Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларга жавоб » Миссионерларнинг саволларига жавоблар, туҳматларига раддиялар
Якшанба, 20 Mай 2012

Миссионерларнинг саволларига жавоблар, туҳматларига раддиялар

Миссионерларга жавоб 21.09.2011 13:30
Миссионерларнинг саволларига жавоблар, туҳматларига раддиялар hilol.com
Миссионерлар: “Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақиқий пайғамбар эмас” дейишади.
Жавоб: Байрутдаги “Католик босмахонаси” томонидан 1996 йилда чоп этилган “Ал-мунжид фил аълом” (атоқли исмларнинг изоҳли луғати) китобида қуйидаги маълумотлар ёзилган: “Роҳиб Баҳийро (Георгий) милодий 6 асрда Араб жазирасида, карвонлар йўли устида яшар, бадавий (кўчманчи халқ)ларни яккахудоликка даъват қилар эди. Муҳаммадни Қурайш савдогарлари ҳамроҳлигида кўриб, амакиси Абу Толибга: “Мана шу жиянинг ҳақида улуғ хабар бор”, дейди”.
У Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сифатларини Таврот ва Инжиллардан очиқ-ойдин ўқиб билган эди. Вақтлар ўтиши билан яҳудий ва масиҳий олимлар ҳасад қилишиб, Таврот ва Инжиллардаги аниқ маълумотларни ўзгартириб беркитишган. Лекин барибир бугунги Инжилларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларидаги башоратларга ишоралар қолган.
Масалан: “Исо шогирдларига деди: “Агар мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар. Мен отамга (аслида: Раббимга) мурожаат қиламан ва У то абад (Қиёматгача) сизлар билан қоладиган бошқа (яъни, мендан бошқа) Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир” (“Юҳанно Инжили”, 14-боб, 15 – 17-жумлалар);
“Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, уни олдингизга юбораман (аслида: Раббим юборади). У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош этади...
Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради. У келажак ҳақида сизларга хабар қилади” (“Юҳанно Инжили”, 16-боб, 7 – 8- ва 13-жумлалар).
“Юпатувчи” сўзи иброний (ибрий-эски юнон) тилидаги “Параклетос” сўзининг таржимасидир. “Параклетос” аслида, (ҳамд, мақтов) маъносидаги “Периклутос” бўлган. “Муҳаммад” исми ҳам сўз сифатида “тўхтовсиз мақталадиган”, “Аҳмад” эса, “кўпроқ мақтовчи” маъносини беради.
XVI аср бошида яшаган, католик руҳонийи бўлган, сўнгра Исломни қабул қилган испаниялик Анселмо Турмедонинг устози усқуф (епископ) Никола Мартел ҳам шогирдига: “Инжилдаги Параклетос исми мусулмонларнинг пайғамбари Муҳаммаднинг исмидир. Унга Жаброил фаришта воситасида тўртинчи китоб – Қуръон нозил бўлган”, деб Инжил сирини очган эди!
Замондошларимиздан Аҳмад Нажжор ғарб олимларидан бири доктор Карлу Нилинудан: “Параклетоснинг маъноси нима?”, деб сўрасалар, у киши: “Роҳиблар: “Муъаззий деб айтишади”, дейди. Шунда Аҳмад Нажжор: “Мен роҳибдан эмас, балки юнон тили фан доктори Карлу Нилинудан сўраяпман”, деб рад қиладилар. Фақат шу гапдан кейингина ажнабий доктор: “Бу сўзнинг асл маъноси “кўп шукр, ҳамд айтиш, кўп мақташ”, дейди. Сўнгра, Аҳмад Нажжор: “Арабча “ҳамд” сўзининг “Аҳмад” шаклида ишлатилишига тўғри келадими?” десалар, доктор Карлу: “Ҳа”, деб жавоб қилади”.
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин, яҳудийлар Ясриб-Мадинадаги араб мушрикларига: “Яқинда охиризамон пайғамбари чиқади, биз унга иймон келтириб, сизларнинг устингиздан ғалаба қозонамиз”, деб кўп гапиришарди.
Маълумки, Инжилда охирзамон пайғамбарининг келиши очиқ-ойдин айтилган:
“Қуддусдаги яҳудийлар юборган руҳонийлар ва левитлар (яҳудий дин арбоблари) Яҳё пайғамбарнинг олдига бориб ундан:
– Сен кимсан? – деб сўрадилар. Яҳё шаҳодат (гувоҳлик) берди:
– Мен (Исо) Масиҳ эмасман, – деб очиқ тан олди у, инкор этмади.
Яна ундан:
– Бўлмаса Илёс пайғамбармисан? – деб сўрадилар.
– Йўқ! – деди у.
– Охирзамон набийси (пайғамбари)мисан? – деб савол бердилар.
(Ўрисча Инжилларнинг бир нусхасида: “Тот Пророк”, яъни, ўша пайғамбармисан, деб келган!)
– У яна: – Йўқ! – деб жавоб берди... (“Юҳанно Инжили”, 1-боб).
Бундан маълум бўладики, яҳудий уламолар ўша асрда учта пайғамбар келишини кутардилар: Илёс, Исо ва Охирзамон Пайғамбари. Илёс ва Исо алайҳиссаломларнинг келиб кетгани Инжилда ҳам собит бўлган. Улардан кейин табийки “Охирзамон Пайғамбари”нинг келиши кутилган. Бу Пайғамбарни биз мусулмонлар, шак-шубҳасиз, Муҳаммад алайҳиссаломдирлар, деймиз.
Миссионерлар инсоф билан айтсинлар-чи, охирзамон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломдан бошқа ким бўлиши мумкин?!
Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси машҳур воқеа бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақиқий Пайғамбар эканликларига далолат қилади.
Аллоҳ таоло айтади: “(Қиёмат) Соати яқинлашди ва ой ҳам (илоҳий мўъжиза сифатида иккига) бўлинди” (Қамар сураси, 1-оят).
Бу жуда ҳам машҳур ҳодиса бўлиб, ўша кечада ким унга назар солган бўлса, ойнинг ёрилганини кўрган, мулоҳаза қилган.
Яқинда Ҳиндистонда тарихий ёдгорликларни ўрганиш жараёнида бир ибодатхонанинг қурилиш тарихига оид ҳужжатлар кўриб чиқилди. Буни қарангки, мазкур ҳужжатда “бу ибодатхона ой ёрилган кечанинг эртаси куни қурила бошланган”, деб ёзилган экан.
1992 йили Нобел мукофотини бериш пайти эди. Америкалик бир гуруҳ олимлар етти йил давомида олиб борган изланишлари натижасида Ойнинг харитасини тузиб чиқишди. Кашфиётчилар томонидан аниқланишича, Ой қачонлардир ўртадан бўлинган экан. Харитада Ойнинг ўртасидан бўлиниш асорати сифатида диоганал чизиқ ўтган эди. Анжуманга йиғилганлар бу фактни эшитган заҳоти “қачон-қачон” деган саволлар янграй бошлади. Хаккерби: “Милодий сана бўйича тахминан олти-еттинчи асрларда”, деган жавобни берди.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир сифатлари “уммий” эканликларидир. Яъни, онадан қандай туғилган бўлсалар, шундай – ўқишни ҳам, ёзишни ҳам ўрганмай ўсганларидир. Бу сифат у зотнинг ўзларига хос бўлиб, ҳақиқий пайғамбар эканликларини тасдиқловчи мўъжизадир. Ҳаммага маълум ва машҳур “уммий”дан Қуръондек мўъжиза каломнинг эшитилиши, турли ҳукм ва башоратлар чиқиши ул зотнинг ягона Аллоҳнинг пайғамбари эканликларига далолат қилмаса, нимага далолат қилади?!
Бунинг устига, ўша Пайғамбар ер юзидаги устозлардан таълим олмаган “уммий” бўлса, ҳеч кимдан ёзишни ҳам, ўқишни ҳам ўрганмаган, балки дунёга келганидан сўнг бевосита Аллоҳнинг Ўзидангина таълим олган бўлса, бу нечук улуғ саодат!
Ўзгартирилди 21.09.2011 13:39
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар