Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерлар » Миссионерларнинг мақсадлари, вазифалари ва фаолияти
Якшанба, 20 Mай 2012

Миссионерларнинг мақсадлари, вазифалари ва фаолияти

Миссионерлар 21.07.2011 03:42
Миссионерларнинг мақсадлари Миссионерларнинг мақсадлари hilol.com
Юртимизда фаолият олиб бораётган миссионерларнинг асосий қисмини насронийлик дини ниқобидаги турли секталар ташкил қилганлиги учун ушбу китобда биз насроний миссионерлар ҳақида фикр юритамиз. Агар алоҳида ажратиб кўрсатилмаса, бундан буён «миссионер» сўзи насронийлик дини ниқобидаги миссионерлик секталарига нисбатан ишлатилади.
Бу турдаги миссионерларнинг асосий мақсадлари худди бошқа миссионерлар каби турли йўл ва усуллар билан ўз сафларини маҳаллий миллат вакиллари ҳисобига кенгайтиришдан иборатдир.
Уларнинг мақсадлари асосан уч нуқтада жамланади:
1.    Халқларни насронийлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан Ғарб давлатлари таъсир доирасига олиш.
2.    Халқларда ўз динига нисбатан шубҳа уйғотиш, уларни ўз динидан чиқариш ва динсиз қолдириш.
3.    Қадимдан насроний бўлганларни ўз динларида мустаҳкамроқ туришга чорлаш ва улар сафини «янги насронийлар» билан тўлдириш.
Миссионерлар ўз мақсадлари йўлида ҳеч қандай воситани аямайдилар, уларнинг усул-найранглари доимо такомиллашиб боради. Мана улардан бир нечтаси:
1.    Инсоний ёрдамлар кўрсатиш. Бунга, албатта, моддий ёрдамлар (тиббиёт, озиқ-овқат) ва сўзсиз, «руҳий» ёрдамлар киради.
2.    Маҳаллий халқ тилида ўша халқнинг урф-одатларини ҳисобга олган ҳолда, сифатли, рангли, расмли даъват китобчаларини бепул тарқатиш. Мусулмонлар учун чиқарилган бу китоблар кўпинча Қуръон оятлари билан «безалади».
3.    Насронийликни тарғиб қилувчи газета-журналлар чиқариш.
4.    Насронийликка қизиқтирувчи аудио-видео кассеталар тарқатиш.
5.    Радио-телевидение орқали жонли кўрсатувлар тайёрлаш. Бу кўрсатувлар орқали аҳолини мулоқотга чорлаш, адреслар алмашиш.
6.    Турли мавзуларда тадбирлар ва анжуманлар уюштириш.
7.    Мусулмон ўлкаларга турли номлар остида (масалан, ҳамшира, тил ўргатувчи, тарбиячи) миссионер кадрлар жўнатиш.
8.    Якка шахсларга даъват хатлар жўнатиш.
9.    Ёшлар жамиятлари билан ҳамкорлик қилиш.
10.     Инглиз тили, компьютер ўргатиш ниқоби остида миссионерлик кутубхоналарини, клубларини ташкил этиш.
11.    Ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни чет элларга жўнатиш, иш билан таъминлаш.
12.     Ўз юртларига келган саёҳатчиларни ҳам назардан четда қолдирмаслик.
Ушбу найранглар таъсири остида мусулмон кишида уч ҳолат кузатилади:
Мусулмон киши бошқа динни қабул қилади ёки бошқа динни ҳам ҳақ йўлда деб ўйлай бошлайди ё камида ўз динига бўлган садоқати йўқолади.
Баъзи ватандошларимизнинг уларга эргашиб кетаётганлигига биринчи сабаб – ўз динимиз йўл-йўриқларидан мутлақо бехабарлик. Ислом дини моҳияти оммага яхши етказилмаяпти, даъват ишлари суст. Мана шу бўшлиқни миссионерлар уддабурронлик билан тўлдиришмоқда.
Иккинчи сабаб – маърузаларимизнинг таъсирчанлиги оз. Баъзи имомларимизнинг жума мавъизаларига қулоқ солиб турсангиз, зерикарли, илмий жиҳатдан саёз маъруза қилишади. Ҳолбуки, миссионерларнинг чақириқлари кучли, ниҳоятда ҳис-ҳаяжонли.
Учинчи сабаб – ён атрофимиздаги кам таъминланган оилалардан, ногиронлардан, боқувчисидан айрилган қариялардан кўнгилдагидек тез-тез хабар ололмаяпмиз, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатолмаяпмиз. Миссионерлар бу йўл билан баъзи муҳтожларнинг кўнглини овлашяпти ва уларнинг ишончини қозониб, диний даъватни тарғиб қилишмоқда..
Насронийларнинг кўпгина оқимлари миссионерлик ишларини кенг йўлга қўйишган. Улар асосан ёрдамга муҳтож ва ночор қолганларни излаб топиб, моддий ёрдам қилишади, кейин эса бепул китоблар тарқатиб, насроний динига даъват эта бошлашади. Миссионерлар бу ишда турли хайрия ташкилотлари ва фондлар хизматидан фойдаланишади. Айни вақтда бундай ҳаракатлар нафақат Ўзбекистонда, балки дунёдаги деярли ҳар бир давлатда олиб борилмоқда.
Исо алайҳиссаломнинг ҳурмат ила номланиши Ўзбекистон ҳудудида яшовчи турли миллат ва дин вакилларининг тотувлик анъаналарида ҳам ўз аксини топган. Минг йилларни қамраб олувчи тарихимизда динлараро бирорта низо юзага келиб чиқмаганлигининг ўзи тинчликпарвар ўзбек халқининг диний эътиқоди, урф-одатлари ва анъаналари тўғри эканлигидан далолатдир.
Лекин иттифоқлик ва ўзаро ҳурмат билан яшаш бошқа нарса, мусулмонларни, айниқса ёшларни ўз эътиқодидан бошқа томонга буриш буткул бошқа нарса. Демак, ғаразли ният билан диёримизга кириб келадиган ва ўртадаги иттифоқликка раҳна соладиган миссионерларга, экстремистларга қарши кураш ҳаммамизнинг вазифамиздир. Ушбу китобнинг мақсади ҳамюртларимизни тўғри йўлга даъват қилиш, диёримизда мавжуд бўлган насронийлик дини вакилларига самимийлик билан муносабатда бўлиш одобини ўргатиш, шу билан бирга насронийлик динини кўр-кўроналик билан қабул қилмаслик, алдов ва пул тузоғига илинмасликни тушунтиришдир.
Онгли мусулмон кишининг субутсизлик қилиши қийин. Чунки Куръони карим билан Инжилни ўқир экан, ҳар бир инсоннинг Исломга ихлоси ва эътиқоди янада ошади. Бу қандайдир зўравонликка эмас, балки илм, мантиқ ва адолатга асосланган дин эканлигига иймон келтиради. Бу жиҳатдан биз мусулмонларнинг Инжил, Таврот ва Забур билан танишувимиз жоиздир...
Аммо бу ерда алоҳида диққат қилиниши лозим бўлган шундай муаммо борки, буни асло унутиб бўлмайди. Чунончи, баъзи-бир саводсиз ёки чаласавод кишилар даъво қилаётгани сингари Қуръон, Таврот, Инжил ва Забур айнан бир китоб эмас. Гарчи улар орасида муштарак фикр, талқин, даъват, ўгит ва тарихий ривоятлар бўлса ҳам, улар бошқа-бошқа қавмларга нозил қилинган ва бир-биридан кескин фарқ қилади. Бош тафовут шундаки, Қуръони карим тавҳидга, яъни Худонинг битталигига асосланади. Бас, Қуръони каримни дилга жо қилмай туриб, бошқа ғайридиний ишлар билан танишиш кишини чалғитиб қўйиши мумкин. Бир талай одамлар орасида миллий урф-одатларимизга мансубликдан кўра насроний маданиятига мойиллик кучлироқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Рўй-рост айтиш керак, Инжилни заҳмат чекиб ўзбекчалаштирган хорижий ватандошларимизнинг бош мақсади мана шу мойилликдан унумли фойдаланиш. Биз бундан минг маротаба хушёр бўлишимиз даркор. Гарчи бир-бири билан ўзаро муроса қила олмайдиган, муроса қилиши мумкин бўлмагандек кўринса ҳам, моддиюнчилик билан миссионерликнинг мақсади бир-бирига жуда яқин: турли йўллар билан маҳаллий халқларнинг нафсониятини ерга уриб, уларни ўз динларидан узоқлаштириш. Уларда эътиқод бирлиги эмас, мақсад бирлиги бор. Шунинг учун биз ҳар иккаласининг ҳам ниятидан ҳазар қилмоғимиз ва эҳтиёт бўлмоғимиз зарур.

Миссионерлик ҳаракати насронийларнинг муқаддас китоби Инжилда ҳам қораланади

1. Исо алайҳиссаломнинг: «Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман», деганлари ҳозирги Инжилда ҳам зикр этилади (Матто инжили, 15-боб, 21 – 24-жумлаларига қаранг)
Илова: Исо алайҳиссалом «Исроил халқининг адашган қўйлари»ни «адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи» деб, изоҳлаганлар (Матто инжили, 10-боб, 6-жумла)
Бу билан Исо алайҳиссалом ўзларининг Аллоҳ томонидан фақат яҳудий халқига Элчи яъни, Пайғамбар этиб юборилганликларини таъкидлаяптилар.
2. «Исо ўзининг ўн икки шогирдини жўнатиб, буйруқ берди: «Мажусийлар* йўлига оёқ босманглар ва самария*ликларнинг бирон шаҳрига кирманглар. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар». (Матто инжили, 10-боб, 5 – 6-жумлалар)
Ўзбекча Инжилнинг луғатидан:
*Мажусийлар – Инжилда яҳудий бўлмаган ва ягона, ҳақ Худони билмаган барча халқларни билдиради (баъзан «турли халқлар» ёки «ғайрияҳудийлар» деб ҳам таржима қилинади).
*Самария – Исроилнинг ўрта қисмида жойлашган вилоят, аҳолиси баъзи Канъон элатлари билан аралашгани учун яҳудийлар уларни соф яҳудий эмас, деб хўрлаганлар, деб изоҳ берилган.
Ўзгартирилди 21.07.2011 13:59
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар