 12.09.2011 12:53
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар