... Лекин ғоявий душманларимиз тинчиганлари йўқ. Улар турли йўллар билан ёшларимизнинг онгига таъсир кўрсатишга уринмоқдалар. Масалан, миссионерлик ҳаракатини олайлик. Миссионерлик лотинча сўз бўлиб, юбориш, муҳим топшириқ маъноларини англатади.
Бир динга эътиқод қилувчи аҳоли ўртасида ўзга бир диннинг таълимотини ва урф-одатларини тарғиб этишга, шу йўл билан халқни бўлиб юбориб, улар ўртасида низолар чиқаришга асосланади. Миссионерлик IV асрда пайдо бўлган. XIII-XIV асрларда христиан миссионерлари Ҳиндистон, Хитой ва Япониягача кириб борганлар. Бу ҳаракат XIX асрда яна кучайиб, Африка ва Осиё қитъаларининг бир қатор мамлакатларида анча фаоллашган. Ҳозирги вақтда миссионерлик ҳаракати уч йўналиш бўйича олиб борилмоқда.
Биринчи йўналиш, христиан бўлмаган бошқа халқларни христианлаштиришни кўзда тутади. Улар бу ғоя орқали ўзга динларга эътиқод қилувчиларни иқтисодий-сиёсий, маънавий-маърифий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсирига ўтказишга интиладилар.
Иккинчи йўналишда, маълум халқлар ўртасида ўз асрий эътиқодига шубҳа пайдо қилиш ва шу йўл билан аста-секин ишончдан бутунлай воз кечишга олиб келиш учун кураш олиб борилади.
Учинчи йўналиш, ўз эътиқодидан воз кечиб, христианликни қабул қилганларнинг шу эътиқодда собит туришини таъминлаш, уларнинг сафини янгилари билан кенгайтириб боришдан иборат.
Миссионерлар ўз мақсадлари йўлида моддий неъматларни ҳам аямаяптилар. Маънавий-маърифий ишлар билан ниқобланган, аслида ортида жирканч мақсад ётган тарғибот усулларини қўллаяптилар. Улар ислом таълимотининг туб моҳиятини англаб етмаганларни, жисмоний хасталик оқибатида оғир руҳий ҳолатга тушиб қолганларни ва турмушда бироз моддий қийинчиликларга учраб турганларни топиб олиб, алдаб-аврамоқдалар. Ҳар хил кўнгилочар тадбирлар уюштириб, тиббий ва моддий ёрдамлар кўрсатиб, ўз ғғаразли мақсадларини бекитишга уринмоқдалар. Жумладан, "Иегова шоҳидлари", "Евангел христиан-баптистлари", "Тўлиқ инжил христианлари" ҳаракатлари ёшларимизни тўғри йўлдан чалғитишга интилаяпти.
Энди "Иегова шоҳидлари" диний бирлашмасининг қуйидаги кўрсатмасига эътибор қилайлик: "Фақат Иеговага имон келтирганларгина жаннати бўлади. Бошқалар эса ер билан яксон бўлади".
Кўриниб турибдики, бу алдов ва фирибдан бошқа нарса эмас. Ахир кимнинг жаннати бўлишини Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди-ку. Бу ташкилот вакиллари ўзларига "Сен шундай даъват қилгинки, у сенинг динингга кирсин ёки ўзининг динига нисбатан шубҳа уйғонсин", деган шиорни байроқ қилиб олишган.
Мамлакатимиз Конституциясида виждон эркинлиги кафолатланган. Лекин миссионерлик ҳаракати қонун йўли билан тақиқланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг (1) 62-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима солинади ёки 6 ойдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Юртимизда қонун асосида миссионерлик ҳаракатига қарши кураш давом этмоқда. Масалан, Тошкент шаҳар суди АҚШнинг "Таълим орқали глобал ҳамкорлик" ваколатхонасини қонунга зид ишлари учун тугатиш ҳақида қарор чиқарди. АҚШнинг бошқа бир ноҳукумат ташкилотининг Фарғона ва Қўқондаги филиаллари диний адабиёт тарқатганлиги, протестантлик оқимидаги инжилни тарғиб қилганлиги учун фаолияти тўхтатиб қўйилди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг "Осиё маданияти ва тараққиёти институти" ва "Бутунжаҳон корейс кўмаги жамғармаси" нодавлат, нотижорат ташкилотларининг ғайриқонуний ҳаракатларига ҳам ҳукуматимиз томонидан чоралар кўрилди.
Ўзбекистон ҳукумати юртимиздаги турли динлар ўртасида бағғрикенглик, тинчлик, осойишталик, демократик тараққиёт йўлида ҳамкорлик йўлини қўллаб-қувватлайди. Миссионерликка, диний экстремизмга, ақидапарастликка, динларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга бундан кейин ҳам муросасиз курашаверади. Бу йўлда маҳаллаларнинг ўрни жуда каттадир. Ҳар бир маҳалла оқсоқоли ва фаоли бу борада тинмай кураш олиб бориши зарур.

Сирож Ғозиев