
Қуръони каримда христианлар учун “насроний”, христианлар учун эса “Насоро” сўзлари ишлатилган. Лекин “Аҳли китоб” ибораси ўрин олган оятларда христианлар ҳам тилга олинганлар.[1] Оли Имрон сурасидаги мана бу оят бунга очиқ далилдир: “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Эй, китоб аҳли (яҳудийлар ва насронийлар), биз билан сизнинг ўртамизда (аҳамияти) баробар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб бир-бирларимизни илоҳ қилиб олмайлик...” (Оли Имрон сураси\ 64).