2. Насронийлар эътиқод ва амал қиладиган асос Инжил тўрттадир: Матто инжили. Бу Инжил энг қадимги Инжиллардан ҳисобланади. У Исо алайҳиссаломдан тўрт йил кейин, иброний (яъни, эски яҳудий) тилида ёзилган. Аммо ўша нусха ҳам йўқ. Ҳозир бори унинг таржимасидир, холос. Таржимони ва қайси матндан таржима қилгани ҳам маълум эмас. Бунинг устига, бу Инжилнинг муаллифи Матто Исо алайҳиссаломнинг ҳаворийларидан бўлмаган. Кейинроқ уни хоин Яҳудонинг ўрнига сайлашган эди.
Марк инжили. Бу Инжил Исо алайҳиссаломдан йигирма уч йил кейин, у киши гапирмаган тил юнон (қадимий грек) тилида ёзилгани аниқ. Аммо ким ёзгани аниқ эмас. Баъзи масиҳий олимлар: “Уни Пётр ёзган” дейишса, бошқалар: “Йўқ, уни Пётрнинг ўлимидан кейин Марк ёзган”, дейдилар.
Лука инжили. Бу китоб Исо алайҳиссаломдан йигирма йил кейин ёзилган. Лука У зотнинг эмас, балки Пол исмли шахснинг шогирди бўлган. Пол ҳам Исо алайҳиссаломни кўрган эмас. Бунинг устига, Пол яҳудий бўлиб, ҳийла билан масиҳийликка қарши бузғунчиликлар қилган.
Юҳанно инжили. Бу Инжил Исо алайҳиссаломдан ўттиз икки йил кейин ёзилган. Баъзи масиҳий тоифалари: “Уни Исо масиҳнинг ҳаворийлари (танлаб олган шогирдлари)дан Забадийнинг ўғли Юҳанно ёзган”, дейдилар. Беш юзта таниқли масиҳий олимлари иштирокида ёзилган Британия энциклопедияси бу китобни “қалбаки китоб” деган!
Савол: Шундай экан, нимага ўзбекча Инжилнинг “Инжилга кириш” қисмида: “Инжил муаллифлари Исо Масиҳни кўриб, яқиндан билганлар”, деб ёзилган?Марк инжили. Бу Инжил Исо алайҳиссаломдан йигирма уч йил кейин, у киши гапирмаган тил юнон (қадимий грек) тилида ёзилгани аниқ. Аммо ким ёзгани аниқ эмас. Баъзи масиҳий олимлар: “Уни Пётр ёзган” дейишса, бошқалар: “Йўқ, уни Пётрнинг ўлимидан кейин Марк ёзган”, дейдилар.
Лука инжили. Бу китоб Исо алайҳиссаломдан йигирма йил кейин ёзилган. Лука У зотнинг эмас, балки Пол исмли шахснинг шогирди бўлган. Пол ҳам Исо алайҳиссаломни кўрган эмас. Бунинг устига, Пол яҳудий бўлиб, ҳийла билан масиҳийликка қарши бузғунчиликлар қилган.
Юҳанно инжили. Бу Инжил Исо алайҳиссаломдан ўттиз икки йил кейин ёзилган. Баъзи масиҳий тоифалари: “Уни Исо масиҳнинг ҳаворийлари (танлаб олган шогирдлари)дан Забадийнинг ўғли Юҳанно ёзган”, дейдилар. Беш юзта таниқли масиҳий олимлари иштирокида ёзилган Британия энциклопедияси бу китобни “қалбаки китоб” деган!
3. Насронийларнинг катта олимлари Библиянинг асл нусхаси йўқ эканлигини тан оладилар. Дарвоқеъ, ўзбекча инжилнинг “Муқаддас китоб ҳақида” сарловҳаси остида: “Библия сўзи аслида “китоблар” маъносини ифодалаб, Муқаддас ёзувлар тўпламидан иборатдир. Уни тузишда 1500 йил давр мобайнида Илоҳий Руҳдан илҳомланган қирққа яқин муаллиф иштирок этган” дейилган.
