Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларга жавоб » Миссионерларнинг ёлғонлари
Якшанба, 20 Mай 2012

Миссионерларнинг ёлғонлари

Миссионерларга жавоб 06.08.2011 20:12
Миссионерларнинг ёлғонлари hilol.com
Миссионерлар Европанинг ривожланишига насронийликни сабаб қилиб кўрсатмоқдалар. Насронийлик ҳукм сурган ўрта асрларда Европа қолоқ эмасмиди? Насронийлик қайси жараённи амр этмоқда?
Бугун насронийларнинг фароғотда бўлиши ҳамда мусулмон ўлкаларидаги халқнинг фақир ва паришон бўлишининг дин билан ҳеч бир алоқаси йўқдир. Ақли-ҳуши жойида бўлган ҳар ким агар бугун мусулмонлар фақирликда бўлса, бунга айбдор исломият эмас, бу диннинг асосларини билмаган ёки билса ҳам татбиқ этмаганларда эканлиги кўради.
Насронийларнинг фан соҳасида илғорлаб кетишига сабаб эса Таврот ва Инжиллар эмас, имон этмаганлари ҳолда Қуръони карим кўрсатган саодат йўлига ёпишганликлари, шу тариқа ўз меҳнаткашликлари, ғайратлари сабаб бўлганлигини дарҳол фарқ этади.
Бизнинг динимизда меҳнат қилиш, адолатли ва қатъиятли бўлиш, ҳамма нарсани ўрганиш қайта-қайта амр қилинганлиги ҳолда буни бажармаганлар, шубҳасиз, Аллоҳу таолонинг ғазабига учрайди. Ёки мусулмонларнинг тараққий этмаётганлигининг сабаби насроний бўлмаганиларида эмас, ҳақиқий мусулмон бўлмаганларидадир.
Японлар насроний бўлмаганлари ҳолда Қуръони карим амр этганидек адолат ва ғайрат натижаси сифатида оптикада немисларни, автомобил соҳасида америкаликлардан ўтиб кетди.
1985 йилда Японияда беш ярим миллион автомобил ишлаб чиқарилди ва бутун дунё ҳайратда қолди. Япон халқи роҳат-фароғатда яшамоқда. Электроника соҳасида дунёда етакчи ўринларда. Япон ҳисоб машиналари, япон комьпютерлари, япон микроскоплари, япон телескоплари, япон фотоаппаратлари бутун оламга машҳур. Уларнинг насронийлик билан ҳеч алоқаси йўқ. Ёлғончи миссионерлар бунга нима дер эканлар?
Насронийларнинг маҳаллий бўлимлари бўлган дин душманлари покиза ёшларни йўлдан адаштириш учун “Исломият ривожланишга халақит беради. Насронийлар ривожланмоқда. Тиббиётда, ҳарбий қуролланишда, алоқада қўлланадиган фан асбоблари кўзларимизни қамаштиради. Биз ҳам насронийларга эргашишимиз керак” каби сўзлар билан исломиятдаги гўзал ахлоқни, биродарликни йўқ этишга уринмоқдалар. Европага, Америкага ўхшашга замонавийлик демоқдалар. Ёшларни ўзлари каби ислом душмани қилишга, фалокатга етаклашга уринмоқдалар. Ҳолбуки исломият фанда, касб-ҳунарда илғор бўлишни амр этади. Насронийлар ва бутун ғайри муслимлар оталаридан ўрганганларини қиладилар. Аввалги наслнинг қилганларини кичик-кичик қўшимчалар билан такрор қилмоқдалар. Аввалгилар буни бажармаганларида эди, ҳозиргилар ҳеч нарса қилолмасди.
Тарих кўрсатадики, фандаги янгиликларнинг барини мусулмонлар очдилар. Фан билимларини, фан асбобларини юз йил илгари юксалтдилар. Бу тараққиётларга фақат ислом дини ва бу динни татбиқ этган ислом давлатлари сабаб бўлди. Насронийлар салб юришлари билан ислом давлатларини йиқита олмаганлари учун сиёсий ўйинлар, ёлғонлар, ҳийлалар билан ичидан йиқитдилар. Уларнинг тупроқларида қарши тартиб ўрнатдилар. Фақат исломиятни йўқ эта олмадилар. Мусулмонлардан қолган фан янгиликларига қўшимчалар киритиб, бугунги тараққиётга ўзлари сабаб бўлганликларини айтмоқдалар. Фақат ўз завқи, манфаатини ўйлаганлар фан ва касб-ҳунарни амр этган исломиятни қолоқлик демоқдалар. Яҳудийлар, насронийлар ва ҳатто бошқа дин вакиллари ҳам Жаннат ҳамда Жаҳаннамга ишонадилар. Ибодатхоналари жуда кўп. Уларга қолоқ демаганларига қараганда фанга, касбга эмас, кайф-сафога, ахлоқсизликларга замонавийлик дейишлари маълум бўлади. Бундай асоссиз ва ҳақсиз ёлғонлар билан илк инглизлар йўлдан адаштирганлар.
Энди мусулмонларнинг исломият амр этган фан билимларини ҳам чуқур эгаллашлари насронийлардан устун бўлиб, бутун инсонларни саодатга қовуштиришлари керак.
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар