Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларга жавоб » Библияда Ислом ҳақида 200 башорат
Якшанба, 20 Mай 2012

Библияда Ислом ҳақида 200 башорат

Миссионерларга жавоб 21.07.2011 03:19
 Библияда Ислом Библияда Ислом hilol.com

Исломнинг Библиядаги мўъжизакор башорати- Валий ва хос бандаларнинг бутун белгиси- МУСУЛМОНЛАРДИР!!!

Библия: Исломнинг пайдо бўлиши тарихи ва унинг охирги тантанаси бобида бутун тафсилотлари.
Библия башорати огоҳлантиради: “ер юзини зулмат ва инсонларни жаҳолат қоплаганда” (Ишоъйя 60;1-3), “Аллоҳнинг Ҳақиқат қуёши ва Унинг (илоҳий) шифоси” дунёга Арабистондан, Мисрдан, Ироқдан, Суриядан ва Туркиядан охир замонда зуҳур қилади! (Ишоъйя 19;18, Аввакум 3;3-15, “Ваҳий” 16;12).
Библия башорати огоҳлантиради: “Унинг Ҳақиқатини даволовчи диннинг қуёши” – Миср, Арабистон! Қуёши – Унинг шавкат салтанатида таборо равшанроқ нур сочиб туради: “Ва ой ёруғи кун ёруғидек бўлади, аммо қуёш ёруғи етти кунннинг ёруғидек, етти ҳисса ортиқ порлаб туради”. (Ишоъйя 30;26).
Библия “"Янги қўшиқ"” – Қуръони каримни куйловчи мусулмон Ийсо Масиҳ ҳақида.
Хос ва валий халқлар ҳимоячиси – Масиҳ – осмондан Мисрнинг муқаддас қуёшли шаҳрининг аҳлига ёрдам учун шошиб келади ва Аллоҳ таоло тантанали равишда: “Менинг элим мисрликлар муборакдир! – яъни мусулмонлар муборакдир деб эълон қилади! (Ишоъйя 19;18-25).

Библия Худоси Арабистон мусулмонларини тантанали равишда олқишлайди: “қидорзода ва навайўтзодаларнинг (Исмойил авлодлари!) қурбонликлари, улар Менинг қурбонгоҳимда ризолигим учун қурбонлик қиладилар, Мен Ўз шавкат уйимнинг шуҳратини ёяман” (Ишоъйя 60;7).

… Библияда Исломга даъват қилгувчи улуғ мўъжизакор таълимотлар: охир замондаги хос ва валий халқлар ҳақидаги Библия башорат қилган аломатларнинг ҳаммаси фақат мусулмонларни кўрсатмоқда! Марҳамат, ўқинг, текширинг, шахсан ўзингиз ишонч ҳосил қилинг, бу шунга лойиқ нарсадир!

Библия огоҳлантиради: “кимда-ким буларга бирон нарса қўшса, Худо бу китобда ёзилган балоларни унга тақдир қилади. Кимда –ким бу китобда башорат қилиб айтилган сўзлардан бирор нарсани олиб ташласа, Худо уни бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан маҳрум қилади” (Ваҳий 22;18-19).

بســــــــــــم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳ таоло марҳаматининг чеки-чегараси йўқ. Бу дунё ҳаётининг эса иғво ва фитналари кўп ва Аллоҳ таоло бандаларини ана шу нарсалар билан синайди. Шунинг учун ҳам банда бу синовларда матонат кўрсатиб, солиҳ амалларни адо қилиши керак, токи унинг амали Буюк Яратувчининг ажру-мукофатига сазовар бўлиб, Қиёмат кунида тарозунинг савоб палласини оғир қилиб, абадий илоҳий неъматларга мўшарраф қилсин!!! Ҳар бир иймонли одамнинг интилиши тинчликка, хотиржамликка, рози-ризоликка, сабр-қаноатга, Аллоҳнинг йўлида илм эгаллашга бўлиб- ҳаммаси онгли равишда, чин қалбдан бўлишлиги шарт.
Қўлингиздаги бу китоб ҳамма тушунадиган содда тилда ёзилган. Бу китоб Исломга даъват бўлиб хизмат қилади. Албатта, бу китоб сизларга ҳаётингизда тўғри ва зарурий йўлни топишда ёрдам берсин. Муаллифига эса соғлиқ ва ишларида муваффақиятлар тилаб қоламан.

МУЛОҲАЗА

Бойматов А.А. нинг «Миллиардларни ҳалос қилиш» номли бу китоби Библиядаги Ислом башоратларининг тадқиқот ишлари орасида энг долзарб ва зарурий ишлардан ҳисобланади. Китобда Библиядаги Ислом ҳақидаги башоратларни ва асл нусхадаги тартиб асосида теран ва чуқур маънода бериб борган. Бу билан умусулмон библияшунос олимлари- Бенжамин Келдоний, Аҳмад Дийдод каби олимларнинг ишларини давом эттирди. Аксари масалалар замонамиз воқеълиги билан ҳаётий ва кескин равишда тўқнаш келмаклиги бу китобнинг заруриятини янада оширмоқда. Иншаа Аллоҳ, ушбу равшан илмий тадқиқотни оёққа турғизишга ва унга омманинг диққатини жалб қилишга ёрдам беришимиз зарур. Чунки бу нарса аксари мусулмонларга ва айниқса ғайридинларга Илоҳий ҳақиқатни англаб етиши учун катта хизмат қилади. Улар Библияда Ислом далилларининг нафақат кўп эканлигини англаб етади. Бундан ташқарии бу рисола ғайридинларни Исломга киришига туртки бўлади-ки, унда охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳақида башоратлар берилган.

Халқаро динлар аро осойишталик фондининг президенти, БМТ қошидаги халқаро информатизациялаш академиясининг ҳақиқий аъзоси, Россия табиий Фанлар академиясининг академиги, Қуръони карим маъноларининг таржимони Имон Валерия Порохова

Мулоҳаза

Ҳар бир иймонли мусулмон Аллоҳ таолонинг одамларга 124 минг пайғамбар юборганлигига иймон келтиради. Жумладан Одам алайҳис салом, Нуҳ алайҳис салом, Иброҳим алайҳис салом, Мусо алайҳис салом, ва охирги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам. Шунингдек ҳар бир иймонли мусулмон Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳис саломга Таврот, Довуд алайҳис саломга Забур, Ийсо алайҳис саломга Инжийл ва ниҳоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламга Қуръони карим нозил қилинганига иймон келтиради. Шунинг учун ҳам мусулмонлар яҳудий ва насронийларга илоҳий китоб эгалари деб қарайдилар. Аммо минг афсуски насоролар билан яҳудийларнинг ўзлари Қуръонга Аллоҳ таолонинг охирги ваҳийлари сифатида иймон келтиришмайди. Шунингдек Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламни Аллоҳ таолонинг охирги пайғамбари эканлигига ҳам ишонмайдилар. Уларнинг куфрларининг асосий сабаби сифатида, улар Қуръон, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳамда мусулмонлар ҳақида Библияда биронта сўз айтилмаган, деб даъво қиладилар.
Шу ўринда Бойматов А. А.нинг «Миллиардларни ҳалос қилиш» китоби ҳар қачонгидан зарурий ва муҳим китоб бўлиб қолди, зеро бу китоб насроний, яҳудий ва мусулмонлар орасини яқинлаштиради, охир оқибат Қозоғистонда, қолаверса бутун дунёда тинчлик ишига хизмат қилади. Муаллиф асосли равишда Библиядан охирги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг келиши, У зотга Қуръони каримнинг нозил бўлиши, Исломнинг дунё бўйлаб ғолибона юриши, ҳақида ҳаммаси бўлиб 200дан ортиқ далил исботлар Библияда Бадр жанги ҳақида ҳам башоратлар берилган экан. Қандайдир маълум бир кучлар мусулмонлар билан насоролар орасига раҳна солиб, уларни бир-бирларига қарама-қарши қилаётган ва ҳатто динларо янги жаҳон уруши чиқиб кетиш эҳтимоли бўлиб турганда, бу китоб ҳар қачонгидан ҳам зарур. Биз Бойматов А. А. нинг «Миллиардларни ҳалос қилиш» китобини миллионлаган нусҳада чиқариш лозим, деб ҳисоблаймиз, чунки у ҳақиқатдан ҳам миллиардлаган насроний биродарларимизни ширк балосидан ҳалос қилиб, ягона Илоҳ - Аллоҳ таолога бўйсиниб қолишса, иншаа Аллоҳ.

Мулоҳаза халқаро мусулмонлар «Руҳоният» университети уламолар кенгашида кўриб чиқилиб муҳокамага қўйилди ва бир овоздан 2004 йил 5-ноябр №7 қарори билан маъқулланди.

«Руҳоният» университети ректори
профессор М.Минбоев.

Ўзбек тилидаги таржимасига
муқаддима

Барча ҳамду мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз унга ҳамду-сано, истиғфорлар айтиб, Ундан ёрдам ва нафсимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани эса ҳидоят қилгувчи йўқдир.
Мен "Ягона шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва ҳақ пайғамбари",- деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга ва Унинг олига ва асҳоблари ва уларнинг йўлларидан то қиёмат кунига қадар юрган барча мўъмину-мўъмина, муслиму-муслималарга саловоту саломлар бўлсин.

Аммо баъдаҳу:
Мана бугун инсоният ХХI асрга қадам қўйди. Ўтган ХХ аср инқилоб асри бўлди. ХХ асрнинг боши инқилоб билан бошланиб охири ҳам инқилоб билан тамом бўлди. Сиёсий инқилоблар, иқтисодий инқилоблар, фан-техника инқилоби… ХХ асрга кажавали арава билан кириб келиб, ХХI асрни космик кемалар билан кутиб олдик. Пилта милтиқ билан бошлаган асрни нейтрон бомба билан кузатиб қўйдик. Тараққиёт юксалди, радио, телевидение, компютер, хулласи калом санаб саноғига етмайсан. Лекин бу инқилоблар, тараққиёт силсилалари ортидан инқирозлар ҳам кўп бўлди. Сиёсий, иқтисодий ва энг оғир инқироз, маънавий ва руҳий инқироз. Инсоният бу инқилоблар, инқирозлар гирдобида ғарқ бўлиб, охири чарчади. ХХI асрни ҳақиқат, осойишталик асри бўлишини излаб қолди. Оч қолган инсон нонга, ташна сувга интилгандек, руҳан қашшоқ башарият - руҳоний озуқага ташна. Бу ташналик айниқса кейинги ўн йил ичида бутун қуррайи заминни қоплаб олди. Натижада минг йиллардан буён йўқ бўлиб кетган руний ёзувлар, фиръавн эътиқоди, мажусийлар "Авесто"лари яна матбуотда пайдо бўла бошлади. Кришна, Будда, Конфуций таълимотлари бошқатдан очилиб, титкиланди. Насроний фирқалар эски салб юришларини қўмсаб қолди. Буларнинг устига ХIХ асрнинг ёлғончи сохта пайғамбарлари Аҳмадия, Баҳоийя, Қодиёний каби янги динлари биқсиниб ётган ерларидан бош кўтариб чиқди.
Япония, АҚШ, Англия, Австралия ва бошқа жойларда маҳаллий мусулмонлар келгиндилар сонидан ортиб бормоқда. Кустонинг, Муҳаммад Алининг, Тайсоннинг мусулмон бўлганлигини кўз-кўз қилиб айтиб юрибмиз.
Аммо афсус, афсуски, ота-боболари Қуръон кўтариб, пешоналарини ерга қўйиб, Аллоҳга қуллик қилган зотларнинг бугунги айрим авлодлари, ўз динини яхши англамай туриб, насроний, баҳоий каби ғайри динлар динига кириб кетмоқда. Лекин улар ўша диннинг диний китобларида ҳам ягона Аллоҳга ва Унинг охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш керак эканлиги айтилганини билмайдилар. Роҳиблари эса бу гапларни қавмларидан яширадилар.
Аллоҳ таоло ўз Қуръони Каримида шундай марҳамат қилади:
"Биз китоб берганлар (яҳудийлар билан насронийлар) уни )яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни) ўз ўғилларини танигандек танийдилар. Уларнинг бир фирқаси, шубҳасизки, ҳақиқатни билиб туриб яширадилар. (Бақара:146) ўтмиш пайғамбарларнинг ҳаммаси ўз қавмига охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратларини берганлар. Бу ҳақда ҳам Қуръони Карим хабар бериб шундай дейди:
“Ўз вақтида Аллоҳ пайғамбарлардан чин аҳд олиб, "сизларга мен китобни ва ҳикматни ато қилдим, кейин сизларга сизлардаги нарсаларни (яъни, китоб билан ҳикматни) тасдиқловчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам) келса Унга албатта ёрдам беришинглар керак",- деди". (Оли Имрон:81).
Яна бир ояти каримада:
"Улар элчига - уммий пайғамбарга (яъни, Муҳаммад алайҳис-саломга) эргашади, улар ўз қўлларидаги Таврот, Инжиллардаги Унинг (сифати) берилганлигини кўради. (Аъроф:157)
Маълумки ҳозирги мавжуд бўлган Таврот, Забур, Инжил ва бошқа саҳифаларни ўзида мужассамлаштирган Библия деб аталмиш китоб замонлар ўтиши билан ўз аслий нуқтасини йўқотган. Бу китоблар замонасининг зайлига, тузумнинг тизгинига, подшоҳларнинг раъйига кўра бир неча бор ўзгаришларга дучор бўлгандир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ўзининг охирги китоби Қуръони Каримни нозил қилиб, ўтмиш китобларни мансуҳ қилди.
Бироқ бу китоблар қанчалик ўзгаришларга учрамасин Қуръони Каримда зикр қилинган Инжил, Таврот, Забурлардаги охир замон пайғамбари ҳақидаги башоратлар ҳамон бу китобларда мавжуддир. Бу башоратлар асри саодатда яширган роҳиблар ҳали ҳам яшириб, беркитиб келмоқдалар. Дарҳақиқат бугунги кундаги Библия китобида ҳазрат Яъқуб, Мусо, Аввакум, Михей, Закарийё, Зулкифл, Ишоъйя ва бошқа пайғамбарлар алайҳимус саломларнинг башоратлари берилган. Айниқса, бани Исроилнинг энг сўнгги пайғамбари Ийсо алайҳиссалом пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай таништирганларки, ҳар қандай одам бу башоратларни эшитганларидан кейин дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни танир эдилар. Тарихда Варақа бин Навфал, Ҳабашистон подшоҳи Нажжоший, Рум салтанатининг подшоҳи Ҳерақл, Шомдаги Бусролик роҳиб Буҳайро ва бошқалар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда пайғамбарлик аломатларни кўриб унинг охир замон пайғамбари бўлишидан башорат берганлар ёки улар пайғамбар деб тан олганлар.
"Ийсо бинни Марям: "Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келгувчи Аҳмад исмли бир пайғамбар "ҳақида Хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)", - деган эди. (Соф:6).
Дарҳақиқат Ийсо алайҳис-салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўп таъриф қилганлар. У Зоти шарифнинг аломатларини ўз кўзи билан кўргандек баён қилганлар. Ўзларини "агар Унинг чориғининг боғичини боғлашга Аллоҳ мени лойиқ қилса, ўзимни улуғ пайғамбарлардан ҳисоб қилган бўлар эдим",- деб эътироф қилар эдилар. У нафақат аломатларини, балки исму шарифларини ҳам айтиб берганлар. Бунга Қуръони Карим ояти ва ҳамда библияшунос мусулмонларнинг баҳсларида гувоҳи бўласиз.
Аммо манманлик, кибру-ҳаво,ўзбошимчалик, ўз динида ғулу кетишлик натижасида уларнинг аксариси адашдилар. Натижада Таврот, Инжилда буюрилган амаллардан юз ўгирдилар, ўзларига юборилган пайғамбарларини Худо қилиб олдилар, Аллоҳ нозил қилган муқаддас китобларни ўз раъйларича бузиб, уни алмаштирдилар. Кейинги авлодлар эса кўр-кўрона мутаассибларча уларга эргашиб, ҳали ҳанузгача ҳақни тан олмай, залолат зулматида сарсон-саргардон бўлиб юришибди.
"Агар улар Тавротга ва Инжилга ва Парвардигорлари тамонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилганларида эди, устларидан (осмондан) ҳам остларидан (ердан) ҳам ризқланган бўлар эдилар".
Ҳа, агар ўша бани Исроил, ўша насронийлар Аллоҳ таоло уларга нозил қилган Тавроту Инжил аҳкомларига амал қилганларида эди, албатта Аллоҳ ато қилган неъматларга мўшарраф бўлган бўлур эди.
Аллоҳ аввалину-охирин барча бандаларини ширкдан қайтарди, улар эса бузоқни, Ийсо алайҳис-саломни ва яна бошқа алланималарни ўзларига худо қилиб олди. Аллоҳ Тавротнинг ўзида чўчқани, судхўрликни, қиморни, ичкиликни ҳаром қилган эди, улар эса ўзларига буларни ҳалол деб билди. Уларга ўзларининг солиҳ бандаларга ва улардан кейин келажак Аллоҳнинг пайғамбарларига, аҳл илмларга эргашмаклари лозим эканлигини қаттиқ тайин қилинган эди. Улар-чи? Улар ўзларининг калтафаҳм пешволарига эргашиб, солиҳ биродарларини турткилашди, уларга юборилган пайғамбарларга озор беришди, уларни қатл қилишди. Хос уламоларига илмсиз нодонлар дарс беришди. Натижада Таврот ва Инжил эмас, балки калтафаҳм пешволар, ҳамда жоҳил омийлар ҳукмига қулоқ солишиб, уларнинг ортидан жаҳаннам қаърига равона бўлишди. Уларга эргашмаган кимсалар эса тириклайин ўтда куйдирилди, бошига қилич солинди, йиртқич шерларга ем қилиб берилди. Дарҳақиқат мисли кўрилмаган азобларни кўришди, аммо…
"Унинг ичида раҳмат - жаннат ва ташқарисида азоб уқубатдир. (Ҳадид:13).
Ўтмишда нозил бўлган китобларнинг ҳаммаси Исломга, тавҳидга, ҳалолу-ҳаромни ажратишга, жаннат неъматларига етишга даъват қилиниб келинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони Каримда гувоҳлик бермоқда. Бас, шундай экан, Аллоҳнинг гувоҳлигининг ўзи кифоя қилур. Мана ана шундай оятлардан:
"Уларнинг юзларида сажда изидан қолган белги-аломатлари бордир. Мана шу уларнинг Тавротдаги мисолларидир ва Инжилдаги мисолларидир". (Фатҳ:29).
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло Тавротда ҳам Инжилда ҳам хос мўъминларни мана шундай сифатлаган ва аҳли китобларни ҳам мана шундай бўлишга ундаган.
Албатта, (Қуръон ҳақидаги хабарлар) ўтганларнинг китобларида ҳам бордир". (Шуаро:196).
«Албатта, бу (панду-насиҳатлар) аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда - Иброҳим ва Мусо (алайҳимус саломлар) саҳифаларида ҳам бордир". (Аъло:18-19).
Бунга ўхшаш оятлар Қуръони Каримда кўп, шунингдек буларнинг ҳақ эканлигининг исботи, гарчанд Таврот ва Инжиллар ўзгаришга юз тутган бўлсада, ўша китобларда ҳам ўз аксини топган. Зеро Аллоҳ таоло ҳақ рост айтади. Аллоҳ таоло Таврот, Инжил, ва Забур китобларини мансуҳ қилганига ҳеч шак шубҳа йўқ. Аммо ана китобларни кимлардир ўзларига дастур қилиб олганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ўша ўзларига дастур қилиб олганлар учун ҳам бўлса керак-ки, Аллоҳ таоло Охир замон пайғамбари ва У Зоти бобарокатнинг умматининг башорати бу китобларда хануз сақланиб келмоқда. Бу башоратларни ўқувчиларга етказишни эса Аллоҳ таоло айрим уламоларга насиб айлади. Ана шундай олимлардан Бенжамин Келдоний, Аҳмад Дийдод каби библияшунос олимлар бўлиб, улар оммага Библия ҳақиқатини етказдилар. Қўлимиздаги ушбу китоб ҳам ўша улуғ уламоларнинг ишларини маънавий давоми сифатида юзага чиқди. Абдураҳим аканинг бу иккинчи китоби бўлиб аҳли китобларни ўзларининг муқаддас деб ҳисоблаган улуғ китоби Таврот, Инжил ва Забурлардан 200дан ортиқ охир замон дини ва унинг пайбамбари Муҳаммад соллалллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда охир замон умматининг башоратларини кўрсатиб берди. Бу башоратларни шундай қатъий далиллар билан исботлаб берганларки уни инкор қилишга ҳеч илож қолдирмади. Албатта бу китоб аҳли китобларни иймону-исломга келиб ҳидоят топишига боис бўлса. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.

