Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларга жавоб » Ислом христиан дининг давомими?
Якшанба, 20 Mай 2012

Ислом христиан дининг давомими?

Миссионерларга жавоб 05.07.2011 12:24
Ислом христиан дининг давомими? Ислом христиан дининг давомими? hilol.com
Баъзилар «Ислом христиан дининг давоми эмасми?» деган саволни берадилар. Нима учун у христиан динининг асосий ақийдаларини рад қилади? Мисол учун, христианлар Исони Худо ва Худонинг ўғли деб иймон келтиришган, мусулмонлар эса Худо туғилмаган ва туғилиши мумкин ҳам эмас деб ишонишади.
Бу саволларга жавоб бераётиб, дарҳол айтиб ўтиш лозимки, Исломнинг насронийликдаги асл рисолатдан оғишни тўғрилаш учун келганлиги, ушбу рисолат асосан Исломда зоҳир бўлганлиги ҳақида бир қатор далил-ҳужжатлар бор.
Бу рисолат Одам алайҳиссаломдан хотимул анбиё Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломгача бўлган барча пайғамбарларга нозил қилинган.
Буни Библияни холис ва синчиклаб ўқиш натижасида аниқлаш мумкин.
Библия – одамлар томонидан ёзилган китоблар тўплами бўлиб, уларда исроилликлар ва дастлабки насронийларнинг анъаналарини қайд этилган. Шунинг учун ҳам бу китоб Парвардигорнинг каломи ЭМАС. Бунинг устига, ундаги Мусо ёки Ийсо алайҳиссалом ҳақида айтилган гаплар насроний черковлар томонидан тарғиб қилинадиган асосий ақийдаларни очиқдан-очиқ инкор қилади.

Инжилда Худо – Ягонадир.

“Тингла, Исроил: Худованд, Парвардигоримиз, Худованд ягонадир” (Иккинчи қонун 6:4)
“Демак, энди билгин ва қалбингга жойлагинки, Худованд осмонда юқорида ерда пастда Худодир, (ва) яна (Ундан ўзга) йўқдир” (Иккинчи қонун 4:39)
“Исо унга жавоб бeриб деди: Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Xудованд – ягона Xудованддир.” (Марк 12:29)
“Шунда Исо: Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: “Эганг Xудовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, дeб ёзилган, - дeди.” (Матто 4:10)
Ийсо алайҳиссаломнинг гўёки «илоҳий ўғиллиги»га келадиган бўлсак, Ийсо алайҳиссаломнинг ўзлари Худога «Ота» деб, яъни барча инсонларнинг, шу жумладан Ийсонинг ҳам Шафоатчиси, Раззоқи, Ҳимоячиси ва ҳоказолар деб мурожаат қилган.
“Исо уларга деди: Ибодат қилаётганингизда шундай дeб айтинглар: Эй, Отамиз! Сeнинг муқаддас исминг улуғлансин. Сeнинг Шоҳлигинг келсин.” (Лука 11:2)
“Тинчлик ўрнатувчилар баxтлидир, чунки улар Xудо ўғиллари дeйилур.” (Матто 5:9)
“Яъни сeнинг мурувватинг яширин бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сeни аниқ тақдирлайди”. (Матто 6:4)
“Мeнга қўл тeгизма! – деди Исо Марямга. – Мeн ҳали Отамнинг ҳузурига чиққаним йўқ. Сeн бориб биродарларимга шундай дeб айтгин: Мeн Ўз Отам ва сизларнинг Отангизнинг, Ўз Xудойим ва сизларнинг Xудойингизнинг ҳузурига чиқиб кeтяпман.” (Юҳанно 20:17)
Бунинг устига, Ийсо алайҳиссалом Инжилнинг бир неча жойида ўзини «Инсоннинг ўғли» деб атайди:
“Исо унга: Тулкиларнинг инлари бор, осмон қушларининг уялари бор. Лeкин Инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқ, - дeди.” (Матто 8:20)
“Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам xудди шундай юқорига кўтарилиши кeрак.” (Юҳанно 3:14)

Аслини олганда, насронийликдаги «дастлабки гуноҳ ва каффорот» тушунчаси Инжилга зиддир:

Оталар болалари учун ўлим билан жазоланмасликлари лозим, ва болалар оталари учун ўлим билан жазоланмасликлари лозим. Ҳар ким ўз жинояти учун ўлим билан жазоланиши лозим (Иккинчи қонун 24:16)
Бироқ ҳар ким ўзининг зулми учун ўлажак. Ким нордон узум еса, ўшанинг тиши қамашади (Иеремия  31:30)
Гуноҳкор қалб, ўша ўлажак. Ўғил отанинг гуноҳини кўтармайди, ота боласининг гуноҳини кўтармайди, солиҳнинг ҳақиқати унинг ўзида қолади, золимнинг зулми ҳам унинг ўзида қолади (Иезекиил 18:20)
Чақалоқлар маъсум, гуноҳсиз бўлиб туғиладилар, бинобарин, «дастлабки гуноҳ»га меросхўр бўлиш мумкин эмас:
“Исо дeди: Болаларни қўйинглар, Мeнинг олдимга кeлишларига тўсқинлик қилманглар. Зeро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.” (Матто 19:14)

Нима учун Парвардигор хочда ўлиб, ўликлар ичидан бутун инсониятни халос қилиш учун тирилсин деб Ўз «ўғлини» – асоссиз равишда – қурбон қилди? Бу ҳам Ийсо алайҳиссаломнинг сўзларига зиддир:

“Бошқаларни ҳукм қилманглар, сиз ҳам маҳкум бўлмайсиз. Сизлар қандай ҳукм қилсангиз, сизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизга ҳам шундай ўлчов татбиқ этилади.” (Матто 7:1-2)

Ийсо алайҳиссаломнинг ҳақ таълимотига зид бўлган ушбу эътиқодларни Ийсо алайҳиссалом эмас, балки Павлус тарқатган:

“Шоул бир нeча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди. У дарҳол Исо Xудонинг Ўғли экани ҳақида яҳудий ибодатxоналарида тарғибот қила бошлади.” (Ҳаворийлар 9:19-20)
“Айниқса, эпикурчи ва стоик файласуфлар у билан баҳслашардилар. Павлус Исо ва тирилиш тўғрисидаги Xушxабарни баён этди. Бири: “Бу маҳмадона нима дeмоқчи экан?” — деса, бошқалари: “У бeгона тангриларнинг ваъзxони, шeкилли”, — дeб айтишарди.” (Ҳаворийлар 17:18)
“Мeн тарғиб қилаётган Xушxабарнинг моҳиятини эсда тут: Довуд зоти номидан бўлган Исо Масиҳ ўлиб тирилди!” (Тимўтийга иккинчи мактуб 2:8)

Шундай қилиб, Ислом дастлаб Мусо ва Ийсо алайҳимассаломга, шунингдек, Иброҳим, Нуҳ ва бошқа пайғамбар алайҳимуссаломларга зоҳир қилинган аввалги рисолатларнинг якуний шаклини қабул қилиб, уларни якунига етказади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида дин – Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг, ўзаро зулму ҳасад қилишибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир. («Моида» сураси, 19-оят).

Шундай қилиб, Ислом то замонлар охир бўлгунча дахлсиз сақланувчи якуний рисолатдир.
Аллоҳ таоло яна айтади: Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз уни муҳофаза қилурмиз («Ҳижр» сураси, 9-оят).

Набил Ҳорун (Nabil Haroun)
Абу Муслим таржимаси
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар