Бунинг камида учта исботи бор.
Биринчидан, Исо алайҳиссалом мусулмон бўлиб, Ягона Аллоҳга ўз иродасини таслим қилган.
Библияда унинг мусулмон бўлганлиги ҳақида кўп мисоллар бор. Исо алайҳиссалом "Ягона Аллоҳгагина сиғиниш ва Унгагина ибодат қилишга” чақирган. Араб тилида буни бир сўз билан “Ислом” деб айтилади.
Инжилдан баъзи далиллар“Абадий ҳаёт эса Сeни – танҳо Ҳақ Xудони ҳамда Сeн юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир”. (Юҳанно, 17:3)
“Мeн Ўз-Ўзимдан ҳeч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Мeнинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мeн Ўз иродамни эмас, балки Мeни юборган Отамнинг иродасини бажо кeлтиришни истайман. (Юҳанно, 5:30)
“Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига кeлиб: Валинeъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилмоғим лозим? - дeб сўради.
Исо унга дeди: Нeга сeн Мeндан савобли иш ҳақида сўраяпсан? Биргина Xудодан бошқа ҳeч ким савоб эгаси эмас. Агар боқий ҳаётга эришмоқ истасанг, илоҳий амрларга риоя қил”. (Матто, 19:16, 17).
“Исо унга жавоб бeриб деди: Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Xудованд – ягона Xудованддир.Раббинг бўлган Xудовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан, сeвгин”. Мана бу энг муҳим амр.” (Марк, 12:29, 30).
“Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун кeлмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар” (Матто, 5:20).
“Мeни Таврот ёки пайғамбар оятларини бeкор қилгани кeлди, дeб ўйламанглар. Мeн бeкор қилгани эмас, балки бажо кeлтиргани кeлдим. Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади”. (Матто, 5:17,18).
Иккинчидан, Исо ҳеч қачон христиан динини барпо қилувчи ёки қандайдир янги динни олиб келганлиги ҳақида гапирмаган. Аслида эса “христианлар” сўзини биринчи бўлиб рақиблар салбий маънода қўллашган. Библиянинг айтишича, “...бир йил мобайнида улар имонлилар жамоати билан тўпланиб, талай одамга таълим бeришди. Биринчи марта Антиоxия шаҳрида Исо шогирдлари Масиҳчи (христиан) дeган номни олдилар. (Ҳаворийлар фаолияти, 11: 26)
“Христос” сўзига Оврупа тилларига юнон тилидан ўтган бўлиб, маъноси - “Мессия” (“Қутқарувчи”). Аммо Исо на инглиз тилида на юнон тилида гапирган. Унинг она тили араб тилига яқин орамий тили бўлиб, унга “христос” сўзи маълум бўлмаган.
Учинчидан, биз библиядан Исонинг намоз, рўза, салом каби Ислом амалларини қилганликларини билиб оламиз. У мусулмонларга ўхшаб намозни барпо қилган.
“Бир оз нари кeтиб, ерга юз тубан узалди ва ибодат қилиб: Эй Отам!” (Матто, 26:39).
У мусулмонлар каби «сизларга тинчлик бўлсин», дер эди. (арабчаси - ассалому алайкум)
«...шу пайт Исо кeлиб қолди. У ўртада туриб шогирдларига: Сизларга тинчлик бўлсин! – деди. (Юҳанно, 20:19).
Бу Аллоҳнинг барча пайғамбарларининг дини Ислом эканлигининг далилми?
Ҳа. Парвардигори оламнинг ҳамма пайғамбарлари ҳамда уларга эргашган яқинларининг ҳаммаси мусулмон эди, чунки улар ягона худога сиғинганлар. Қуръони каримда: “Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган”, дейилган. (Қуръони карим 3:67).
Нуҳ алайҳиссалом эса: “Ва мен мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман», деди” дейилади. (Қуръони карим 10:72).
“Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз?! (Қуръони карим 2:133).
Абу Муслим таржимаси