Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларнинг кирдикорлари » Тег бўйича мундарижа: миссионерлар
Якшанба, 20 Mай 2012
Тег бўйича мундарижа: миссионерлар
СССР тугаб, мустақил давлатлар юзага келганида, айниқса, янги мусулмон мамлакатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртларга ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлди. Улар жумладан Ўзбекистонда ҳам жуда қисқа муддатда, ғоят яхши ташкил қилинган тармоқларини вужудга келтиришди. Насронийликнинг, ҳатто умумнасронийларнинг ўзлари эътироф этмайдиган, балки ҳатто инкор қиладиган кўплаб ва турли-туман мазҳаблари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари демократия ниқоби остида ҳамда давлатимизнинг бу борада ҳали тажрибасизлигидан фойдаланиб, адлия рўйхатларидан ўтиб олди, расмий ташкилот сифатида жойларда ўнлаб ибодатхоналарини қурди ва республикани келгусида ҳар жиҳатдан нотинч қиладиган кир, ғаразли фаолиятларини бошлади. Албатта, бу ишлар катта маблағсиз, сиёсий ва информатсион таянчсиз амалга ошмайди. Америка бошлиқ бутун Ғарб давлатларидаги миссионерлик ташкилотлари, йирик бойлар, ҳатто сиёсий доиралар бу ҳаракат учун жуда катта маблағ тикди. Чунки бундан кўзлаган натижалари тез орада бу сарф-харажатларини бир неча ўн, юз, ҳатто минг баробар қоплаб кетишига улар ишонишар эди.

Бугунги муаммонинг тарихий илдизи

22.07.2011 00:38 Қуйидаги бўлимга киритилган Миссионерлар
“Мен Хоразмда эдим. Шаҳарга бир насроний (христиан) роҳиб келганини ва насронийликни ёйиш учун ҳаракат қилаётганини эшитдим. Дарҳол унинг ёнига бордим. Суҳбатлаша бошладик...”




Сўровнома

Миссионер талабалар