Савол: Нима учун ўзбекча инжилнинг бошида “Юнон ва ибрий тилларидаги асл нусхаси асосидаги таржима” деб ёзилган? Агар сиз: “Асл нусхасини бор”, десангиз, унда ўша асл нусха қани, қаерда? Мабодо, “Европанинг фалон-пистон музейларида сақланмоқда” десангиз, биз: “Йўқ, ўша сиз айтаётган нусхалар ҳам асл эмас. Исо алайҳиссалом гапирган тил ибрий-иброний тилида ҳам эмас, балки юнон тилидаги эски қўлёзмалардир, холос”, деймиз.
4. Миссионерлар Библияни илоҳий китоб дейдилар. Хўп, яхши. Унда, нега ўзбекча Инжилнинг сўз бошида “Инжил – дунё адабиёти тарихида тенги йўқ китоб” дейилган? Қандай қилиб, Инжил адабиёт бўлади? Яна ўша асарнинг боши “Муқаддас китоб ҳақида” сарловҳаси охирида: “Библиянинг мазкур катта қисмини ўзбек халқига тақдим этиш муҳим маданий воқеа, ўзбек адабиётига қўшилган муҳим хиссадир” дейилган?
5. Нима учун ўзбекча Инжил китобига беш китобчадан иборат Тавротнинг фақат биринчиси яъни, “Ибтидо” китоби киргазилган? Қолган тўрттаси нега киргазилмаган? Ё Тавротнинг беш китоби ичидаги маълумотлар бир-бирига шу даражада қарама-қарши бўлганлиги учунми? Ё миссионерлар ўзларига эргашган ўзбекларга мана шу ички ихтилофни билдирмаслик учунми?
6. Матто инжилининг 15-боби, 24-жумласида Исо алайҳиссалом: “Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман” яъни, “Мени Аллоҳ таоло фақат яҳудий халқига элчи, пайғамбар қилиб юборган” деганлар. Чунки, Матто инжилининг, 10-боби, 6-жумласида “адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи” дея изоҳлаганлар. Шундай экан, нега ўзбекча Инжилнинг бошида “Муқаддас китоб ҳақида” сарловҳаси остида: “Библия – бу Худонинг каломи, Худойи Таолонинг барча одамзодга йўллаган Муқаддас Китобидир” дейилади?
7. Забур қандай китоб? Илоҳий китобми ё қадимги диний-мусиқий шеърми? Ўзбекча Инжилнинг сўз бошида, Забур “Муқаддас Китоб таркибига кирган китоб” дейилса, шу китобнинг “Забурга кириш” сарловҳаси остида, “Забур қадимги диний-мусиқий шеъриятдир” дейилган? Бу қандай бўлди?
8. Ўзбекча Инжилнинг “Забурга кириш” қисмида: “Забур милоддан аввалги 1500-500 йиллар орасида яратилган” дейилади. Илоҳий китоб махлуқ эмас-ки, яратилса! Ахир, илоҳий китоб Аллоҳ таолонинг каломи-сўзи, У Зотнинг олий сифатларидан бири-ку?!
9. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Биз Довудга Забурни ато этдик” дейди (Нисо сураси, 163-оят ва Исро сураси, 55-оят). Мусулмонлар мазкур илоҳий хабарга асосан: “Забур Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан юборилган илоҳий китобдир” дейдилар. Ўзбекча Инжилнинг “Забурга кириш” қисмида эса: “Забурнинг 73 та саноси Исроилнинг улуғ подшоҳи Довуд қаламига мансуб. Қолган саноларни Довуд ўғли Сулаймон, Мусо пайғамбар, Асаф, Қўраҳ ўғиллари номли мухлислар яратганлар” дея изоҳ берилади.
Бу билан сизлар ё оддий ҳақиқатни чалкаштириб юборяпсизлар ё Довуд алайҳиссаломга юборилган ҳақиқий Забурнинг йўқолиб кетганини тан оляпсизлар? Чунки, мазкур изоҳда илоҳий китоб истаган киши яратиб кетаверадиган оддий ижод намунаси сифатида талқин қилинмоқда ва номлари мазкур бўлган шахсларнинг Забурга тажовуз қилганлари эътироф этилмоқда! Мусо алайҳиссалом Довуд алайҳиссаломдан олдин ўтганлар ва у зотга Таврот китоби нозил бўлган бўлса, қандай қилиб Мусо алайҳиссалом Забурнинг бир қисмини ёзадилар?
10. Биз Библиядаги “...ибо не человек Он (Господь), чтобы раскаяться Ему”, (1–я Царств, Глава 15, стих 29) дейилган гапга қўшиламиз.
Лекин, “Ибтидо” китоби, 6-боб, 5 – 7-жумлаларидаги: “Ерда одамзоднинг ёмонлиги ошиб бораётганини, кўнглидаги бутун фикр-хаёли эса ҳамиша ёмонлик эканини Худованд кўриб, уни яратганидан ўкинди, юраги ачишиб кетди”. “Ўзим яратган одамзодни ер юзидан қириб ташлайман, деди Худованд. Одамзоддан тортиб ҳайвонгача, ерда қимирловчидан тортиб кўкдаги паррандагача жамики жонни қириб ташлайман. Энди уларни яратганимдан ўкиняпман”, деган гапларга ҳамда,
ўзбекча Инжилнинг боши “Муқаддас китоб ҳақида” сарловҳаси остидаги: “Библияда Худо инсонни қутқариш учун қандай режалар тузгани ҳақида ҳикоя қилинади” деган гапларга мутлақо қаршимиз! Чунки, бу ерда бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло ожиз қилиб кўрсатилган. Аллоҳ таоло яратганидан қандай қилиб ўкиниши мумкин? Ахир, ўкиниш бандага хос сифат бўлиб, у камчилик-ку?! Айниқса, “юраги ачишиб кетди” дегани нимаси?
11. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Яҳудий ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг болаларимиз, суйганларимиз”, дедилар. Айтинг: “Ундай бўлса, нега У Зот сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайди? Йўқ! Сизлар ҳам У Зот яратган барча одамлар каби одамдирсизлар” (Моида сураси, 18-оят).
Маълумки, эй миссионерлар, сизлар: “Исо масиҳ бизнинг гуноҳларимиз кечирилиши учун ўлиб-тирилган. Ким Исога эргашса, гуноҳларидан пок бўлади, Ота худонинг суюкли болаларига айланади” деб даъво қиласизлар. Хўш, нега касал бўласизлар, ташвиш қиласизлар, алам чекасизлар...
12. Марк инжилининг энг охирги сарловҳаси “Исонинг сўнгги сўзлари ва осмонга кўтарилиши”дир. Ўша ерда “Роббимиз Исо шогирдларига ушбуларни тайинлаб бўлгач осмонга кўтарилди ва Худонинг ўнг томонига ўтирди”, дейилган. Хўп, яхши! Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиб кетаётганини шогирдлари-ку кўришган. Аммо, Худонинг ўнг томонига бориб ўтирганини ким кўрди экан? Қолаверса, Аллоҳнинг ўнг-чап, олди-орқа, ост-уст томонлари йўқ! Акс ҳолда, У Зот жисмга айланиб қолади. Ваҳолангки, масиҳийларнинг ўзлари ҳам Худони жисм деб билмайдилар!
13. Маълумки, Инжилда Исо алайҳиссаломдан кейин охирзамон Пайғамбари келиши очиқ-ойдин айтилган:
“Қуддусдаги яҳудийлар юборган руҳонийлар ва левитлар (яҳудий дин арбоблари) Яҳё пайғамбарнинг олдига бориб ундан: Сен кимсан? – деб сўрадилар. Яҳё шаҳодат (гувоҳлик) берди: Мен (Исо) Масиҳ эмасман, – деб очиқ тан олди у, инкор этмади. Яна ундан: Бўлмаса Илёс пайғамбармисан? – деб сўрадилар. Йўқ! – деди у. Охирзамон набийсимисан? – деб савол бердилар. У яна: Йўқ! – деб жавоб берди... (Юҳанно инжили, 1-боб)
(“Набий”нинг маъноси Пайғамбардир. Ўрисча Инжилларнинг бир нусхасида: “Тот Пророк”, яъни, ўша Пайғамбармисан, деб келган!)
Бундан маълум бўладики, яҳудий уламолари ўша асрда учта Пайғамбар келишини кутардилар: Илёс, Исо ва охирзамон Пайғамбари. Илёс ва Исо алайҳиссаломларнинг келиб кетгани Инжилда ҳам собит бўлган. Табийки, улардан кейин “охирзамон пайғамбари”нинг келиши кутилган. Шак-шубҳасиз, бу Пайғамбарни биз мусулмонлар, Муҳаммад алайҳиссаломдир, деймиз. Қани, миссионерлар инсоф билан айтсинлар-чи, охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаса, бошқа ким ҳам бўлиши мумкин?
14. Ўзбекча Инжилнинг яна “Ибтидо” китоби, 19-бобида “Лут ва унинг қизлари” деган қисса бор. Бу қиссада инсонлар ичидаги энг маданиятли, юксак ахлоқ соҳиблари бўлган Пайғамбарлардан Лут алайҳиссаломга қаттиқ туҳмат қилингандир.
“Бир куни Лутнинг катта қизи кичигига деди:
“Отамиз қари, ер юзидаги одатга кўра биз никоҳга олинишимиз учун мамлакатда бирон эркак қолмаган. Кел, отамизга шароб ичириб, у билан ётамиз, токи отамиздан насл сақлайлик”.
Ўша кечаси қизлар оталарига шароб ичирдилар. Катта қиз отасининг ётоғига кириб, у билан ётди. У эса қизининг қачон ётиб, қачон турганини билмади.
Эртасига катта қиз синглисига:
“Мен ўтган кеча отам билан ётдим. Бу кеча унга яна ша¬роб ичирамиз, бу гал сен унинг ётоғига кириб у билан ёт, токи отамиздан насл сақлайлик”, деди.
Қизлар ўша кечаси ҳам оталарига шароб ичирдилар. Кичик қиз бориб, отаси билан ётди. Отаси эса қизининг қачон ётиб, қачон турганини билмади.
Шундай қилиб, Лутнинг иккала қизи ҳам оталаридан ҳомиладор бўлдилар. Катта қиз ўғил туғиб, унинг исмини Мўов қўйди; у бугунгача Мўов халқининг отасидир. Кичик қиз ҳам ўғил туғиб, унинг исмини Бен-Амми қўйди; у бу¬гунгача Аммон ўғилларининг отасидир”.
Энди миссионерлар ўзларини қандай оқлашар эканлар. Ахир, Лут Пайғамбар ўз қизлари билан зино қиладиган ароқхўр шахс бўлганмилар?!
15. Ўзбекча Инжилнинг “Ибтидо” китоби, 32-бобида “Ёқубнинг Худо билан курашуви” деган ҳикоя бор бўлиб, Аллоҳ таоло ниҳоятда ожиз қилиб кўрсатилган. Буни нима деб изоҳлайсизлар?
“Ҳали тун ўтмай, Ёқуб ўрнидан турди-да, икки хотини билан икки чўрисини ҳамда ўн бир боласини олиб, Яббўқ дарёсининг кечувидан ўтди. Уларни ва ўзида бор бўлган нарсаларини ҳам дарёдан ўтказди. Охирида якка ўзи қолди ва бир Зот тонг отгунча у билан курашди. У Ёқубни енга олмагач, унинг сон бўғинига урди ва сони бўғинидан чиқиб кетди.
У Зот: “Мени қўйиб юбор, мана тонг отди”, деди. Лекин Ёқуб Унга:
“Мени дуо қилмагунингча, Сени қўйиб юбормайман!”, деди. Ўша Зот:
“Отинг нима?”, деб сўради. У:
“Отим Ёқуб”, деди. Ўша Зот:
“Бундан буён сени Ёқуб эмас, балки Исроил дейдилар. Чунки сен Худо ҳамда одамлар билан курашиб, ғолиб чиқдинг”, деди. Ёқуб:
“Ўтиниб сўрайман, исмингни айт-чи!”, деб илтимос қилди. Лекин У:
“Нима учун Менинг исмимни сўраяпсан?”, деди. Сўнг ўша ерда Ёқубни дуо қилди.
Ёқуб эса: “Худони юзма-юз туриб кўрдим, У жонимга ора кирди”, деди. Шунинг учун ўша жойни Пануил (яъни, Худо Юзи) деб атади”.
16. “Ахир улар Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми (яъни, Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми)?! Агар у (Қуръон) Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, унинг ичида кўп ихтилоф (қарама-қаршилик)ларни топар эдилар” (Нисо сураси, 82-оят)
Миссионерлар Қуръони каримнинг ичидан ихтилофлар топа олмаганлари ҳолда, Библия ичидаги мана бу қарама-қаршиликларга нима деб жавоб бера олар эканлар!
Маълумки, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўради ва барча нарсадан хабардордир ва бу ҳақиқат Библиянинг “Эски аҳди”да ҳам зикр қилинган:
“На всяком месте очи Господни; они видят злых и добрых” (Библия, Притчей Соломоновых, глава 15, стих 3).
“Ибо очи Господа обозревают всю землю, чтобы поддерживать тех, чье сердце вполне предано Ему” (Библия, 2-я Паралипоменон, глава 16, стих 9)
Аммо, “Ибтидо” китобининг, 11-боби, 5-жумласида:
“Одам фарзандлари қураётган шаҳар ва минорани кўриш учун Худованд осмондан тушди” дейилган.
Яна ушбу “Ибтидо” китоби, 3-боби, 8 – 9-жумлаларида:
“Куннинг салқин шабадаси эсган вақтда Одам ва унинг хотини боғда юрган Худованди Каримнинг овозини эшитиб қолишди. Улар Унинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасида яширинишди. Лекин Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: “Қаердасан?”. Одам: “Мен овозингни боғда эшитдим-у, қип-яланғочман деб қўрқиб, яшириндим, деди.
Бу бир-бирига зид жумлаларнинг қайси бири илоҳий гап-у, қай бирига ишониш керак? Иккинчидан, агар Библия Худонинг китоби бўлса, нега ичида қарама-қаршиликлар мавжуд?
17. Библиянинг бир-бирига зид қуйидаги маълумотлар ичида қайси бири ҳақиқат?
а) “Осмонда турадиган ва осмондан тушган Инсон Ўғли (Исо Масиҳ)дан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас” (Юҳанно инжили, 3-боб, 13).
б) “Ҳанўх жами уч юз олтмиш беш ёш умр кўриб, бирданига йўқ бўлиб кетди. У Худо билан юрар эди, Худо эса уни олиб кетди” (Ўзб. Инжил, “Ибтидо”, 5-боб, 23-24).
в) “и понесся Илия в вихре на небо” (Библия, 4-я Царств, глава 2, стих 11).
18. Тавротнинг “Ибтидо” китоби, 6-боби, 1 ва 3-жумлаларида: “Ер юзида одамлар кўпая бошлаб, улар учун қизлар ҳам туғилди... Шунда Худованд: “Менинг Руҳим одамзодда абадий қолмас, зероки у ўткинчи махлуқдир. Унинг умри юз йигирма (120) йил бўлади”, деди” дейилган.
Энди қуйидаги маълумотларни бунга солиштириб кўрамиз, тўғри келармикан?
– “Нуҳ жами бўлиб тўққиз юз эллик (950) ёш умр кўриб, ўлди” (Ибтидо, 9-боб, 29).
“Сом авлодлари қуйидагилардир:
– “Тўфондан икки йил ўтгандан сўнг Сом юз ёшга кирди ва Арпахшод исмли ўғил кўрди. Арпахшод туғилганидан кейин Сом яна беш юз йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 600 йил яшабди!)
– Арпахшод ўттиз беш ёшида Шалоҳ исмли ўғил кўрди. Шалоҳ туғилганидан сўнг Арпахшод яна тўрт юз уч йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 438 йил)
– Шалоҳ ўттиз ёшида Ибр исмли ўғил кўрди. Ибр туғилганидан кейин Шалоҳ яна тўрт юз уч йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 433 йил)
– Ибр ўттиз тўрт ёшида Фалаж исмли ўғил кўрди. Фалаж туғилганидан сўнг Ибр яна тўрт юз ўттиз йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 464 йил)
– Фалаж ўттиз ёшида Рағу исмли ўғил кўрди. Рағу туғилганидан кейин Фалаж яна икки юз тўққиз йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 239 йил)
– Рағу ўттиз икки ёшида Саруғ исмли ўғил кўрди. Саруғ туғилганидан сўнг Рағу яна икки юз етти йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 239 йил)
– Саруғ ўттиз ёшида Наҳўр исмли ўғил кўрди. Наҳўр туғилганидан кейин Саруғ яна икки юз йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди. (Жами 230 йил)
– Наҳўр йигирма тўққиз ёшида Тераҳ исмли ўғил кўрди. Тераҳ туғилганидан сўнг Наҳўр яна юз ўн тўққиз йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди” (Жами 148 йил) (Ибтидо, 11-боб, 10-25).
– “Тераҳ икки юз беш (205) йил умр кўриб, Ҳорон шаҳрида қазо қилди” (Ибтидо, 11-боб, 32).
Хўўўш. Бу ерда ким хато қиляпти? Библияни тузишда Илоҳий Руҳдан илҳомланган қирққа яқин муаллифларми ёки илҳом берувчи Илоҳий Руҳми ё Худоми? Ким? Ким?
19. Қуйидаги маълумотлар бу дунёда Аллоҳ таолони ҳеч ким кўра олмаслигини баён қилади:
“Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас” (Юҳанно инжили, 1-боб, 18)
“Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас” (Ўзб. Инжил, “Юҳаннонинг биринчи мактуби”, 4-боб, 12)
“Худо яқинлашиб бўлмайдиган нурда туради, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас” (Ўзб. Инжил, “Тимофейга биринчи мактуб”, 5-боб, 16).
“И потом сказал Он (Господь): лица Моего не можно тебе увидеть; потому что человек не может увидеть Меня и остаться в живых” (Библия, “Исход”, 33-боб, 20)
“И сказал Маной жене своей: верно, мы умрем; ибо видели мы Бога” (Библия, “Книга судей”, 13-боб, 22)
Нега қуйидаги сатрлар юқоридагиларга ғирт тескари гапиради:
“Ёқуб эса: “Худони юзма-юз туриб кўрдим, У жонимга ора кирди”, деди. Шунинг учун ўша жойни Пануил (яъни, Худо Юзи) деб атади” (Ибтидо, 32-боб, 30)
“И говорил Господь с Моисеем лицем к лицу, как бы говорил кто с другом своим; и он возвращался в стан” (Библия, “Исход”, 33-боб, 11)
“Устами к устам говорю Я с ним (с рабом Моим Моисеем), и явно, а не в гаданиях, и образ Господа он видит” (Библия, “Числа”, 12-боб, 8)
20. Яна Тавротнинг “Ибтидо” китоби, 15-боби, 13-жумласида: “Худованд Иброҳимга хитоб қилиб деди: “Шуни яхши билиб қўйгинки, сенинг насл-насабинг бегона юртда ғарибларча яшаб, қул бўладилар, тўрт юз йил жабр-зулм кўрадилар” дейилган.
Аммо, Библиянинг “Исход” китоби, 12-боб, 40 – 41-жумлалари эса, бу маълумотга нисбатан фарқлидир:
“Времени же, в которое сыны Израилевы обитали в Египте, было четыреста тридцать лет. По прошествии четырехсот тридцати лет, в этот самый день вышло все ополчение Господне из земли Египетской ночью”.
21. Тавротнинг “Ибтидо” китоби, 6-бобида “Нуҳ пайғамбар ва кема” бўлими бор бўлиб, унинг 19 – 20-жумлаларида:
“Шунингдек, сен билан тирик қолишлари учун ҳамма жонзотлардан кемага киргизгин: ҳар бир махлуқнинг эркак ва урғочи жинсидан иккитадан олиб киргизгин. Парранда, чорва, ерда қимирловчи жониворларнинг ҳаммасидан иккитадан сен билан борсин ва тирик қолсинлар”, дейилган.
Лекин, ушбу китобнинг 7-боби, 1 – 4-жумларида:
“Худованд Нуҳга: “Сен бутун хонадонинг билан кемага киринглар..., – деди. Ҳалол бўлган ҳар бир чорва туёғининг эркак ва урғочи жинсидан еттитадан, ҳаром бўлган чорванинг эркак ва урғочи жинсидан эса иккитадан олиб, ўзинг билан кемага киргизгин. Осмондаги паррандаларнинг ҳам эркак ва урғочи жинсидан еттитадан олиб киргизгин”, дейиляпти?
Қолаверса, қиссанинг 8 – 9-жумлаларида: “Худо Нуҳга буюрганидек, ҳалол ҳамда ҳаром чорва туёқларининг, паррандалар ва барча ерда қимирловчи ҳайвонларнинг эркак ва урғочи жинсидан жуфт-жуфт бўлиб Нуҳнинг олдига кемага кирдилар”, дейилмоқда.
Биринчи жумлада “иккитадан” дейилди.
Иккинчи жумлада “еттитадан” дейилди.
Натижа эса, “жуфт-жуфт бўлиб кемага кирдилар”, дейилмоқда?



