Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларнинг кирдикорлари » Миссионерларнинг фаолиятлари нима?
Якшанба, 20 Mай 2012

Миссионерларнинг фаолиятлари нима?

Миссионерларнинг кирдикорлари 06.08.2011 20:06
Миссионерларнинг фаолиятлари нима? hilol.com
Умуман олганда мисионерларнинг қарашлари шундай: “Мусулмонларни насроний қилиш хоҳ католик, хоҳ протестантлар тарафидан бўлмасин жуда мақбул ишдир. Чунки мусулмонларни насроний қилиш жуда мушкулдир. Зеро мусулмонлар ҳар нарсадан ҳам кўра анъаналарига жуда содиқдир. Фақат қуйидаги хусуслар яхши натижа бермоқда:

1. Мусулмонларнинг кўпчилиги фақирдир. Фақир бир мусулмонга кўп пул бериб ёки унга бир насронийнинг ёнида ишга жойлаб, уни насронийликка ташвиқ этиш керак!
2. Мусулмонларнинг кўпи дин ва фан илмларида жоҳилдир. На китоби муқаддас ва на Қуръони карим ҳақида тўла маълумотга эга эмаслар. Ибодат қилиш учун ўзларига кўрсатилган бир тарзни шартларини тушунмасдан ва ҳақиқий ибодатнинг нима эканлигини билмасдан татбиқ этадилар. Кўплари арабча билмагани ва ислом илмларидан хабардор бўлмагани учун Қуръони каримдаги ҳамда ислом олимларининг китобларидаги билимлардан бутунлай хабарсиздир. Ёд олган баъзи оятларининг тафсирларини билмасдан ўқийдилар. Китоби муқаддасни билмайдилар ҳам.
Уларнинг бошида турган мусулмон дин одамларининг кўпи ислом олими эмас. Мусулмонларга фақат ибодатнинг қандай қилиниши кераклигини кўрсатади. Уларни таъсирлантира олмайдилар. Шу тариқа етишган мусулмонлар дин ҳақида чуқур билим соҳиби бўлмасдан, диннинг асосларини билмасдан кўрсатилган тарзда ибодат этадилар. Мусулмонликкка муҳаббатлари мусулмонликнинг асосларини билгани учун эмас, ота-оналаридан кўрганлари ва устозларидан ўрганган нарсаларга бўлган қувватли имонларидандир.
3. Мусулмонларнинг кўпи ўз тилларидан бошқа тилни билмайдилар. Насронийлик ҳақида ёзилган китобларни ўқиш у ёқда турсин, оламда шундай китобларнинг борлигидан ҳам хабарлари йўқ. Уларга ўз тилларида ёзилган ва насронийлик жуда мақталган китобларни беринглар, ўқисин. Бу китобларни бераётганда уларнинг ичида ёзилган нарсаларнинг улар тушуна оладиган даражада содда ва очиқ ифодали бўлишига эътибор беринглар. Ичида оғир жумлалар, фикрлар бўлган китоблардан ҳеч бир фойда йўқ. Улар буни тушунмайдилар ва ўқиб зерикканидан бир тарафга отадилар. Оддий сўз, оддий жумлалардан фойдаланиш керак. Қаршингиздаги инсонларнинг ўта жоҳил эканлигини унутманглар.
4. Уларга доимо шу нарсани уқтиринглар: Модомики насронийлар ва мусулмонлар Аллоҳга имон этадилар. У ҳолда Раблари бирдир. Фақат Аллоҳ насронийликни ҳақиқий дин сифатида қабул этади. Буни исботлаш шарт эмас. Атрофингизга қаранг, дунёда энг бой, энг маданий, энг бахтли одамлар насронийдир. Чунки Аллоҳ уларни янглиш йўлда бўлган мусулмонлардан устун кўради. Ислом ўлкалари фақирлик ва зарурат ичида насроний ўлкаларидан ёрдам сўрамоқда, илм ва фан имларида жуда орқада қолган бўлса, насроний ўлкалари маданиятнинг энг юксак мартабасига етишган. Кундан кунга яна ҳам илғорламоқдалар.
Кўплаган мусулмонлар насроний ўлкаларида иш топиш учун кетмоқдалар. Илмда, фанда, тижоратда, қисқаси ҳамма нарсада насронийлар мусулмонлардан устундир. Буни ўз кўзларингиз билан кўриб турибсизлар. Демак Аллоҳ ислом динини тўғри бир сифатида қабул этмайди. Унинг янглиш бир дин эканлигини сизларга мана шу ҳақиқат билан кўрсатишни истамоқда. Аллоҳ ҳақиқий дин бўлган насронийликдан чиққанларни жазолантириш учун уларни доимо муҳтож, хор ва паришон этади. Ҳеч қачон мусулмонларнинг боши бирикмайди.
Миссионерлар мана шундай ёлғонлар билан насроний қилишга уринмоқдалар. Қўлларида кўп бойлик бўлганидан бу пулларни катта миқдорда мақсадлари учун сарфламоқдалар. Муассасалар, касалхоналар, мактаблар, спорт салонлари, кўнгилочар масканлар, қиморхоналар, фаҳш уйлари қуриб мусулмонларни алдашга, ахлоқларини бузишга уринмоқдалар.
Замонимизда Йехова гувоҳлари деган насроний миссионерлари ширин-шакар ёлғон сўзлари билан мусулмон ёшларини алдашга, насроний этишга уринмоқдалар. Телефон идораларининг бошлиқларидан олган манзилларга рисола ва китоблар юбормоқдалар. Чиройли кийинган гўзал қизлар уйма-уй юриб, бу китобчаларни тарқатмоқдалар.
Мусулмон ҳушёр бўлиши керак! Динини билмаганнинг алданиши жуда осон бўлади. Динимизни ўрганиш учун сотувдан дуч келган китобни олиш тўғри эмас. Айниқса, ҳозирда турли диндан узоқ бўлган ёзувчилар ёзган китоблар жуда бузуқдир. Бидъат аҳлининг китобларини эмас, минг йилдан бери ҳар асрга нур сочаётган ислом олимларининг китобларини ўқиш керак.”
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар