Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларнинг кирдикорлари » Ғаразли иддао
Якшанба, 20 Mай 2012

Ғаразли иддао

Миссионерларнинг кирдикорлари 04.08.2011 18:02
Қозоғистондаги черковларинг бирида Қозоғистондаги черковларинг бирида
"Миссионерлар Африкага келганда, бизнинг еримиз бор эди, уларнинг эса "Инжил"и бор эди. Улар бизнинг кўзимизни кўр қилиб қўйиб, чўқинишга кўндиришди. Ва ниҳоят, кўзимизни очганимизда, бизнинг еримиз уларнинг ихтиёрида эди, "бизнинг қўлимизда эса "Инжил"дан бошқа ҳеч нарса йўқ эди"
Тўқсонинчи йилларда Марказий Осиёдаги мустақилликка эришган давлатларда мусулмонлар ўртасида диний эркинлик бобида ғалати бир ҳолат кузатилди. Яъни, кутилмаганда маҳалла ва бозорларда, автобус ва поездларда, бекатлар ва бошқа одамлар гавжум бўладиган жойларда шахси номаълум кимсалар пайдо бўлиб, қандайдир китоблар, эслатмалар, варақаларни одамлар қўлига тутқазиб кета бошлашди. Бундай манзара, ҳатто мактаблар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳам кузатилди.
Олий нав қоғозларда чиройли безатилиб, кирилл, араб, лотин ҳарфларида рус, ўзбек, қозоқ, қирғиз ва тожик тилларида босилган бу китоб ва варақалар мусулмонларнинг дунёқарашига таъсир қилишга қаратилган эди. Хорижда нашр этилган бу китоблар қандайдир яширин ёъллар билан келтирилар эди. Китобни қўлингизга олишингиз биланоқ, унинг жуда такомиллашган замонавий босмахонада босилганига ишонч ҳосил қилардингиз.
Миссионерлар дастлаб Қозоғистонда, сўнгра Қирғизистон билан Ўзбекистонда пайдо бўлишди. Миссионер ташкилотлар ва гуруҳларнинг вакиллари Қозоғистонга дастлаб маданият, таълим, спорт ва ёшларни қизиқтирган бошқа соҳаларни тарғиб қилиш баҳонасида келганлар, рўйхатдан ўтиб, ишлай бошлаганлар. Улар хусусийлаштириш тадбирларини пойлаб туриб ўзларига яқин бўлган одамлар номига ёшлик ва спорт салонларини, маданият даргоҳларини сотиб олганлар. Ёшларга спорт ва маданиятнинг турли соҳаларини пулга ўргатаяпмиз деб, аслида маблағ талаб қилмасдан, аксинча, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, ўз таъсирларига торта бошлаганлар.
Кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларида миссионерларнинг Қирғизистондаги сурбетликлари ҳақида кўплаб хабарлар босилди. Жумладан, бундан бир неча йил олдинроқ улар Бишкекнинг марказий майдонларида очиқ-ойдин тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб боришган. Инглизчани ҳамда русчани яхши ўрганиб олган Сингапур, Филиппин, Эквадор ва бошқа давлатлардан келган қизлардан иборат махсус гуруҳлар пойтахт туманлари бўйлаб иш олиб боришган. Қаерда мажлис ёки йиғилиш ўтказилса, қаерда аҳоли гавжум бўлса, ўша ерда пайдо бўлиб, ўз ғояларини тарғиб қилишган, одамларни йўлдан оздиришга уринишган.

МУСТАҲКАМ ЭЪТИҚОД САМАРАСИ

Бундай ёвуз куч тўқсонинчи йилларда Ўзбекистонда очиқ фаолият кўрсатмаган бўлса-да, миссионерлик ҳаракати бизнинг шаҳар ва қишлоқларимизни ҳам четлаб ўтмади. Миссионерлар "беозор, художўй, меҳрибон, сахий одамлар" қиёфасида намоён бўлишди. Улар аҳоли орасида китоб, эслатма, варақа, телетасвирлар, радио ёзувлар, магнитофон кассеталари тарқатиб юрганларида аҳоли қаҳрига йўлиққанини гувоҳи бўлганмиз. Биз ота-боболаримиз динига бўлган мустаҳкам эътиқодимиз туфайли миссионерларни очиқ фаолият кўрсатишларига йўл қўймадик. Халқимизнинг ҳушёрлиги туфайли иғвогарларга зарба берилди.
Маълумотларга қараганда, дастлаб биргина Алмати шаҳрининг ўзида дунёнинг турли ўлкаларидан келган миссионерларнинг расмий рўйхатдан ўтган 1300 та мустақил ташкилоти фаолият кўрсатган экан. Хўш, кейинчалик қўшни Қозоғистонда бу борадаги аҳвол ўзгардими? Бир гуруҳ қозоқ журналистларига ана шу саволни бердим. Ҳамкасблар қўлимга Қозоғистонда босиладиган "Мусилман" журналининг бир неча сонини тутқазишди.

