Фахриддин Розий – Мусонинг, Исонинг ва бошқа пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) ажойиботлар, мўъжизалар кўрсатгани хабар бергани каби Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам мўъжизалар кўрсатгани хабар беради. Бу хабарлар тавотур (қувватли, ишончли хабар) ҳолидадир. Тавотур билан келган хабарларни ё қабул этасан ё рад этасан. Рад этадиган бўлсанг, мўъжиза бир зотнинг пайғамбар эканлигини исбот этмайди, десанг у ҳолда тавотур билан бизга хабар берилган бошқа пайғамбарларга ҳам ишонмаслигинг керак. Агар тавотур билан келган хабарларнинг тўғрилигини ва мўъжиза кўрсатган зотнинг пайғамбар эканлигига ишонсанг, Мусҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканлигини қабул қилишингга тўғри келади. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом мўъжизалар кўрсатган ва бу мўъжизалар бизларга тавотур билан етиб келган. Бошқа пайғамбарларнинг пайғамбарлигига тавотур билан билдирилган мўъжизалар сабаби билан ишонган бўлсанг, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам пайғамбар эканлигига имон келтиришинг керак!
Поп – Исо алайҳиссаломнинг пайғамбар эмас, илоҳ, тангри ўғли эканлигига ишонаман. (Тангри – маъбуд деганидир. Сиғинадиган барча нарсага тангри дейилади. Аллоҳу таолонинг исми Аллоҳдир, тангри эмас. Аллоҳу таолодан бошқа тангри йўқдир. Аллоҳ калимаси ўрнига тангри дейиш, жуда янглиш ва чиркин одатдир.)
Фахриддин Розий – Биз ҳозир пайғамбарлик ҳақида суҳбатлашяпмиз. Илоҳликдан олдин нубувват мавзуини ҳал этишимиз керак. Бундан ташқари Исо алайҳиссаломнинг илоҳ эканлигини сўзлашинг ҳам нотўғри. Чунки илоҳнинг, тангрининг ҳамма вақт бор бўлиши лозим. У ҳолда модда, жисм ва ер эгаллайдиган нарсалар илоҳ бўлолмайди. Ҳолбуки Исо алайҳиссалом жисм эди, инсон эди. Йўқ экан бор бўлди, сизларга кўра ўлдирилди. Аввал бола, кейин улғайди. Ерди, ичарди. Биз каби гапирарди. Ётарди, ухларди, уйғонарди, юрарди. Ҳар инсон каби яшаш учун бир қанча нарсаларга муҳтож эди. муҳтож бўлган бой бўладими? Йўқ экан, кейин пайдо бўлган бир нарса абадий бўладими? Ўзгарадиган бир нарса давомли, абадий бор бўладими?
Исо алайҳиссалом қочиб яширинган ҳолида яҳудийлар тутиб, осди, дейсизлар. Ўша вақтда Исо алайҳиссаломнинг жуда ғам чекканлигини, бу аҳволдан қутилиш учун чора излаганини айтасизлар. Илоҳ ёки илоҳдан бир парча унда бўлганида яҳудийлардан сақланмасмиди, уларни ҳалок этмасмиди? Нимага ғам чекди ва яширинадиган жой излади? Валлоҳи, бунга ҳайронман. Ақли бўлган кимса бу сўзларни қандай гапиради, буларга қандай ишонади? Ақл бу сўзларнинг бузуқлигига гувоҳдир.
Уч хил гапирасизлар:
1. У кўз билан кўрадиган жисмоний бир илоҳ эмиш. Тангри эмиш. Оламнинг илоҳининг ўлганини гапириш, яҳудийлар уни ўлдирган вақтда оламнинг илоҳини ўлдирганликларини сўзлаш бўлади. Бу тақдирда оламнинг илоҳсиз қолиши керак бўларди. Ҳолбуки оламнинг илоҳсиз қолиши мумкин эмас. Бундан ташқари, яҳудийлар ноҳақ бўлган ҳолда уни тутиб ўлдиришлари, ожиз ва қувватсиз бир кимса оламларнинг илоҳи бўла оладими?
Исо алайҳиссаломнинг Аллоҳу таолога кўп ибодат қилгани тавотур билан собитдир. Исо алайҳиссалом илоҳ бўлганида эди, тоат-ибодат қилмасди. Чунки илоҳ асло ўзига ўзи ибодат қилмайди. (Аксинча бошқалар унга ибодат қилади.)
Попнинг сўзи ёлғон эканлиги шундан ҳам билинади.
2. Уни бутунлай илоҳ дейсизлар. У тангрининг ўғли дейсизлар. Бундай ишониш янглишдир. Чунки илоҳ жисм ва сифат бўлолмайди. Илоҳнинг бир жисмга қўшилиши имконсиздир. Агар илоҳ жисм бўлганида эди, бошқа бир жисмга ҳам қўшиларди. Жисмга қўшилган нарса жисм бўлади ва икки жисмнинг моддалари аралашади. Бу эса илоҳнинг парчаланишига олиб келади. Агар илоҳ сифат бўлганида эди, бир маконга муҳтож бўларди. Бу эса илоҳнинг бошқасига муҳтож бўлади деганидир. Бошқасига муҳтож бўлган эса илоҳ бўлолмайди. (Илоҳнинг Исо алайҳиссаломга қўшилишига сабаб нима эди? Исо алайҳиссаломга сабабсиз қўшилиши, сабаб бўлмагани ҳолда бир нарсани бошқа нарсадан устун кўришдир. Бунинг эса янглиш эканлиги “Жавоб беролмади” китобида Аллоҳу таолонинг бир эканлигини исбот этаётганимизда билдирганмиз.)
3. У тангри эмас. Фақат тангрининг бир парчаси унга қўшилган, дейсизлар. Агар бу парчанинг илоҳнинг илоҳ бўлишига таъсири бўлса, у илоҳдан ажралгач унинг илоҳлиги бузилади. Агар бу парчанинг илоҳнинг илоҳ бўлишида таъсири бўлмаса, тангрининг парчаси бўлолмайди. Исо алайҳиссаломнинг тангри, илоҳ эканлигига далилинг нима?
Поп – Ўликларни тирилтирди, туғма кўрларнинг кўзини очди ва Берас дейиладиган теридаги қичишадиган оқ доғларни тузатгани учун у тангридир. Бундай ишларни фақат тангригина қила олади.
Фахриддин Розий – Далил бўлмагунча мадлул (далилнинг далиллаб берган нарсаси)нинг бўлмаслиги гапирила оладими? Далил бўлмагунча мадлул ҳам бўлмайди десанг, олам яратилишдан аввал, яъни азалда оламни яратганнинг йўқ бўлганлигини айтган бўласан, бу янглишдир. Чунки олам яратганнинг борлигига далилдир. Далил бўлмасдан ҳам мадлул бўла олади десанг азалда махлуқлар йўқ экан яратганнинг бор бўлганини қабул этган бўласан. Фақат Исо алайҳиссалом азалда йўқ экан, илоҳнинг унга азалда бирлашганини айтсанг, буни далилсиз қабул этган бўласан. Чунки Исо алайҳиссалом кейин яратилган. Азалда бор бўлишига далилнинг бўлмаслиги деганидир. Тангрининг Исо алайҳиссаломга бирлашганини далилсиз қабул этасан-да, менга,сенга, ҳайвонларга, ўтларга ва тошларга бирлашмаганлигини қаердан биласан? Далилсиз буларга бирлашганини нимага қабул этмайсан?
Поп – Илоҳнинг Исо алайҳиссаломга бирлашиши билан сенга, менга ва бошқа борлиқларга бирлашмаганлигининг сабаби очиқдир. Чунки Исо алайҳиссаломда мўъжизалар кўринди. Сенда, менда ва бошқа борлиқларда бундай ҳолатлар кўринмади. Бундан илоҳнинг унга бирлашганини ҳам бошқа борлиқларга бирлашмаганлигини кўрамиз.
Фахриддин Розий – Исо алайҳиссаломга бирлашганига далил этиб, Унинг мўъжизалар кўрсатганини эканлигини айтяпсан. Далил бўлмагунча, яъни мўъжизалар кўирлмагунча нимага бирлаша олмайди деб айтяпсан? Сенда, менда ва бошқа борлиқларда мўъжизалар кўринмагани учун тангри буларга бирлашмади деб айтолмайсан. Чунки далил бўлмаган ҳолатда ҳам мадлул бўла олади деган эдик. Бунга кўра илоҳнинг бирлашиши далил бўлишига, яъни мўъжизалар кўринишига боғлиқ эмас. У ҳолда менга, сенга, мушукка, итга, сичқонга ҳам бирлашганига ишонишинг керак. Илоҳнинг бу апст махлуқларга бирлашганига ишонтирмоқчи бўлган дин ҳақ дин бўла оладими?
Ҳассани аждар қилиш, ўликни тирилтиришдан анча қийин иш.чунки ҳасса билан илон ҳеч жиҳатдан бир-бирига яқин эмас. Мусо алайҳиссаломнинг ҳассани аждарга айлантирганига ишонасизлар-да, Унга тангри ёки тангрининг ўғли демайсизлар. Исо алайҳиссаломга нима учун тангри, унақа-бунақа дейсизлар?
Поп бу сўзимга қарши ҳеч нарса дея олмади, жим бўлишга мажбур бўлди.” (Саодати Абадия)



