Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Миссионерлик » Миссионерларнинг кирдикорлари » Бир қоп ун учун…
Якшанба, 20 Mай 2012

Бир қоп ун учун…

Миссионерларнинг кирдикорлари 13.07.2011 01:47
Бир қоп ун учун… Бир қоп ун учун… hilol.com
Сўнги йилларда “Ислом экстримизми” деган бир термин пайдо бўлиб, у кенг миқёсда дунё бўйлаб ёйиларкан, бу атаманинг тарқалишига том пропортсионал равишда насроний миссионерлари фаолияти ҳам кучая бошлади.
“Кимга тўй, кимга аза”, деганларидек, сўнгги йилларда Ўрта Осиёда насроний миссионерлари фаоллашиб қолди. Бугун Ўрта Осиёнинг барча жумҳуриятларида шундай миссионерлар гуруҳини кўриш мумкин. Бу гуруҳлар Ғарб давлатлари томонидан катта маблағлар билан таъминланаётгани ҳақда хабарлар тарқалмоқда. Масалан, “Прима” ахборот агентлиги хабарига кўра, фақат Озарбайжон аҳолисини христианлаштириш учун турли Ғарб давлатларидан 20 миллион доллар пул ажратилган.
Бу миссионерлар келажак бир йил ичида Озарбайжон аҳолисининг 20 фоизини насроний динига ўтказишни режалаштирмоқдалар, дейилади ахборот агентлиги тарқатган хабарда. “Ўлкани христианлаштириш муаммоси Озарбайжон учун Қорабоғдаги уруш сингари бир муаммо бўлиб қолмоқда”, дейди агентликка интеръвю берган “Карвон” Диний тадқиқотлар Маркази раҳбари Нуриддин Мехтиев. “Бу миссионерлик ташкилотларининг кўплари ҳатто Ғарб давлатларида ҳам рўйхатдан ўта олмаган бир пайтда, Озарбайжонда улар учун идеал шароитлар яратилиб берилган”, дейди Мехтиев.
Бу гапларни эшитиб, яқинда Тожикистондан келган бир аёл билан ўтказган суҳбатни эсладим. У Тожикистонда юртда кўп мусулмонларнинг ўз динидан воз кечиб, насронийликка ўтаётгани ҳақида гапирар экан, ўзининг ўшандай шўрликлардан биридан нима учун бундай қилдингиз, деб сўраганини айтиб берди. Бу саволга динидан воз кечган аёл : “Нима қилай, уйимизда ейишга нон йўқ эди, бир қоп ун олиш учун шу йўлга кирдим”, дея жавоб берган. Яъни, очликдан тинкаси қуриган мусулмон, миссионер берган нонни еркан, бу нонга ўз имонини ҳам қўшиб еб юбораётганини сезмай қолмоқда.
Ўзбекистонда ҳам аҳолини насронийлаштириш ҳаракатлари шундай суръат билан олиб борилаяпти. Турли маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 2 мингдан зиёдроқ ўзбек насронийликни қабул қилган.
Яна бир воқеа. 1997 йилда Украинага келган насронийликни қабул қилган бир ўзбекдан насроний динига мансуб бўлган бир украин журналисти нега ислом динидан воз кечганини қизиқиб сўради. У: ” Чунки, мен демократия тарафдориман”, деб жавоб берди. Украин радиосининг журналисти ” Ахир, исломнинг ўзи демократия-ку”, дея яна савол ташлади.
“Билмадим, - деди у, - Ўзбекистонда Қуръонни ўқимаганлар жуда кўп. Одамлар Қуръон ўқишдан қўрқадилар. Насронийликни ҳеч ким таъқиқлагани йўқ. Мен Инжилни ўқиб чиқдим. Ва тўғри йўлни топдим деб ўйлайман” дея жавоб берган эди.
Аҳолининг оғир аҳволидан фойдаланиб, уларни диндан тойдиришга бел боғлаган миссионерлар фаолияти, албатта, динлар ўртасидаги аҳилликка хизмат қилмайди. Бундай ҳаракатларни кузатиб турган аҳоли ичида, ҳеч шубҳасиз, радикал исломчилик кайфиятлари кучая боради. Бугун АҚШ раҳбарлик қилаётган антитеррор компаниясига деярли барча йирик исломий давлатлар ҳайриҳоҳлик билдириб, бу ишда ёрдам бермоқда.
Шундай экан, бу ғарблик миссионерлар, катта пуллар ёрдамида қашшоқ, чорасиз мусулмон аҳолиси ичида диний пропаганда олиб борар экан, ўз ўлкаларига нисбатан ислом дунёсида бўлган ишончга путур етказиб қўйишлари мумкин.
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар