Епископ Роберто Делос Сантос Исломга кирганидан сўнг, миссионерларнинг найрангларини очиб ташлади.
У асли Филиппинлик бўлиб, ўз мамлакатида бир гуруҳ черковлар бошқарув раиси лавозимида ишлар эди. Уни Умумжаҳон черковлар тармоғи (глобальной сети церквей) Саудия Арабистонининг Янбуъ шаҳридаги хорижий бир нефт компаниясига ишга юборишади. Бу соҳада ҳеч қандай тажрибаси бўлмасада, балки ҳеч нарсани тушунмасада – ўзи эътироф этишича, уни компаниянинг раис муовини лавозимига сайлашади. Асл иши эса маҳаллий аҳолини христианликга даъват этиш эди. “Икки йилча аҳолини орасида яширинча миссионерлик қилдим”, деб сўзини бошлайди Довуд – Исломни қабул қилганидан сўнг исмини ўзгартирган. “Ҳеч қандай натижа бўлмагач, булар нега бунчалик Исломга ёпишиб олган экан?! деб, бу динни ўргана кетдим. Исломни ўргансам, мусулмонларни бу диндан қайтариш осон кечади, деб хаёл қилгандим. Ўрганишим жараёнида аста секин қалбимга Ислом нури кира бошлади. Охир оқибат мусулмонларни қайтармоқ бўлганим, ўзимни уларни сафига қўшилмоғим билан якун топди”, деди.
Миссионерларнинг ҳийла найранглари ҳақида гапирар экан, жумладан шундай деди: “Миссионерлар ўзлари асосан яширинча ишлашади ва маккорона услублардан фойдаланишади. Улар давлатларга қандайдир қўшма корхоналарда иш юритиш, тил ўргатиш, ҳар хил соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ва ҳоказо каби ишлар учун турли-туман ўқув марказлари ташкил этиб, ёки бўлмаса, ҳар хил йўналишларда хайрия ишлари билан шуғулланадиган ташкилотлари қиёфасида кириб келишади.”

Ҳайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади