Қуръони карим Аллоҳ наздида мақбул дин Ислом экани ҳақида хабар беради. Аллоҳ таоло айтади: "Ким Исломдан ўзга динни истаса, ундан у дин сира қабул қилинмагай ва у охирида зиён кўрувчилардандир" (Оли-Имрон, 85).
Ҳозирги глобаллашув шароитида жаҳон мафкура майдонидаги кураш қизғин паллага кирди. Мустақиллик йўлига қадам қўйган кишиларимиз онгидаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун четдан руҳиятга ёт, бегона ғоя ва мафкуралар ҳужум бошлади. Улар орасида халқимизга ўзини дўст кўрсатиб, аслида ғаразли мақсадларни кўзлаган миссионерларнинг фаоллашгани ҳам сир эмас. Насроний бўлмаган мамлакатлар аҳолисини ўз динларига киритишни мақсад қилиб олган миссионерлар миллий истиқлол ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири толерантлик, яъни диний бағрикенглик эканидан усталик билан фойдаланиб, аксарияти мусулмон бўлган халқимизни йўлдан уришга ҳаракат қилишяпти. Улар Асосий Қонунимизнинг виждон эркинлиги хусусидаги моддаларини рўкач қилиб, кимнинг қайси динга эътиқод қилиши унинг ўз ихтиёрида, деган иддаони илгари суришади.
Мусулмонларга қарши йўналтирилган илк миссионерлик ҳаракатлари милодий саккизинчи асрда пайдо бўлган. Турли ғарб манбаларида Андалусия подшоҳи (713-716 йилларда) Абдулазизнинг хотини Эгинола уни насроний қилишга урингани ҳақидаги далиллар келтирилади. Бу ғарблик аёл илк миссионер саналади.
Исломий ўлкаларга қаратилган миссионерлик ҳаракатлари Ғарбнинг мустамлакачилик юришлари билан ёндош ҳолда амалга оширилди. Уларнинг асосий нишони мусулмон ўлкалар ва халқлар эди. Миссионерлар бу ўлкаларда очган таълим ва хайрия жамиятлари, шифохоналар, ташвиқот муассасалари орқали халқда исломий қадриятларга қарши кайфиятлар уйғотиш, турли табақалар ўртасида низо ва душманлик туғдириш, шу йўллар билан кишиларни ўз домларига илинтириш пайида бўлишди. Улар бу йўлда ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб қолишга уринишади. Масалан, миссионерлар раҳбарларидан бири Г- Пфендер ўн тўққизинчи асрда ёзган "Мезонул-ҳақ" асари бошдан-оёқ ҳақоратли ва масхараомуз фикрлардан иборат бўлган ва у араб, турк, форс тилларига ўгирилиб, исломий ўлкаларга тарқатилган.
Йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ғарб давлатларидаги сиёсий, ҳарбий кучларнинг ҳукмронлиги кучайгани, ҳарбийларнинг миссионер ташкилотлари билан ҳамкорликни яқиндан йўлга қўйишгани миссионерларнинг янгидан "ҳужум"га ўтишларига имкон яратди. Шу зайлда миссионерлар халқаро беминнат хайрия ташкилотлари, молиявий-иқтисодий компаниялар, таълим муассасалари ва бошқа номлар билан ўзларини ниқоблаб, миссионерлик ҳаракатларини авж олдиришяпти.
Бугунги кунда ана шу хатарли кучлар ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этяпти. Насронийлик тарғиботчилари дунёнинг бошқа жойлари каби юртимизда ҳам ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун уринишмоқда. Улар айрим ёшларнинг дунёқараши етарли шаклланмагани, соддадиллиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, "ҳақиқат"ни англатиш каби баҳоналар билан ўз қармоқларига илинтиришга ҳам эришишяпти.
Миссионерларнинг мақсадлари аниқ: нима қилиб бўлса ҳам мустақиллик йўлига ўтиб, порлоқ келажагини барпо этаётган юртимиздаги аҳилликка, сиёсий барқарорликка, миллий ва диний қадриятларимизга путур етказишдир. Тажрибадан маълумки миссионерлар худди шу йўл билан жуда кўп ўлкаларда ижтимоий-сиёсий ҳаётни издан чиқаришган, яхлит халқларни бир қанча гуруҳ ва табақаларга бўлиб юборишган. Масалан, матбуот хабарига кўра, Индонезияда ҳаракат қилган миссионерлар йигирма беш йил мобайнида 250 минг одамни насроний динига ўтказишди ва улар яшаётган Шарқий Тиморни мамлакатдан ажратиб олишди. Африка қитъасидаги беш миллиондан зиёд талабанинг таълими миссионерлар қўлида. Халқларни тўғри йўлдан чалғитиш, ораларига нифоқ солишга улар миллиардлаб доллар маблағ сарфлашяпти, кўп нусхада Инжил ва масиҳий нашрларни тарқатишяпти. Ҳозир жаҳоннинг турли бурчакларида вақти-вақти билан алангаланиб турадиган фуқаролик урушларида, динлараро тўқнашувларда ҳам миссионерларнинг "холис хизматлари" бор.
Халқимиз маънавий ҳаётида асрлар бўйи эътиқод, иймон, пок ақида собитлиги муҳим ўрин тутган. Шундан келиб чиқиб, халқимиз эътиқодини турли ғаразли хуружлар ва ҳамлалардан ҳимоя қилиш, ёшларга динимизнинг асл моҳиятини тўғри тушунтириш, ислом маданияти ғояларини кенг тарғиб қилиш шу кундаги энг долзарб вазифаларимиздандир.

Ш. АҲАДОВ, профессор.
О. РАҲИМҚУЛОВ, фан номзоди.
О. РАҲИМҚУЛОВ, фан номзоди.