1. Сизлар илоҳий китобингизга “Библия” ёки “Муқаддас китоб” деб ном қўйгансизлар. Нима учун? Нима ҳаққингиз бор? Маълумки, ҳар китоб эгаси ўзининг китобига ном қўйишликка ўзи ҳақли. Даъвоингиз бўйича Библия Худонинг китоби бўлса, нега бу номни У Зотнинг Ўзи қўймаган? Чунки, Библиянинг бирон жойида бу китобнинг номи “Библия” ёки “Муқаддас китоб” деб айтилмаган-ку?!
Масалан: “Қуръони карим Аллоҳ таолонинг Китоби бўлиб, Ўзи Қуръон деб номлаган. Қуръони каримда “Қуръон” сўзи 68 марта зикр этилади”.