Таржимон: имом Бухорий жомеъ масжидининг имом хатиби, ўзбекча «Мусулмон» газетасининг масъул ходими: Адҳамжон ҳожи Ҳакимов

بســــــــــــم الله الرحمن الرحيم

Бисмиллаҳир Роҳмаанир Роҳийм !
Ғоятда меҳрибон, ниҳоятда раҳмли Аллоҳ таоло номи билан бошлайман!

Дунёда фақат ғояларгина кўрашиб, одамлар тинчликда яшасинлар!

Зотан Ҳақ Подшоҳ - Аллоҳ Юксакдир! (Қуръони карим. Мўъминун сураси:117)
Ҳақиқатга оч ва ташналар муборакдир - улар қонгусидир! (Матто.5:6)
«Эҳтимол, Аллоҳ сизлар билан сизлар душманлашиб юрган кимсалар ўртасида – (уларни ҳам иймон ва Исломга муваффақ қилиб)-бир дўстликни пайдо қилиб қўяр. Аллоҳ (ҳар нарсага) қодирдир. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир! (Қурони карим Мумтаҳина:7).

Бу китобдаги маълумотлар асосан Библия билан яқиндан таниш бўлган кимсаларга мўлжалланган. Аммо Библия билан нотаниш бўлган мусулмонлар учун бу китобдаги маълумотлар мусулмонлар орасида ўзларининг ботил динларини тарғиб қилиб келаётган насронийлар билан Ислом ҳақида бахс, мунозараларда уларнинг раддига фойдаланса катта ютуққа эга бўлади.

Бу китобнинг мақсади

Биринчидан, бу китоб Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ислом ҳақида маълумотлар Библияда керагидан ортиқроқ бор, ҳатто “ўз фарзандларини танигандек танишади”:
«Биз Китоб ато қилган кимсалар Уни (Муҳаммад алайҳис саломни) ўз болаларини таниган каби танийдилар…» (Анъом:20)- деган сўзларини илмий ва ҳужжатли далиллар асосида исботлаб бериш. Мусулмонлар билан насронийлар орасида асрлар давомида оддий бахслардан то илмий муноқашалар Ислом келгандан буён давом этиб келмоқда. Бу Ҳақни англаш табиий ва оқилона йўл бўлиб, дунёдаги барча динлар тинч осуда яшашликнинг асосий шартидир.

Иккинчидан, Совет иттифоқи тарқатилгандан кейин охирги 15 йил ичида насроний миссионерлар (даъватчилари)нинг фаол ҳаракатлари натижасида азалдан мусулмон бўлган одамларнинг насроний динига ўтиб кетаётганлиги боис нафақат дин арбоблари , балки бутун мусулмонлар бунга диққат қилиб, эътбор бермаклари керак. Бу китоб бу ҳолатдан хавотир олиб, Библияда мавжуд бўлган Ислом ҳақидаги башоратлар жамланган бир китоб бўлса эди деб қилинган илтимосларига жавоб бўлди.

Учинчидан, бу китоб, насронийларнинг “Агар ислом дини Аллоҳ тарафидан келган ҳақ дин бўлса, унда Библиядан унинг баёнини кўрсатиб беринглар, чунки Библияда ҳамма нарса ёзилган!” деган талабларига жавоб бўлди. Насронийларнинг ягона ва ҳақли талабларини имкон қадар , Аллоҳ насиб этганича бу китобда баён қилиб бермоқчимиз. Шунингдек, насронийларнинг талабларини қондира оламиз деб умид ҳам қиламиз.

Тўртинчидан, бу китоб Ўрта Осиё ва Қозоғистонга кириб келган насроний диний адабиётларининг Нуҳ тўфонидек бостириб кириб келган уммонининг олдида бир қатра мисолидаги жавоб халос. Бу китобни яна “ Насроний даъватчиларга мусулмонлар қандай жавоб бериши керак ва улар билан юракдан чиқариб “Библия, Масиҳ ва мусулмонлар абадий биродарлар!” –мавзуъида қандай демократча бахс юритиш мумкин?” деб ҳам аташ мумкин.

Бешинчидан, Библия китоблари билан Қуръони каримнинг руҳий ва мантиқий ягона манбадан эканлигига ҳужжат бўла олади-да, даҳрий атеистларнинг: “Илоҳий китоблар бир-бирлари билан мантиқан ҳеч қандай боғликлиги йўқ тарқоқ китоблар бўлиб, инсон онгининг махсули “ деган сўзларини тамоман инкор қилади.
Инсоният руҳиятининг ҳақиқий тарихи - подшоҳлар ва одамларнинг ҳокимият учун тинимсиз кўрашидан иборат бўлди. У нафақат илм ва маданият ривожининг тарихи, балки асл мағзи Аллоҳ таолонинг ҳақиқий дини тавҳид билан ширк ва залолат зулматида сарсон юрган ғайридинлар орасидаги кураш эди. Айнан, барча илоҳий китобларнинг ҳақиқий руҳи мана шунда.
لا اله الا الله
Лаа илааҳа иллалллоҳ- Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ (маъбуд йўқ) Ҳа, маъноларнинг энг улуғи мана шунда, Библиядаю, Қуръонда бир ҳил баён қилинган, бутун коинот учун аҳамиятли бўлган Худойи таолонинг сўзлари. Ҳеч қандай шак шубҳа йўқки дунёдаги ҳамма динларнинг орасида, бугунги кунда фақат Исломгина муқаддас тавҳид асосини ушлаб унга амал қилиб келмоқда. Фақат мусулмонларгина биргина тилда эмас, балки амалда ҳам ягона илоҳ-Аллоҳ таолога сажда қилиб ибодат қилишмоқда. Бугунги кундаги «Бутун дунёни глобаллаштириш» ғоясининг келажакдаги асосий макони - Аллоҳ таолонинг Ягона илоҳий салтанати. Бунга ҳеч қайси бир диндор, у ким бўлишидан қатъий назар, яҳудий ёки насроний ё мусулмон бўлсин, буни инкор қила олмайди. Алллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога итоатда бўлишлик-ялпи умуминсоний ақида бўлиб, унга бутун инсоният боришлиги шарт ва мана шунинг билан бу дунёда унинг руҳий ривожланиш тарихи ўз ниҳоясини топади. Зеро, ягона умумий буюк ғоя, у ҳам бўлса бутун инсониятни ягона ва ажралмас ғоя асосида бириктирувчи-ягона Аллоҳ таолога ибодат қилиш ғояси. Бошқа бундай ҳаммабоп ғоя йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди ҳам.
Бугунги кунда дунё муқаддас Ислом ҳақиқатининг ақл бовар қилмас нодир воқеълигига дуч келмоқда. Улар қанчалик Исломни қоралаб, айблашга ҳаракат қилмасинлар, шунчалик у куч олиб юксалиб, улуғланиб, сонда-ю қудуратда ўсиб бормоқда. Бу нарса Алллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг буюк илоҳий ҳақиқатидан бошқа нарса эмас. Унинг зўр руҳий қудратининг ҳақиқатини тушунтириб беришнинг имкони йўқ.
Унинг ғаройиб яшовчанлиги, турли ирқ ва миллатдаги миллионлаган одамларни ўзига жалб қилиши- нодир воқеъ. Ҳа, дарҳақиқат, «охиргилар биринчилардан бўлади». Хўш, ким ёки нима ўзига бу қадар жалб қилмоқда. Гоҳо ёшларни ҳам, оқсақолларни ҳам, итоатлик билан ўзиниг яратувчиси -Аллоҳ таоло ҳузурига қайтмоқда ва шундай берилган ҳолда, ўзлигини йўқотиб (ўз кўзим билан кўрдимки) кўзларида шашқатор ёш билан Унга ҳа, фақат Унга -Аллоҳ таолога нафақат кундузи, балки кечалари ҳам ухламай ибодат қилишмоқда. Албатта Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади! Бугунги кунда ширкнинг зим-зиё зулматининг ичига-нур ва ёруғлик олиб кирадиган, унда Аллоҳ таолонинг ҳидоят нури чарақлаб турган, руҳият ва иймоннинг қўрқмас паҳлавонларини пайдо бўлишини талаб қилмоқда. Албатта бундай паҳлавон пайдо бўлади ҳам! Уларнинг тантанали тожи, Аллоҳ таоло тамонидан ваъда қилинган Масиҳ- Ийсо алайҳис саломдир. Ҳеч қайси бир дин ўзининг диндорларидан Исломдагидек кундалик ибодатида кўп нарсани талаб қилмайди. Аммо шунга қарамасдан мана шундай Исломнинг руҳий жиддийлиги, асослилиги ва талабчанлиги сабаб, ҳар турли ёшдаги иймони мустаҳкам мусулмонларнинг сони ортиб бормоқда. Дарҳақиқат Исломнинг Қуръондаги ва Библиявий башоратларининг мўъжизалари ҳали олдинда!
Оҳ, Армагеддон! Сенинг шерлардек наъра тортиб бўкирган бўкиригинг эштилмоқда. Оҳ, сен оламни бузиб, Исломни кўтаргувчисан! Албатта, бежиз эмас… Аллоҳ таоло ўз халқининг олдида кулиб турадиган ва Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога иймон келтирганларнинг зафарли таомлари келтирилганда, илгарироқ қилмаганига афсус надоматлар қиладилар. Мана 1400 йилдирки раҳмат ва баракот боронининг гулдираган чақмоқлари дунё узра гуриллаб, эртанги бу дунёнинг нажот баҳоридан хабар бермоқда. Ҳа, мана шундай деб Муқаддас Библиянинг ўзи гувоҳлик бермоқда, азиз биродарлар ва опа-сингиллар! Ҳа, бу сўзни у 200 мартадан ортиқроқ такрорлаб таъкидламоқда. Марҳамат, ўқинглар ва ишонч ҳосил қилинглар! Бу китобда биз инсоният тарихининг Библияда ёзилган охир оқибатини келтирамиз. Шу билан бирга охир оқибат хайратда қолдирадиган даражада Исломийдир. Библия Арабистон ва Миср мусулмонларини сажда қилгучи мисрлик «менинг халқим муборакдир» ва «Мен олқишлайман Менинг шарафли уйимни ва Аллоҳ рози бўлган Исмоил алайҳис салом ўғиллари Қидор ва Навайўтнинг қурбонликларини» деб олқишлайди. Айниқса Ишоъйя пайғамбарнинг охир замондаги дин - Ислом дини ҳақидаги Библиядаги башоратларининг маънолари ажойиб. Бу ҳақда муфассал келажакда берилади. Мана сизга муқаддас Библиядаги бутун оламлар Парвардигорининг, якка-ю ягона Парвардигорининг ягона ҳақиқий илоҳий дин - Исломга берган кафолати. Дарҳақиқат, Библия Исломга даъват қилувчи олтин китоб! Эй, оға-ини, опа-сингиллар! Биз сизларни ҳалокатга учрашингизни хоҳламаймиз. Аллоҳ сизларни оналарингиздан ҳам кўпроқ яхши кўради. У сизларнинг нажот топишингизни хоҳлайди. Библиядаги мисрликларнинг «қуёшли шаҳри» ва қидорий арабларнинг «янги қироатлари» ҳақидаги муқаддас ҳақиқатни ўрганиб ҳалос топинглар! Токи бир киши бўлса ҳам абадий дўзах ўтининг ҳалокат ёқасида турар экан-тек ўтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро энг тубан одамнинг ҳалокати ҳам-гўё бутун олам ҳалокати кабидир. Қуръони карим: бир одамни бўлса ҳам қутқариб қолган кимса гўё бутун оламни қутқаргандек ёки аксинча бир одамни ўлдирган кимса гўёки бутун оламни ўлдиргандек бўлади, деган ғояни илгари суради. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, абадий нажот ёки абадий ҳалокат ҳақида сўз бўлиб турганда, сиёсий, иқтисодий тортишувларга ўрин қолмайди. Майли, насронийлар бизларни нажотга чақиришсин, биз эса уларни, охир оқибат ҳақиқат енгади. Ажойиб бир нарса, айнан мусулмон ҳалифалари насронийлар учун, улар ўз эътиқодларида ибодатларини қилишсин деб, черковлар қуриб берган эди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда, агар черков, масжид ва синагоглар бузулса, ўзбошимчалик авжга чиқади, деб огоҳлантарган эди-да. Шунинг учун ҳам биз мусулмонлар наронийлар билан ва бошқа дин вакиллари билан фақат ақлий мунозара қиламиз, ҳалос. Қолаверса Ислом шариати ғайридинларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишни таъқиқлайди. Адолатли қонундан бундан ортиқ яна нимани ҳам талаб қилиш мумкин.

Библия ва мусулмонлар

Маълум бир қисм мусулмонлар насронийлар билан бўладиган мунозараларда Библия далилларидан фойдаланиб бўлмайди деб ишонишади. Унга мисол қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга Инжилни ўқишга маън қилганлигини кўрсатади. Ҳа, бу шундай бўлган, лекин бу бутун ҳақиқатнинг ярми ҳалос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам мана шу ишнинг аксини қилганлигига икки мисол келтирамиз.
Ибн Исҳоқдан яҳудийларнинг ёлғонларини фош қилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам Библиядан фойдаланганларига икки ҳадис ривоят қилади.
Ана шуларнинг бирида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам яҳудийларни Исломга даъват қилганида улар: Эй, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам), Сен ўзинг қайси диндасан? - деб сўрашади. У зот «Мен Иброҳим алайҳис саломнинг миллатидаман ва унинг динидаман»,- дедилар. Яҳудийлар эътироз билдириб «Ахир Иброҳим (алайҳис салом) яҳудий эди-ку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам: «Майли, ундай бўлса, Тавротни олиб келинглар, шундаймикан кўрамиз»- дедилар. Яҳудийлар бир сўз айтмай, ортига қараб кетдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳақ сўзни айтган эдилар. Дарҳақиқат Тавротда Иброҳим (алайҳис салом)ни Ур шаҳридан, Халдейлардан деб келтиради-да. (Ибтидо 11:31). Халдейлар эса Ассурдан (сурёнийлардан) эди. (Ишоъйя 23:13)
Яна бир бошқа ривоятда: яҳудий зодагонлардан бири зино қилиб, қўлга тушганидан сўнг, унга тошбўрон қилиб жазолаш ўрнига жазони енгиллатиш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг ҳузурларига ҳукм чиқариб беришни сўраб келадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам «Мен сизларга ҳукмни ўзларингизни китобларингиздан чиқариб бераман» - дедилар ва уларни тошбўрон қилишга буюрдилар. Шунда яҳудийлар эътироз билдириб «Бизларда бунақа қонун йўқ» - дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам уларга «Майли ундай бўлса Тавротни олиб келинглар, биргалашиб кўрамиз» - дедилар. Яҳудийлар Тавротни келтириб, ўқимишли роҳибининг қўлига беришди. Роҳиб матнини қўли билан тўсиб, китобни варақлай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг машҳур саҳобаларидан, аввалига яҳудий бўлган, Абдуллоҳ ибн Салам: Ё (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам), айтинг, у қўлларини кўтариб турсин, - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам қўлини олишни буюрдилар. Роҳиб қўлини кўтарганда зинокорларни тошбўрон қилиш ҳақидаги буйруқ кўринибқолди. Бироқ яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам чиқарган ҳукмни қабул қилмадилар. Ибн Ҳишомнинг «Сиротан Набий» номли китоби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳаётлари ҳақидаги машҳур китоблардан ҳисобланади. Мана шу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам мадиналик яҳудийларга Таврот асосида Исломга бир неча бор даъват қилганларини баён қилади. Ҳаттоки, хайбарлик яҳудийларга ҳам ана шундай таклифлар билан мактуб йўллаганлари машҳурдир. Бир қанча яҳудийлар имонга келишган эди. Уларнинг ичида яҳудий олими Абдуллоҳ бин Салам ҳам бор эди. Демак Қуръони карим ва аҳодиси набавиялар қаторида яҳудий ва насронийлар билан бўладиган мунозараларда Библия далилларидан фойдаланиш, нафақат жойиз, балки суннат ҳамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам замоналарида ҳали Библияда қандайдир ҳақиқатлар сақланиб турганлиги ҳақида Қуръони карим ҳам хабар беради:
«(Эй, Муҳаммад алайҳис салом), айтинг: «Эй аҳли китоб бизга ҳам сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз - ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-бировларимизни худо қилиб олмайлик». Агар улар (аҳли китоблар) юз ўгирсалар у ҳолда сизлар (Эй мўъминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз». (Оли Имрон:64).
Яна Қуръони каримда айтади:
«Биз Китоб ато қилган кимсалар Уни (Муҳаммад алайҳис саломни) ўз болаларини таниган каби танийдилар…» (Анъом:20)
Бу оятларда Аллоҳ таолонинг ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам замоналарида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг аломатлари тўлалигича Библияда баён қилинганлигидан хабар бермоқда. Бўлмаса яҳудий ва насронийлар Ислом пайғамбарини «ўз болаларини танигандек» танирмиди?
Аҳли китоблар билан мунозараларда Библиядан фойдаланиш ҳақидаги яна бир оят:
«Агар ростгўй бўлсангизлар, Тавротни келтириб ўқиб кўринглар», деб айтинг. (Оли Имрон:93)
Бу ояти каримада аҳли китобларнинг сўзларига радия бериш учун Таврот китобини Яъни Қадимий Аҳдни олиб келиб, уни ошкора ўқишга буюрмоқда.
Яна Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
«Парвардигорингизнинг йўлига - Динига донолик-ҳикмат ва чиройли панду-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл:125).
Ислом қоидасига кўра Библиянинг Ислом таълимотига мос келган жиҳатларидан насронийлар билан бўладиган ўзаро мунозараларда фойдаланиш мумкин эканлиги ва мос келмаган жиҳатлари ҳақида сукут қилмоғи аъло бўлади.
Насоролар мусулмонларга «Агар Ислом ҳақ дин бўлса, унда Библиядан унинг башоратларини кўрсатинг!» - дейишади. Насронийларнинг бу таклифларини инобатга олган ҳолда имкон қадар бу китобда кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик. Дарҳақиқат Библияда Ислом ва унинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳақида шунчалик ошкора ва кенг маълумот берилганки, ундан фойдаланмаслик фақат гуноҳ бўлади. Библияда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари, Бадр жанги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам замоналарида мусулмонларнинг Ҳабашистонга Нажжошнинг ҳузурларига уч ярим йилга ҳижрат қилишлари ҳақида маълумотлар берилган. Мусулмонлар Библияни дастури амал қилиб қўлланмайдилар, чунки бунга эҳтиёж ҳам йўқ, аммо ундаги Ислом ҳақидаги башоратлардан ғайридинлар билан бўладиган мунозараларда тўла фаойдаланса бўлади.
Муаллифда насронийларнинг ёки яҳудийларнинг диний эътиқодларини шаънига тегиш ёки ҳақорат қилиш мақсади йўқ. Фақат уларга ўзлари эътиқод қилган Библия китобида келган исломий нажот йўлларини тинчлик йўли билан кўрсатиб қўйиш халос.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтганлар (Фақат маъноларини келтираман): Кимки мусулмонлар юртида тинчгина яшаб юрган насронийларга зарар етказса, қиёмат кунида у мени душманларим қаторида кутсин. Ҳа, жуда ҳам танг қоларлик нарса-ми?! Шунинг учун ҳам бу китоб охирги ўн йил мобайнида Ўрта Осиё ва Қозоғистонни Нуҳ тўфони босгани каби насронийларнинг даъватлари ва китоб ҳамда босма сўзларига қилинган жавобнома.
Бу китоб Библияни билмаган мусулмонлар учун қўлланма бўлиб, уни яна насроний даъватчи - миссионерга мусулмон нима деб жавоб бериши мумкин ва унинг билан: «Библия, Исо Масиҳ ва мусулмонлар абадий биродар» - деган мавзуда кўнгилдан демократча мунозара қилиш йўли», деб атасак ҳам бўлади.

(Таржимондан: Ушбу китобни таржима қилишда айнан луғавий маънони беришга ҳаракат қилдим. Зеро муаллифнинг фикрини ҳурмат қилиш улуғ ҳисобланади. Китобни ўзбекча номини «Раддун насронийя» деб атасак ҳам бўлади. Таржимада Қуръони карим оятларини Алоуддин Мансурнинг таржималаридан фойдаландик. Бибия матнларида эса Эрнс Турсуновнинг қирғизча ҳамда Инжил ва Забурнинг ўзбекча таржималаридан фойдаланилди.)

Ийсо Масиҳ ва мусулмонлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтадилар: «Кимки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у Ягона, шериги йўқ, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам) Унинг бандаси ва расули ҳамда Ийсо алайҳис салом Аллоҳ таолонинг руҳи, пайғамбари, ва бандаси, ҳамда Марямга (Бўл!) деб юборилган каломи, ва Жаннат ҳақ, дўзах ҳақ деб гувоҳлик берса, Аллоҳ таоло уни амалларига мувофиқ жаннат боғларига олиб киради». (Бухорий).
Ийсо унга деди:-«Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди», (Юҳанно14;6).
Ўқувчим, Масиҳ алайҳис саломнинг бу сўзларига Ислом икки қўллаб овоз беради. Чунки Ислом ақидасининг асоси «Аллоҳ таолога, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунининг ҳақ эканлигига, тақдирга- яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолодан эканлигига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтиришдир». Бас Ушбу асослардан бирортасини инкорқилган кимса диндан чиқади. Жумладан Қуръони каримда зикри келган Библия пайғамбарларидан биронтасини инкор қилган кимса Исломдан чиқиб кофирга айланади. Бу ҳукм Ийсо алайҳис саломга ҳам хосдир. Ислом эътиқодига кўра Библиядаги бирор пайғамбарни инкор қилиши билан бутун пайғамбарларни инкор қилган бўлади, зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримида марҳамат қилади:
“Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўъминлар (ҳам иймон келтирдилар) Аллоҳга, фаришталарга, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтади): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат ўзингга қайтажакмиз», дедилар. (Бақара:285).
Шундай қилиб Ийсо Масиҳ Ислом эътиқодида Аллоҳнинг руҳи, сўзи, бандаси ва элчиси қаторида охир замонда нажот шартларидан бири ҳисобланади. Ийсо алайҳис саломнинг «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман» деган сўзлари бугунги кунда ҳам ҳақдир. Қолаверса, Қуръони карим ва аҳодиси набавийя таълимотларига кўра охир замонда бутун дунё Дажжолга (Библияда Антихрист) бўйсиниб турган вақтда имом Маҳдий Мунтазир бошлиқ Дажжол билан муқаддас жиҳод қиладилар. Ана ўшанда Ийсо алайҳис салом осмондан насронийларга эмас, балки мўъминларга ёрдам бериш учун тушиб келадилар. Бутун Ер юзида «тинчлик» - деб аталмиш илоҳий салтанатни, даҳрий салтанат ўрнига тиклайди. Шундай қилиб, эй яхши насронийлар - Ислом эътиқодида Библияда такрор-такрор башорат қилинган Инжилдаги Ийсо алайҳис саломнинг қайта келиш таълимотига хилофатчилик қилмайди. Қуръони карим, аслида илоҳий китобларнинг охирги интиҳога олиб борувчи муқаддас илоҳий китоб. Айнан Қуръони карим фақат ягона Аллоҳ таологагина ибодат қилишга буюриб, ҳар қандай одамлар ўйлаб топган бидъат ва залолатларга нуқта қўяди, ҳамда фақат, фақат Ягона Аллоҳ таологагина ибодат қилишга буюради. Унинг олдида ризолигини топиш ва Ҳақ таолога ибодат қилишнинг асосий мақсади мана шунда эмасми? Насронийлар дунёга: «Ийсо биз билан. Бизларга қўшилинг.» деб жар солишмоқд
Ўзгартирилди 21.07.2011 03:39
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар