Қуйидаги ҳолатга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлгандирсиз: уйма-уй юриб инжил, Библия китобларини ўргатамиз, охир замон, қиёмат ҳақидаги башоратлар ва шу каби ҳикоялар сўзловчилар сизларнинг ҳам уйингизга келган бўлишлари мумкин! Бизнинг мақсадимиз Сиз азиз ўқувчига улар ҳақида бироз бўлса ҳам маълумот беришдир!
Масалан, шу каби тарғиботчилик услубларидан фойдаланувчи ташкилотлардан бири мамлакатимизга мустақиллик йилларида келган Иегова гувоҳлари ташкилотидир. Уларнинг тарғибот услуби: кўчадами, бозордами ё автобус бекатларидами, иложи борича бировни гапга тутиб, ўзининг диний қарашларини уқтиришга ҳаракат қилишидир. Улар асосан диний билимга эга бўлмаган ғўр ёшлар, ёлғиз қолган қарияларни ва иложи борича уй бекаларини ўз динига тарғиб қилиб, «осмон подшоҳи» бўлмиш Иеговага иймон келтиришга даъват қилишади. Динини тарғиб қилишдан олдин ҳаётда бўлаётган оддий муаммолар ҳақида гапиришади (мисол учун, «бозордаги нарх-навонинг ошиб кетаётгани», «ўзбек дегани мусулмон дегани эмас» ва бошқа шу каби рад жавобини олиш имкони бўлмаган саволлар) бу муаммоларни ҳаётда ечиш имкони борлигини исботлашга уринишади. Тарғибот қилаётган одамига иложи борича расмлар билан безалган, ўзбек тили нормаларига мос келадиган, ажойиб, рисолача тақдим қилиб, рисолани олган одамнинг телефон рақамини билиб олишга ҳаракат қиладилар. Улар ерда жаннат яратиш имкони мавжуд деб даъво қилишади.
Бу ташкилотнинг яна бир антиқа тарғибот услуби мавжуд, у ҳам бўлса уйма-уй юриб диний рисолалар тарқатишдир. Бууларнинг кундалик иши ҳисобланади ва улар қанча кўп бошқа дин вакилларини ўз динига киритса, шунчалик ўзларини бахтли ҳисоблашади. Яъни, у мусулмонми, у православми, ҳар қандай диний эътиқодидан қатьий назар одамларни ўз динидан чиқариб, айнан Иеговага топинишга ундайдилар! Инжил уларнинг асосий манбаси бўлиб, тарғиботларига мос келадиган инжил оятларидан иқтибослар кел тиришади, мос келмайдиганини эса бу тўқима унга ишониш керак эмас, дейишади.
Дунё бўйича уларнингсони 14 миллиондан ошмайди, лекин улар фақат Иеговага иймон келтирганларгина жаннатий бўлади. Бошқалар эса (ҳамма католик, православ, кришначи, мусулмон ва ҳоказо) ер билан яксон бўлади, деб уқтиришади.
Тарихда бу диний ташкилотга аъзо бўлганларнинг анчаси ундан воз кечиши пайтида, ё руҳий касалхонага ётиб даволанган ёки умуман руҳан хаста одамга айлангани маълум. Бунинг сабабларидан бири уларнинг ўз диний эътиқодчисини манқурт каби фақат шу дин мавжуд, Иеговага хизмат қилсанг жаннатий бўласан, бор имкониятингни Иеговага бағишла, ҳамма байрамлар шайтон томонидан ўйлаб топилган, сайловларда қатнашиш ман этилади, харбий хизматга бориш мумкин эмас, сиёсий ёки диний гуруҳларга аъзо бўлиш таъқиқланади. Давлат ва диний байрамларида иштирок этишга тўсқинликлар, Иегова шоҳидлари жамоаси ҳақида ёзилган танқидий мақолалар умуман қўлга олмаслик каби психикага таъсир воситаларидан фойдаланишади. Менинг танишим Мўътабар (Муаллиф томонидан ўзгартирилган исм) ота-бобоси эътиқод қилган мусулмон динини ташлаб, икки йил олдин бу ташкилотга аъзо бўлган. Ҳозирда ҳар куни икки соатдан уйма-уй юриб, ўз динини тарғиб қилаяпти. Бу қиз қилаётган ишининг нотўғрилигини уқтириш у ёқда турсин ота-онасининг «оқ қиламан» деб дўқ қилишидан ҳам қўрқмайди, чунки унинг ота-онаси фақат шу диний бирлашмадир.
Ташкилот орасида қизиқ бир гап юради: сен бир мусулмон ёки христиан одамига даъват қилганингда, шундай даъват қилгин-ки у ёки сенинг дининга кирсин ёки умуман ўзининг динидан ҳам шубҳада қолсин!
Умуман олганда, муҳтарам ўқувчи, бир нарсани хулоса қилиб айтмоқчиман: одатда ҳақ дин одам изламайди, аксинча одам ҳақ динни излайди, шундай эмасми?



