Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларнинг кирдикорлари » Ватанфурушлар...
Якшанба, 20 Mай 2012

Ватанфурушлар...

Миссионерларнинг кирдикорлари 13.07.2011 01:50
Ватанфурушлар... Ватанфурушлар... hilol.com
Юртимизда хам Корея миссионерларининг фаолиятлари аниқланган. Тегишли тадбирлар ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилган хамда депортация қилинган. Уларнинг тузоғига тушиб қолган хамюртларимиз эса биринчи бор кечирилган, иккинчи бор эса маъмурий жавобгарликка тортилдилар.
Тарих гувох, юртимизда кўпгина динларга эътиқод қилган кишилар яшаб ўтишган. Яхудий, масихий, ислом каби самовий динлар ва буддизим, конфуцийлик, монийлик ва кришнаизим динларига эътиқод қилувчилар бахамжихат яшаган дамлар бўлган. Гарчи уларнинг аксари милоддан аввалги йилларга бориб тақалсада, бу юртимиздаги диний хилма-хиллик хақида маълумот беради. Ҳозир хам мамлакатимиз турли динлар ва хилма-хил қадриятлар юрти хисобланади. Шу пайтга қадар улар орасида тинч-тотувлик, тенглик ва ўзаро хамжихатликни таъминлаш давлатимизнинг асосий тамой-илларида хам акс этгани фикримиз далилидир.
Хаммага маълумки, Республикамиз мустақилликка эришганидан бошлаб, ўз йўлини белгилаб олди. Шу жумладан қонунчилик сохасида хам. Кўпмиллатли юртимиз фуқаролари каби юртимизда истиқомат қилувчи чет эл фуқароларининг хам манфаатлари четлаб ўтилмади. Биз буларни оддийгина виждон эркинлиги тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишида кўришимиз мумкин. Бироқ қонуннинг самимийлигидан ўзларининг мараз йўлларида фойдаланадиган кимсалар хар доим топилган.
Хар бир ишни юзага келтирувчи сабаби бўлгани каби биз ушбу мақоламизда бу холатларнинг сабабларини ўрганиш ниятидамиз. Қайд этиб ўтиш лозимки, ташқи иқтисодий хамкорлик, туризм, табобат, турли хил нодавлат ташкилотлар йўналишлари бўйича илмий-техник алмашиш каналлари бўйлаб нихояси йўқ йўллар очилган. Мақоламизнинг сарлавхасига сабаб бўлган холат кўпроқ Шимолий Корея эмиссарларига боғлиқ. Уларнинг оқиб келиши натижасида миссионерлик ва прозилитизм фаолияти анчагина ривожланди. Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра, мазкур протестантлик таълимотлари таъсирига тушиб қолган издошлар талайгина кўпайди, уларнинг аксари туб ахолидан эканлиги кишини хавотирга сола бошлади. Виждон эркини борасидаги қонунчилик сохасига жиддий ўзгартириш киритиш лозимлигига эхтиёж сезилди. Бу қарорга келиш учун баъзи протестантлик черковлари ва бошқа диний ташкилотлар муассасалари этник сон жихатидан, сонини кўпайтириш хисобига ноқонуний фаолият олиб боришгани сабаб бўлди. Бу эса виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб этарди.
Хориж миссионерларининг фаолиятлари инсонпарварлик, беғараз ёрдам кўрсатиш шиори остида болалар уйлари, ногиронлар уйларидан хабар олиш, республиканинг ижтимоий базаси қуйи бўлган, кам таъминланган ахоли пунктларига сафарлар уюштириш орқали амалга ошириляпти (иш билан бандлик муаммоси, дори-дармонларнинг етишмаслиги...)
Нодавлат-нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги қонунни хам кўриб чиқиш пайти етиб келган эди. Қонунда диний ташкилотлар бундан мустасно деб келтирилгани бу каби ғаразли ташкилотлар фойдасига хизмат қилиши мумкин.
Сабаблардан сўнг мазкур ишларни юзага келтирувчи омилларга тўхталсак, чет эл миссионерлари республикада диний амалиётларининг савиясини ошириш учун тезда махаллий тилни, тарихини, маданиятини, туб ахолининг менталитетини чуқур ўрганишди ва хозирда бу ишларини давом эттиришмоқда. Ўзларига «Карим», «Санжар», «Умида» каби ўзбек исмларини қўйиб олиб, ўзбек тилида даъват қиладилар. Ўзаро мурожаатларида (телефон, эдепт ва бошқа мулоқотларда) хам шу исмлардан фойдаланишади. Ўз сафларини тўлдириш мақсадида кам таъминотли оилалар, болалар уйи, студент ёшларни моддий, тиббий, таълим ва бошқа хар томонлама қўллаб қувватлайдилар.
Миссионерлар фаолиятлари ўлжа (неофит)ни жалб қилишнинг услуб ва шакллари диний ташкилотлар ва ЗКЦ рахбарларининг тактик тафаккурларидан келиб чиқиб, доим янгиланмоқда хамда минтақада ижтимоий-иқтисодий жараёнларга мослашиб, мавжуд ўзгаришларни бошидан ўтказмоқда.
Хусусан, эмиссарлар ва уларнинг махаллий маслакдошлари ўз таълимотларига эдептларни жалб қилиш учун мақсадга йўналтирилган холда, ПЭВМ билан ишлаш, инглиз, корейс ва хитой тилларини ўргатиш бўйича курслар, беғараз тиббий ёрдам хизматлари кўрсатиш, хафталик тушликлар уюштириш, болалар диний мактаблари ташкил қилиш, ёшларни дам олиш лагерлари ва пикникларга юбориш, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак махсулотлари улашиш, айрим холларда АҚШ ва Шимолий Кореяга ишга жойлаш ва чет эл фуқаролигини олиш учун шароит яратиш ва бошқаларни санаш мумкин.
Хозирги вақтда чет эл миссионерлари фаолиятларини махаллий туб фуқароларни ўз сафларига жалб қилишга йўналтирилган. Улар неофит (янги тузоққа қилинган)ни танлашда сиёсий актив давлат фуқароларини (бошқара оладиган, яъни, келажакда амал курсисига ўтирадиган, узоқни кўриб биладиган ва қобилиятли ёшлар хамда республиканинг қишлоқларида истиқомат қилувчи ахолини нишонга олишган. Қишлоқ ахолисини тадбиркорлик, фермерлик, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда амалий ёрдам қилиш, кичик миқдорда кредитлар ажратиш билан тузоқларига илинтирмоқдалар. Мазкур мақсадларни амалга оширишда ноисломий ташкилотлар қошида «Масихий» деб номланган кичик гурухлар тузилиб, ўзбек миллатига тегишли фуқароларни ташкил қиладиган бу гурух орқали келажакда махаллий ахолини жалб қилиш мақсад қилинган. Санаб ўтилган мақсадларда турли кўринишлардаги ўқув марказлари ва курслар тузилиб, чет тиллари ва компьютер технологиялари билан ишлашни бепул ўргатиш соясида рухий таъсир ўтказиш назарда тутилган.
Хозирда фаолият олиб бораётган баъзи ноисломий муассасалар рахбарларининг асосий кучлари черковга қатновчилар, шулар қаторида махаллий ўзбеклар сонини оширишга қаратилган. Туб ахолини очиқ миссионерлик ва прозилитизм фаолиятининг фаоллашуви сусайгани ва ахолини жалб қилишнинг янада конспиратив даражага ўтгани қайд этилган.
Молиялаштириш
Ўзбекистонда протестант черкови фаолияти ва молиялаштириш Шимолий Корея ва АҚШ томонидан амалга оширилади. Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон ахолисини инжиллаштириш бўйича қонунга зид фаолиятларини амалга оширишда клерик марказлар, шунингдек, бу мақсадларни тезлаштириш учун юборилган эмиссарлар (ғоясини тарқатиш мақсадида чет элдан келган диний рахнамо), диний ташкилотлар билан биргабир қатор нодавлат-нотижорат, гуманитар ташкилотлар, махсус статусни бузиб келган чет эллик хамкорлар қонунга зид бўлган миссионерлик билан шуғулланмоқдалар. Шунингдек, диний, ноисломий ташкилотлар рахбарлари ва фаолларини моддий ва бошқа кўринишдаги қўллаб-қувватлашлари борасидаги далиллари қайд этилган.
Протестантлик таълимоти миссионерларини молиялаштириш хориждан турли хил қўшма корхона, хусусий фирма, фондлар, инсонпарварлик ва мехр-мурувват ташкилотлари орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, черковлар, ибодат уйлари, якшанба кунидаги ибодатларда ибодат қилувчилар мажбурий тарзда тўлайдиган «ушр» (десятина) ва «садақа» (пожертвования) деб номланган йиғимлар эвазига хам амалга оширилади. Юртимизда хам Корея миссионерларининг фаолиятлари аниқланган. Тегишли тадбир лар ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилган хамда депортация қилинган. Уларнинг тузоғига тушиб қолган хамюртларимиз эса биринчи бор кечирилган, иккинчи бор эса маъмурий жавобгарликка тортилдилар. Агар улар орасида талабалар борлиги аниқланган бўлса, ота-оналарига хабар берилди. Шунда хам ўз фикрини ўзгартирмаган бебурт, ўз сўзида тура олмаган, ватанфуруш талабалар ўқишдан четлатилди. Яна бир мисол, Иқтисодиёт, Педагогика университетлари қошида, (бинонинг ичида хонасини ижарага олиб) Global, Hamkorlik каби турли хил ўзига жалб қиладиган номларда тил ўргатиш, маданият, урф ва анъаналарни алмашиш мақсадларда хоналар очиб, ўз фаолиятларини очиқ-равшан, аниқ режалар асосида олиб бормоқдалар. Қизиғи шундаки, бирор ота-она ўз фарзандининг хатти-харакатидан шикоят қилмаган. Кўриниб турибдики, қанчалик келажак авлод деб жар соламизу, лекин бир бор фарзандимиз хатти-харакатларига эътибор бермаймиз, текшириб турмаймиз.
Яна бир мисол: Буюк ипак йўли метроси яқинида тўрт қаватли ногиронлар шифохонасини хомийликка олиб, унинг панасида миссионерлик билан шуғулланишмоқда. Мазкур бинонинг 4-қаватида кутубхона очиб, талабаларга тил ўргатиш, гитара каби чолғу асбобларни чалишга ўргатиш, турли кўнгилочар ўйинлар, расм чизиш каби ишларни ниқоб қилиб олиб, на хуқуқни мухофаза қилиш органлари ва на хавфсизлик ходимла-ри шубхаланмайдиган даражада фаолият кўрсатяптилар. «Масихийлар», «Ўзбекистон масийхийлари жамияти» деб ном олган жамоаларни айнан шу ерда таълим олган талабалар тузишган.
Бузуқ (таржима) эътиқодга суяниб, уни оммага куч билан сингдиришга хара-кат қилиш хам террорнинг бир кўриниши деса бўлади. Прозилитизмнинг бо-шқа бир кўриниши иккинчи жахон урушидан сўнг, ер юзини қайтадан бўлиб олишда акс этди. Цивилизация қанчалик глобаллашгани сайин прозилитизмнинг янги шакллари пайдо бўла бошлайди. Уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Ироқ, Афғонистон, Исроил-Фаластин ўртасидаги олиб борилган харбий харакатлар замирида харбий куч ишлатиш, яъни қуролли прозилитизм;
2. Эронга нисбатан олиб борилаётган сиёсат замирида эса сиёсий прозилитизм;
3. Табиий офатлар, иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган ёки қолоқ давлатларга кўрсатилаётган «беғараз» иқтисодий ёрдам қўллари;
Энг хавфли ва ашаддийси кўнгилли (volunteer), тил ўргатувчи, анъана, урф-одатларни алмаштириб кўрсатувчи, ишбилармон, тадбиркорлар тарзида давлатларга ташланадиган жосуслар;
Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан, валантёрлар эвазига бўлмайди. Буларнинг замирида катта сармоялар ётибди. Хар бир тийинни юз ўлчаб, сўнг сарфлайдиган бу каби сармоядорлар бу йўлда ўз маблағларини аямай, беғараз хомийлик учун маблағ сарфлашади. Улардан айримларига тўхталсак:
Шу каби фаолиятга аралашиб қолган баъзи машхур ташкилотларнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Ўзбекистон ахолисининг ижтимоий химояланмаган ва кам таъминланган қатламларига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича лойихалар ишлаб чиқиш ва хаётга тадбиқ этиш;
2. Фуқароларни хайрия, ижтимоий ва таълим-тарбия бўйича эхтиёжларини қондиришга қаратилган фаолиятларини бошқариш ва олиб бориш;
3. Қайд этилган вазифаларни амал-га оширишда ташкилотлар, гурухлар ва фуқаролар билан хамкорлик ўрнатиш;
4. Мазкур вазифаларни бажаришда зарур бўлган турли хил кўринишдаги маблағ ва хайрия тўплаш;
5. Хайрия, таълим-тарбия, тиббий, молиявий масалаларни хал этишда ташкилот ихтиёрида бўлган маблағларни сақлаш, жойлаштириш ва улардан фойдаланиш;
6. Республика худудида бўлинмалар тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш хамда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат ва нотижорат ташкилотлар бўйича қонунчилигида таъқиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланиш.
Василик кенгаши ўз қарорини аъзоларининг ярмидан кўпи хозир бўлган холат билан қабул қилади. Василик кенгаши 7 нафардан 11 нафаргача аъзолардан иборат. Василик кенгаши йилда икки бор ёки фавқулодда холатларда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказади.
Ташкилот рахбари ёки унинг ўриндоши василик кенгашининг котиби хисобланади...

Абдуҳаким Боқиев
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар