Менинг айтмоқчи бўлаётганларимни сизлар аллақачон биласизлар: пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келган рисолат ҳақиқат динидир. Инсон сифатида бизларга онг, заковат берилиши билан бирга, улкан масъулият ҳам юкланган. Бу дунё ҳаёти охират учун тайёргарлик маскани эканини англаш, турли алдамчи ўй-орзулардан сақлана олиш Аллоҳнинг ердаги вакили қилиб яратилган инсон учун ғоятда муҳимдир. Мазкур синов дунёсидан ўголмаганлар қайта имтиҳон топширишга қўйилмайдилар. Зеро, Қуръони каримда ахстилишича, кўплаб инсонлар Ҳисоб куни яна имконият берилишини сўраб ёлборганларида, Аллоҳ таоло шундай дер экан: "Агар сизларни орқага қайтарсам, яна шу ишларни қиласизлар".