Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларнинг кирдикорлари » "Инжил тадқиқотчилари"
Якшанба, 20 Mай 2012

"Инжил тадқиқотчилари"

Миссионерларнинг кирдикорлари 26.10.2011 08:22
"Кечқурун сайр қилиб юрсам, маҳалламиздаги кўпқаватли уйлардан бирида яшайдиган хотин, тарихга қизиқишимдан хабар топган шекилли, бу борада қандай китоб керак бўлса, бажонидил ёрдам беришини айтиб, манзили ёзилган қоғозини берди. Эртасига ишдан кейин ўша манзилни қидириб топдим. Уч хонали уйнинг кенг залида ўн чоғли одам ўтирар, ак-сарияти аёллар эди. Мени таклиф қилган аёл сўзамолгина экан, гоҳ ҳазил қилиб, гох; маслаҳат бериб, мени "ўргана" бошлади. Кейин "Айтинг-чи, дунёни ким бошқаради?" деб сўради. "Албатта Аллоҳ", дедим. "Шундай-ку", — дея у жавобимдан қониқмаганини усталик билан яширди ва "аслида дунёни иблис ва ёвуз руҳлар, яъни жинлар бошқаряпти", деган фикрини исботлашга тушди.
Сўзларига ишонмаётганимни билса-да, гапини тўхтатмас эди: "Мана, сиз мусулмонлар нариги дунёдаги жаннатга ишонасизлар. Лекин биз айтамизки, Иеҳованинг ўғли Исо Масиҳга имон келтирсангиз, у сизни иблис сиртмоғидан қутқариб, гуноҳларингизни зиммасига олади ва сизларни шу заминдаги жаннатга олиб киради..."."Сизлар кимсизлар?" деб сўрадим. "Биз нажотга эришувчилармиз", деди. Кетар чоғим у қўлимга бир неча китоб, "Сторожевая башня" журналининг янги сонини тутқазди. Ўшандан бери улар кимлар? Мақсадлари нима экан?" деган саволлар мени ўйлантиради".

Абдулла НОДИРОВ,
Тошкент
Ҳозирги кунда турли миссионерлик ташкилотлари бутун дунё бўйлаб кенг фаолият юритишяпти. Хат муаллифи ҳам миссионерлардан бирининг уйига бориб қолгани шубҳасиз. Улар айтишича.Тангрининг "Муқаддас китоб"да келтирилган номи "Иеҳова" эмиш. Бу ном гўё Ҳазрати Мусога "Оловли бутазор" да ошкор этилган экан. Дастлаб "Яҳу" тарзида талаффуз қилинган бу сўз "Удир" деган маънони англатади.
Миссионерларнинг бу оқимига XIX асрнинг иккинчи ярмида Чарлз Тейз Рассел (АҚШ, 1852—1916) асос олган. Рассел етти жилдлик "Муқаддас ёзувларни ўрганиш" китобини ёзган.
Унинг издошлари кўпинча келажак ҳақидаги асоссиз хабарларни тарқатиш билан шуғулланишади. "Таврот"нинг Иеҳова юборган китоб экани, Ҳобилдан Исо Масиҳга қадар бўлган узоқ даврда Инжил тадқиқотчиларининг сўнгги вакиллари ўзлари эканини айтиш асосий даъволаридир.
Улар оммавий ахборот воситапаридан тарғибот мақсадида кенг фойдаланишади. Ташкилот аъзолари асосий фаолиятларини сайёр воизлар (уйма-уй юрувчи "хушхабарчилар") ёрдамида амалга оширишади. Миссионерликнинг бу оқими маъмурий маркази — Бошқарув корпорацияси ҳисобланади. Бошқарув корпорацияси 15 кишидан иборат бўлиб, Бруклинда (АҚШ, Нию Йорк) иш олиб боради. Оқимнинг асосий жамғармаси Швейцариянинг Цюрих шаҳрида сақланади. Оқимнинг ҳар бир аъзоси унга ҳисса қўшиши шарт, чунки ана шу маблағ миссионерликнинг бу оқими ғояларини кенгроқ тарқатиш учун ишлатилади.
Бу оқим вакиллари коинотнинг ягона ҳукмдори Иеҳова, самовий адолатни ўрнатувчи ҳукумат эса унинг асари (иши) бўлади, деб ишонишади. Шу боисдан уларнинг бетиним ваъз, тарғибот йўли билан асосий мақсадлари — "Муқаддас китоб"га асосланган салтанат куриш ҳаракатида эканини билиш қийин эмас.
Оқим вакиллари одамларни ёлғон ваъдаларига ишонтириш учун хаёлий "армагеддон" (гўёки охирзамонда "хушхабарчилар" ва шайтон бошчилигидаги жинлар қўшини ўртасида бўлиб ўтадиган жанг) ҳақида гапиришади.
Миссионерликнинг бу оқими вакиллари мажбурий ҳарбий хизматни тан олишмайди. Ҳарбий хизматга боришни истамайдиганларни ёқлаб, улар ваъз фаолиятлари сабабли гўё қуролли кучлар сафига кирмаслик ҳукуқига эга эканликларини даъво қилишади.
Улар демократия йўлидаги қатор мамлакатлар байроқларига ҳурмат бажо келтиришмайди. Ўзлари қурмоқчи бўлган салтанатга қарши чиқувчиларни шафқатсиз жазолашларини эълон қилишдан тап тортишмайди.
Бу оқим ҳақида 1985 йилда Москвадаги "Политиздат нашриёти" чоп этган "Энциклопедический словарь"да ҳам маълумот берилган: "Протестант йўналишидаги бу ташкилот асосчилари ўзларини "Инжил тадқиқотчилари" деб аташган. 1931 йилдан бошлаб унинг расмий номи ўзгарди. Ташкилотга Бруклин маркази раҳбарлик қилади, унинг турли минтақаларда 95 та филиали бор. Оқим ўзининг "Посбон минора"си, "Посбонликда", "Уйғон!" каби бир неча матбуот нашрларига эга. Ташкилот нашрлари 163 тилда чоп этилади. Улар фаол миссионерлик фаолияти олиб боришади. Улар Исо ва Муқаддас Руҳни "Иеҳова"дан тарқалган, деб эълон қилишган... Бруклин назариётчилари фикрича жамият тарихи илоҳий кучлар билан шайтонлар ўртасидаги курашдан иборат. Улар қиёмат, охират дунёси, жаннат ва дўзах ҳақидаги хабарларни инкор қилишади. Уларнинг фикрича, ер юзида шундай илоҳий салтанат ўрнатиладики, унда фақат "хушхабарчилар" ва уларнинг тарафдорлари яшашади. Қолган барча инсоният эса гўё "армагеддон"да (Фаластин шимолида, Меггидо шаҳри ёнидаги тоғда) ҳалок бўлади, дея "башорат" қилишади. Бу гапларини улар табиатдаги мутаносиблик бузилаётгани, янги жаҳон уруши хавфи билан ҳам боғлашади".
Ўзгартирилди 26.10.2011 08:29
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар