“Ҳожар сўзи Арабистондаги Синай тоғини билдирса-да, ҳозирги Қуддуснинг рамзидир; чунки Қуддус ва унинг болалари ҳозир ҳам қул бўлиб хизмат қилмоқдалар” (Галат. 4:25)
Демак, насронийлар, бу жумла ҳаворийнинг Ҳожар билан Арабистонда Қуддуси шарифга ўхшаш ёки унга тенг келадиган янги Қуддуснинг пайдо бўлажаги ҳақидаги шаҳодатидир. Агар биз Иброҳим а.с билан унинг ўғли Исмоил а.с Каъбани бино қилганлигини эсласак, Арабистонда Қуддусга тенг келадиган ас-Сафа тоғи билан Каъба жойлашган Макка шаҳри эканлигига ҳеч шубҳа қолдирмайди. Шундай қилиб, ҳаворий Павлуснинг Арабистонда ҳам эски Қуддуси шарифга ўхшаган, жаҳон миқёсидаги диний марказ бўладиган иккинчи Қуддуснинг пайдо бўлиши ҳақидаги башорати тўлиқ рўёбга чиққанлигини кўрамиз. Айни вақтда, Макка шаҳрини йилига саккиз миллиондан ўн миллионгача одамлар зиёрат қилиб келмоқда. Ҳайратлиси Ҳожар сўзининг арабча маъноси – тош демакдир.
Инжилдаги машҳур: “Бинокорлар кераксиз деб ташланган тош, нақ бинонинг пештоқидан жой олди. Бу Худованд иродаси туфайлидир, бизга эса ажойибот тимсолидир” (Матто 21:42).
Эй миссионер, бинокорлар кераксиз деб ташланган тош, нақ бинонинг пештоқидан жой олганлигини ўқиб, Макка ҳақида бир ўйлаб қўйсангиз, лол қолмасдан иложингиз қолмайди...

Абу Муслим
баъзи китоблар асосида
баъзи китоблар асосида