МУХТОР ШОХОНОВНИНГ ИЗТИРОБИ

Журналнинг деярли ҳар бир сонида Қозоғистонда мусулмонлар орасида турли диний секталар ҳамда миссионерлик ҳаракатларининг таъсири кучайиб бораётгани тўғрисида ташвиш билан ёзилган мақолалар, мурожаатлар, маълумотлар, хабарлар, депутатлик сўровлари, очиқ хатлар босилган. Журналнинг 2005 йил январ-феврал ойлари сонларида машҳур ёзувчи Мухтор Шохоновнинг изтироб билан ёзган бир хати босилибди. Унда шундай жумлалар бор: "Руҳий босқинчилик юртимизни ҳарбий босқинчиликдан ҳам баттар аҳволга олиб бориши мумкин. Ҳозир жаҳонда бундай диверсия ҳаракатларига ҳар йили 12 миллиард АҚШ доллари ажратилмоқда. Жумладан, Қозоғистондаги диний уюшмалар билан секталарнинг барчасини хорижий мамлакатлар, айниқса, Америка қандай мақсадлар билан моддий жиҳатдан таъминлаб турибди? Кўзлаган асл мақсади нима? АҚШнинг Лос-Анжелесдаги Евангелия сектасига қарашли "Благодат" черкови мана бундай режа тузибди: "Қозоғистон халқларининг эътиқоди ўзгартирилсин, 2005 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўлкаларидаги черковларга хизмат кўрсатадиган тажрибали ходимларни тарбиялаш учун марказ ташкил этилсин. 2010 йил охиригача ўлкани тўлиқ евангелиялаштиришга эришиш таъминлансин".
Машҳур ёзувчининг мактубида ғоят катта ташвиш туғдирадиган бошқа маълумотлар ҳам бор. Афтидан, мусулмон қозоқ халқи бундай аҳвол билан муроса қилолмайди. "Мусилман" журналининг 2005 йил март-апрел ойларидаги сонида бир гуруҳ таниқли дин арбоблари, олимлар, санъаткорлар, журналистлар ва турли нашрлар бош муҳаррирларининг Қозоғистон президентига парламент ва ҳукуматга, бутун қозоқ халқига очиқ хати босилган. Унда, мамлакатда Ислом динига ва мусулмонларга қарши иғвогарлик ҳамда туҳматдан иборат бузғунчилик ишлари олиб бораётган турли диний секталарнинг, миссионерлик ҳаракатларининг, кирдикорлари фош этилади ва уларнинг фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш талаб қилинади. Очиқ хат сўнгида Кениянинг биринчи президенти Жумо Кенятанинг қаттиқ ўкинч билан айтган ва ҳар бир мусулмонни ўйлантирадиган қуйидаги сўзлари эслатиб ўтилади: "Миссионерлар Африкага келганда, бизнинг еримиз бор эди, уларнинг эса "Инжил"и бор эди. Улар бизнинг кўзимизни кўр қилиб қўйиб, чўқинишга кўндиришди. Ва ниҳоят, кўзимизни очганимизда, бизнинг еримиз уларнинг ихтиёрида эди, "бизнинг қўлимизда эса "Инжил"дан бошқа ҳеч нарса йўқ эди". Биз ҳам кенияликларга ўхшаб имонимиздан ажраб қолмайлик, деган сўзлар билан тугайди очиқ хат...
Бундан кўриниб турибдики, миссионерлар шубҳали ва ғаразли мақсадларига эришиш йўлида турли найрангларни, ахборот "ҳужум"ларини тўхтатмаяпти. Шу боис, барчамиз, Марказий Осиёдаги анъанавий динлар вакиллари, шу жумладан, мусулмон динига эътиқод қилувчилар ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз, ўзлигимиз ва эътиқодимизга мустаҳкам бўлишимиз лозим.

Иброҳим НОРМАТОВ
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар